X5 Retail Group. X5 Retail Group – Россиядаги илғор озиқ-овқат улгуржи компанияси. Компания бир неча шаклдаги савдо мажмуаларини бошқаради: “Пятерочка” бренди остидаги “уй ёнидаги дўконлар”, “Перекресток” бренди остидаги супермаркетлар, “Карусель” бренди остидаги гипермаркетлар ва “Перекресток Экспресс” бренди остидаги дўконлар.
Магнит. «Магнит» савдо мажмуалари тармоғи – россиянинг улгуржи савдо ва озиқ-овқат дўконлари тармоғи компанияси. Озиқ-овқат савдо мажмуалари сони бўйича “Магнит” илғор позицияга эга. 2016 йил 31 июль ҳолатига компания тармоғига 12 888 савдо мажмуаси киради, шундан: 9902 та савдо мажмуаси “уй ёнидаги дўконлар” шаклида, 228 таси гипермаркет шаклида ва 170 таси “Оилавий Магнит” шаклида. Тармоқнинг бош компанияси – “Тандер” АЖ.
Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмасини янада ошириш, жумладан, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан биринчи ўринда энг устувор 6 та вазифани амалга ошириш белгиланган:
Қўшилган қиймати юқори бўлган саноат маҳсулотлари миқдорини ошириш ҳамда экспортга янги корхоналарни жалб қилиш орқали экспорт захираларини топиш.
Бу борада 2017 йил экспорт дастури доирасида 426 та янги корхонани экспортга жалб этиш, 49 турдаги, шу жумладан, қўшилган қиймати юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар экспортини ўзлаштириш вазифаси қўйилган.
2. Ташқи савдога кўмаклашувчи инфратузилмаларни янада ривожлантириш, жумладан, чет элдаги мавжуд савдо уйлари тармоғини ҳамда миллий маҳсулотларимиз тақдимотини амалга ошириш учун доимий фаолият юритувчи намойиш майдончаларини кенгайтириш, ҳар бир ҳудуд бўйича корхоналарнинг чет элларда 5–10 тагача янги савдо уйлари ташкил этиш.
3. Экспортолди молиялаштириш амалиётини, шу жумладан, «Кичиқ бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» томонидан молиявий кўмаклашишни кенгайтириш, ташқи савдо компаниялари ва «Экспортга кўмаклаши бюроси» билан яқин ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатишни ташкил этиш.
4. Миллий маҳсулотларимизни ташқи бозорга чиқариш мақсадида ташкил этилган «Trade Uzbekistan» (www.tradeuzbekistan.com веб сайти) миллий электрон ташқи савдо порталига маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг тижорат таклифлари жойлаштирилишини таъминлаш ва ҳар бир ҳудудда экспортбоп саноат маҳсулотлари каталогини ишлаб чиқиш.
5. Экспортёр корхоналарни кўргазма-савдоларда кенг иштирокини ҳамда ишончли хорижий компаниялар билан қўшимча экспорт шартномалари имзоланишини таъминлаш орқали фаол маркетинг ва эгилувчан нарх сиёсатини олиб бориш ва 2016 йилда экспортга мўлжалланган маҳсулотларга альтернатив шартномалар портфелини шакллантириш.
Халқаро кўргазма-савдоларда кенг иштирок этиш натижасида 2015 йилда саноатнинг барча соҳалари бўйича жами 415,6 млн. доллар қийматида контрактлар имзоланган, 2016 йилда эса чет элларда бўлиб ўтадиган 122 халқаро, шу жумладан, ҳудудий корхоналар фаолиятига мос келадиган 65 та кўргазма-савдоларда иштирок этиши режалаштирилган. Бу – янги харидорлар билан ҳамкорлик алоқаларини тузиш ва янги ташқи бозорларни эгаллаш имкониятини яратади.
6. Мева-сабзавот маҳсулотларини ювиш, саралаш, кесиш, қуритиш, қадоқлаш бўйича янги қувватларни ишга тушириш, ҳар йили бўлиб ўтадиган «Агроминитех-экспо» кўргазма-ярмаркаларда кичиқ бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда агрофирмаларнинг кенг иштирокини таъминлаш, логистика инфратузилмаларини яратиш ва ривожлантириш.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги улкан экспорт салоҳиятига эга бўлиб, бу серқуёш заминда етиштирилаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда уларни қайта ишлаш натижасида олинган озиқ-овқат маҳсулотлари дунё бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |