Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Экспортни амалга ошириш ва истиқболни белгилаш



Download 2,2 Mb.
bet168/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

15.5. Экспортни амалга ошириш ва истиқболни белгилаш


Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонунига кўра экспорт ташқи савдовалюта тушумининг асосий манбаи бўлган экспорт салоҳиятига асосланади.Экспортнинг кенгайиши иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, янги иш жойларини яратиш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун янги имкониятлар очади.Ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кейинги йиллар мобайнида экспорт таркибида рақобатдош тайёр маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хомашё етказиб берувчи тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда.“Экспорт” сўзи аслида лотинча “exporto” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилига таржима қилинганда “четга чиқараман” деган маънони билдиради. Бунда, одатда, бир мамлакатдан бошқа мамлакатга у ёки бу хилдаги моддий бойликлар, капитал, билимлар, ишчи кучи ва ҳоказолар олиб чиқиб кетиш тушунилади. Охирги йилларда Ўзбекистонда экспортнинг таркиби кўпайиб, хомашёга нисбатан тайёр маҳсулот экспортининг улуши ортиб боряпти. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти Ўзбекистон учун келгусида жаҳон бозорларини эгаллаш учун катта истиқболларга эга. Бунинг учун, ушбу маҳсулотларнингҳам сифатини ҳам миқдорини ошириш, етиштиришни кўпайтириш ташқи бозордаги нарх пасайишига таъсир қилмайди. Аграр бозорда халқаро бизнесни ривожлантириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3077-сонли Қарори қабул қилиниши билан мамлакатимиз фермер хўжаликларининг етиштирган мева-сабзавот махсулотларини хорижий фирма ва компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномавий муносабатларини ўрнатиш орқали экспорт қилиш имконини берди48. Яъни, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлабтадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади. Умуман олганда бугунги кунда мамлакатимиз аграр бозорини жаҳон бозорларига олиб чиқишда“Ўзагроэкспорт” корхонасиҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. “Ўзагроэкспорт” акциядорлик компанияси чет эллик шериклар билан тўғридан-тўғри экспорт шартномалари, шунингдек, хусусий ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва қайта ишлаш корхоналари билантузилган шартнома асосида янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ихтисослашган савдо компанияси ҳисобланади. “Ўзагроэкспорт” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан 2016 йил апрел ойида ташкил этилган бўлиб, компания “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси тизимида ишлайди. “Ўзагроэкспорт” акциядорлик компаниясининг асосий фаолияти халқаро бозорларда талаб этиладиган ва рақобатбардош бўлган Ўзбекистоннинг янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш географияси ва ҳажмини оширишдан иборат.
Бугунги кунда Ўзбекистон аграр бозорини халқаро бозорларга олиб чиқиш ва бу борада халқаро бизнесни ривожлантиришда “Ўзагроэкспорт” акциядорлик компаниясининг ўрни ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу борада компаниянинг 4 та халқаро савдо уйлари ташкил этилган бўлиб, улар:
Москва шаҳрида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «Агро-лайн» компанияси билан ҳамкорликда «Узагроэкспорт» савдо уйи. Савдо уйининг асосий фаолияти ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлариниРоссия Федерацияси бозорларида илгари суриш, жумладан Россиянинг «X5 Retail Group», «Магнит» ва шу каби улгуржи савдо компанияларига маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлашдан иборат. Савдо уйи харидорларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
1.Ўзбекистонда етиштирилган юқори сифатли ва экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олиш;
2.Логистика ва божхона масалалари бўйича тўлиқ хизмат туридан фойдаланиш.
«Марка Фуд Узагро» Савдо Уйи. 2016 йил 13 октябрда Москва шаҳрида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «МАРКА ФУД» улгуржи озиқ-овқат компанияси билан ҳамкорликда «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйини ташкил этди.
Савдо уйи Ўзбекистон Республикасидаги мева-сабзавот етиштирувчиларининг манфаатларини Россия Федерациясида илгари суради, бу ўз навбатида, харидорларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • сифатли маҳсулотни тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олиш;

  • маҳсулотни қабул қилиб олиш жараёнини Россия Федерацияси ҳудудида амалга ошириш;

  • логистика ва божхона масалалари бўйича тўлиқ хизмат туридан фойдаланиш;

  • маҳсулот учун тўловни Россия рублида амалга ошириш.

  • «Центрально-азиатский торговый дом» савдо уйи. 2016 йил 16 ноябрда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида «Центрально-Азиатский Торговый дом» Масъулияти чекланган ширкати (МЧШ) очилди.

«Центрально-Азиатский Торговый дом» МЧШ «Continental Logistics» компанияси томонидан қурилган Қозоғистондаги энг йирик транспорт-логистика маркази биносида жойлашган.
Савдо уйи баланд ричтраклар, стеллаж конструкциялар, автоматик доклар каби янги ускуналар билан жиҳозланган «А» тоифали омборхона мажмуаларини таклиф қилади, улар турли юклар логистикасини таъминлаш ва юкни ортиш-тушириш ҳудудининг ўтказиш қобилиятини сезиларли тарзда ошириш имконини беради.
-“Узглобалтрейд” савдо уйи. 2016 йил 17 октябрь куни Москва шаҳрида қўшма корхона – «Узглобалтрейд» Савдо уйи очилди.
Савдо уйи «ФУД СИТИ» улгуржи озиқ-овқат савдо марказида жойлашган.
“Узглобалтрейд” Савдо уйи тасарруфида кенг офис хоналари, омборхоналар ва кроссдок мавжуд.
Савдо уйи қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар таклиф қилади:

  • Ўзбекистонда етиштирилган юқори сифатли ва экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш;

  • кўргазма майдонларини ижарага олишда ёрдам кўрсатиш;

  • кросс-докни ижарага бериш;

  • офис хоналарини ижарага бериш;

  • маҳсулотларни омборхоналарда сақлаш;

  • Россия Федерацияси бозорига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини олиб чиқиш.

Юқоридаги савдо уйлари Ўзбекистон аграр бозорини жаҳонга олиб чиқиш ва бу борада халқаро бизнесни ривожлантиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Мамлакатимизда аграр бозорда халқаро бизнесни бошқаришдаянги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби ўзгарди, жумладанЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2603--сонли қарорига асосан, 2016 йил 20 сентябридан бошлаб янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотуви ставкаси 25 фоиз этиб белгиланди.
Бунда, янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳамда қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилиши ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилиши белгалаб қўйилди.
Шунингдек, «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан:
-«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятнинг чет элда очилган қўшма корхоналари ва савдо уйларига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар – импорт қилувчилар манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди.
Бунда, қуйидаги мезонларга жавоб берувчи ташкилотлар Ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар бўлиб ҳисобланади:

  • мева-сабзавотларни олди-сотди қилиш йўналишда камида 3 йил молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган бўлиши;

  • солиқ, банк идорлари ва етказиб берувчилар олдида муддати ўтган қарзлар мавжуд бўлмаслиги;

  • устав жамғармаси миқдори камида 1 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;

  • ишчилар сони камида 50 нафарни ташкил этиши;

  • камида 10 та савдо шахобчаларидан иборат савдо тармоғи ёки камида битта улгуржи тақсимлаш маркази мавжуд бўлиши лозим.

Республикамиз аграр бозорини ривожлантиришда «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятининг қуйидаги ҳамкорлари етакчилик қилмоқда:

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish