Қисқача хулосалар.
Қўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда замоновий турли технологиялардан фойдаланиб етиштирилаётган махсулотларнинг ҳажмини ва сифатини оширишга ҳаракат қилинмоқда. Чунки етиштирилган маҳсулот рақоботдош бўлганда ички ва ташқи бозорларда сотилишида муаммо бўлмайди. Шунинг учун хорижий ҳамкорларнинг ва бозорларнинг талабини ўрганган ҳолда маҳулот етиштиришни ихтисослаштирилмоқда.Бундан ташқари бозор талаби бўйича маҳсулотларни қадоқлаш ишлари жорий қилинган. Маҳсулотни сотиш ва давлат эҳтиёжи учун экиладиган экинларга харид нархларини белилашдаги ўзгаришларнинг маҳсулот ҳажмининг ортишига ижобий таъсир этиш йўллари ўрин олган.
Назорат ва мунозора учун саволлар.
Қўп тармоқли фермер хўжаликларида мини технологияларнинг аҳамиятини айтинг?
Рақоботдош маҳсулот ишлаб чиқариш қандай ташкил этилади?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш заруриятини изоҳланг?
Маҳсулотларни ташқи бозорга қандай қилиб мосланади?
Маҳсулотнинг ташқи кўринишига қандай талаблар қўйилади?
Қишлоқ хўжалик экинларини отиш нархида қандай ўзгаришлар мавжуд?
Экспортни истиқболи нималарга ососланиб белгиланади?
XVI Боб. Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш
Таянч иборалар: ички бозор, дастурлар, озиқ-овқат, истеъмол товарлари, қўллаб-қувватлаш, диверсификация, маҳсулот сифати, синов лабаратория, фермер, инновация, логистика, қадоқлаш, метрология, тендер, сифат, Ўзстандарт, сервис, ижарага олиш, экспорт.
16.1.Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва бошқаришда иқтисодий мустақиллигини таъминлашнинг йўллари ва хориж тажрибаси
Қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнида тармоқларни ривожлантириш мутаносиблигига эришиш, мамлакат ички бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини мустаҳкам ривожлантириш, қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг экспортини кучайтириш пировард натижада мамлакат иқтисодиётини барқарор ўсишини таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотлар давр талабларига мос равишдаамалга оширилиб, унинг асосий мақсади-мамлакат ички бозори (аҳолининг истеъмол озиқ овқат маҳсулотлари, саноат корхоналари учун эса хом ашё маҳсулотлари) ва жаҳон бозори талаблари (хом ашё ва тайёр маҳсулот сифатида) асосида етиштирилишига қаратилмоқда. Бу тадбирлар мамлакат раҳбарияти ва хукумати томонидан қабул қилинаётган тадбирлар орқали иқтисодий қўллаб-қувватланиб, тегишли дастурлар ва чора-тадбирлар аниқ мақсадли ва тизимли бўлишига эришилмоқда.
Аммо, амалга ошириладиган тадбирларга қарамасдан, Республика-мизда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш даражаси аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг тайёр озиқ-овқат товарларига бўлган талабига, мавжуд имкониятлар ва ресурсларга мос келмаётганлиги, кўплаб қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетганлиги, уларни яқин ва узоқ йилларга мулжалланган янгилаш ҳамда модернизациялаш тадбирларини ишлаб чиқилиши талаб этилмоқда. Бу ҳолатлар пировард натижада ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат товарларининг турларини чекланиб қолишига, маҳсулот сифати эса ошиб бораётган талабларга жавоб бермаслигига сабаб бўлмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизациялаш, уни техник қайта қуроллантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни чуқур қайта ишлашини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги №ПҚ-1758--сонли“2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида”ги ва 2012 йил 10 майдаги №ПҚ-1754--сонли “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Мазкўр қарорларда белгиланган чора-тартиблар, шунингдек ушбу қарорлар асосида тасдиқланган тартиб ва Низомлар ёрдамида қишлоқхўжалиги соҳаси ҳамда унингтармоқларида ислоҳотларни жадаллаштириш, тармоқлар иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларига давлат хокимияти органларининг аралашувини камайтириш, давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш сарф-харажатларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш, маҳсулотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимларида бозор тамойилларини шакллантиришга йўналтирилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш суръатини иқтисодий барқарор ўсишини таъминлашда давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари, жумладан солиқ, кредитлаш, суғурталаш, дотация ва субсидия ажратиш каби тадбирлар истеъмол товар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар (ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари), шунингдекхусусий ва кичиқ тадбиркорлик субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) фаолиятини иқтисодий қўллаб қувватлаш, юзага келаётганмуносабатларни бозор тамойиллари асосида йўлга қўйиш иқтисодий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириб боришни талаб этади.
Ушбу иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари қишлоқ хўжалиги-нинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, таннархни камайтириш, сифатини ошириш, рақобатбардошлигини кучайти-риш ва бошқа тадбирларни амалга оширишда ижобий таъсир кўрсатади.
Бу эса пировард натижада мамлакат қишлоқ ҳудудларини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлов, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлари ҳолида истеъмолчиларга етказиб бериш тизимидаги корхоналарни барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ–1633-сон қарори билан янги ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати корхоналарини, шунингдек гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш корхоналарини ҳудудларда янгидан барпо этиш, ишлаётганларини реконструкция ва модернизация қилишга йўналтирилган 2012 - 2015 йилларда озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Ички истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш учун кейинги уч йилда 540 тадан ортиқ янги корхоналар ишга туширилди, маҳсулотларнинг 152 тадан кўпроқ янги турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Қайта ишлаш корхоналари учун гўшт ва сут етказиб бераётган деҳқон ва фермер хўжаликларини рағбатлантириш, корхоналар-агрофирмаларнинг ўз барқарор хом ашё базасини шакллантириш, маҳаллий корхоналарда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш ҳамда шу асосда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли, сифатли озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида 2012 — 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бу Дастурда республика минтақалари бўйича анъанавий бўлмаган мойли экинлар тури, уларнинг йиллик экин майдонлари, уларни етиштириш ҳажми, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланди. Шунингдек, қайта ишловчи корхоналари учун гўшт ва сут етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий тармоқларини давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари таркибида солиқ ва солиқ ундириш, суғурталаш тадбирлари алоҳида тизимли ва мақсадли ёндашишни талаб этади.
Республика Президенти ва хукуматининг қарорларида қишлоқ хўжалигида солиқ белгилаш ва солиқ ундириш механизмларини ислоҳ қилиш, соҳада солиқ ставкаларини камайтириш, ундириш муддатларини такомиллаштириш, айрим турдаги озиқ-овқат товар маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар жорий қилиш тадбирлари белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |