Фаннинг объекти – кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва унинг ишлаб чиқаришига бевосита ўз ҳиссасини қўшадиган барча корхоналар фаолиятидир.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари, хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига қараганда қаторафзалликларга эга эканлиги амалда ўз исботини топмоқда. Агросаноат мажмуида вужудга келган тадбиркорлик фаолияти субъектлари республика аҳолисининг муайян эхтиёжларини қондириш билан бирга мавжуд меҳнат ресурсларидан фойдаланиш учун қулай шароит ҳам яратади. Ушбу хўжаликлар агросаноат мажмуида эркин иқтисодий мухит яратади ва ўзига хос вазифаларни бажаради. Жумладан:ўзхўжаликлари эхтиёжини таъминлайди; мазкур хўжаликларнинг ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади ва шу билан бирга, республика бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бойитади; ахолини иш билан таъминлаш билан бирга, уларнинг меҳнат қобилияти ва кўникмаларини сақлаб қолишга имконият туғдиради; бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат мухитини яратади.
1.2. Аграр соҳада иқтисодий ва мулкий ислоҳотлар, уларнинг босқичлари
Аграр соҳада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки даврида, фаолият кўрсатиб келаётган давлат ва жамоа хўжаликлари босқичма-босқич тугатилиб, бу хўжаликлар ўрнида ижара хўжаликлари, очиқ ва ёпиқ турдаги хиссадорлик жамиятлари, деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва ширкатлар уюшмалари ташкил этилди. Дастлабки тўпланган тажрибалар натижалари тахлили шуни кўрсатдики, бу хўжалик юритиш шакллари фаолияти кутилган юқори иқтисодий-ижтимоий самараларни бермади. Олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўлдики, кўп ҳолларда хўжалик номи ўзгаргани биланички иқтисодий меҳанизм ўзгармасдан, эскича иш юритиш тизимида фаолият кўрсатиб, қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ходимларнинг ерга, мулкка ва етиштирилган маҳсулотга бўлган эгалик ҳиссини шакллантириш учун етарли шароит яратилмади. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилишни, тармоқда мулкий муносабатларни такомиллаштириш заруратини пайдо бўлди. Қишлоқ хўжалигида турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини вужудга келтириш ва улар ўртасида эркин рақобат муҳитини яратиб бериш мақсадида, мавжуд бўлган ижара, ширкат хўжаликлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳар томонлама ривожлантиришда кенг имкониятлар яратиб берилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг самарали натижалар бериши учун мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш, талаб ва таклиф меҳанизмини ҳаракатга келтирадиган шароит яратилишини тақозо қилади. Бу аввало, хўжалик юритиш фаолиятининг эркинлиги, хўжаликнинг ўзи ишлаб чиқарган ва эришган даромадига мустақил эгалик қилиш ҳуқуқи ва бошқа корхона, ташкилотлар билан эркин алоқалар ўрнатиши демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |