Кўп тармоқли фермер хўжалиги – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиб маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади. Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад бу- мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоот каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш билан бир қаторда қўшимча иш жойини ташкил этиш ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг мақсади – қишлоқ хўжалигида асосийтовар маҳсулотларини етиштириш билан бирга ёрдамчи ва қўшимча ҳамда ноқишлоқтармоқларни ривожлантириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдир.
Кўптармоқли фермер хўжалигининг вазифалари – ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш; тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш; мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек, хизматлар кўрсатиш; ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш; қўшимча ва ёрдамчи тармоқларни ташкил этиш орқали ўз фаолиятини юритишдан иборатдир.
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг фаолиятига – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек, бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш; тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш; фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ноқишлоқ соҳасини қўшиб олиб бориш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдир.
Фаннинг предмети – кўп тармоқли фермерхўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асосини, ишлаб чиқариш фаолияти ва унга хизмат қилувчи инфратузилма, иқтисодий қонунларни татбиқ қилиш, моддий таъминот ва корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари ва иш юритишда меҳнат унумдорлигини оширишни ўрганишдан иборатдир.
“Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фани қишлоқ хўжалигида асосий тармоқ билан биргаликда қўшимча тармоқларни ташкил этиб маҳсулотнингиқтисодий самарадорлигини, иқтисодиётнинг таркибийўзгаришларини ва жамият ривожланишини ўрганиб синтез қилиш ишларини олиб боради. Фермер хўжалиги тўғрисидаги иқтисодий қонунлар ва қонун ости ҳужжатлар хўжаликни самарали ривожлантириш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |