Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишнинг мақсади, вазифаси ва ривожланиш босқичлари



Download 2,2 Mb.
bet43/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

4.1. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишнинг мақсади, вазифаси ва ривожланиш босқичлари


Фермер хўжаликлари давлат буюртмаси ва эркин тадбиркорликбилан шуғулланувчи субъект шаклида фаолият юритиб келмоқда. Мамлакатимизнинг иқлим шароити турли табиат ўзгаришлари шуни кўсатадики фермер хўжалиги асосий тармоқдан ташқари бошқа тармоқларни қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Натижада фермер хўжаликлари ихтиёрий равишда асосий тармоқдан ташқари таъминот, хизмат кўрсатадиган, қайта ишлайдиган, сақлайдиган соҳалар билан ҳам шуғулланиб келди. Ўз-ўзидан маълумки фермер хўжаликлари аста–секин кўп тармоқли фермер хўжаликларига айланиб борди. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиб ва бозорга чиқарилди.Қўшимча тармоқ иқтисодий жиҳатдан товарлилик даражаси юқори кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш мақсади – фермер хўжалиги томонидан етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, хизмат кўрсатишва истеъмолчига етказиб беришҳамда ноқишлоқ тармоқларини қўшиб олиб бориш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш билан бирга инвестиция миқдорини оширишдан иборат.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишнинг вазифаси фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўналишларини очиб беришни;кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш асосларини ишлаб чиқишни:кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш тажрибаси ва рағбатлантириш тизимини; қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўрнини аниқлашни;фермер хўжалиги фаолиятида замонавий технологияларни қўллаш усулларини аниқлашни; асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда қўшимча тармоқни ташкил этиш йўналишларини; кўп тармоқли фермер хўжаликларида чорвачилик тармоқларини ташкил қилишни; кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожлантиришда ҳимояланган майдонларда сабзавотчиликни ташкил этиш ва бошқаришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этишни усулларини ўргатиш;кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда сервис хизматларини ташкил этишни;фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантиришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулотларни сотиш ва ёрдамчи тармоқлар фаолиятини ташкил этишдан иборат.
Бугунги кунда республикада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тадбирлардан бири, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишга қаратилгандир.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли (фармони ўз кучини йўқотган) фармонида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш йўллари кўрсатиб берилди.Бугунги кунда аграр тармоқда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқда асосий иш берувчи ҳисобланувчи ва қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олган – фермер хўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бир қаторда, фермер хўжаликларининг иқтисодиий барқарорлигини таъминлаш ва хўжаликда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш асосида бозор тамойилларига мос хўжалик юритиш тизимини шакллантириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Фермер хўжаликлари негизида кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи устида амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигида асосий хўжалик юритиш шакли сифатида фермер хўжаликлари олдига қўйилган асосий мақсад барча тадбиркорлар қатори – табиат омиллари ва моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш асосида сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, молиявий барқарорликка эришиш ҳисобланади. Мақсадга эришиш фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали ҳал этилиши қийин бўлган масала ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ўзининг қатор хусусиятларига боғлиқ ҳолда одатда фермер хўжаликларига нисбатан кам даромад келтирувчи жараёндир.
Юқоридаги ҳолатларда кўзланган фойдалилик даражасига эришиш учун фермер хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва самарали сотиш масалаларини ечимини талаб этади. Бундай фаолият билан шуғулланаётган фермер хўжаликларини бугунги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб аталмоқда.
Фармони қабул қилиниши эса кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий асос яратиб берди. Кўп тармоқли фермер ҳўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши билан биргаликда уларни кайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига сервис хизмати кўрсатиши билан кўзга кўринмоқда.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Қўшимча тармоқни асосий тармоқ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳалари) билан боғлиқ бўлмаган: суратхоналар ташкил қилиш, чўмилиш ҳавзалари, дам олиш уйлари фаолиятини йўлга қўйиш, умумовқатланиш шохобчалари, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш каби соҳаларда ташкил этиш мумкин. Умуман, кўп тармоқли фермер хўжалигининг асосий хусусияти бу –ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир. Қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларнинг ўзида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўймасдан қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни ички ва ташқи бозорларга чиқариб ҳамда қишлоқларда қўшимча иш жойлари яратиб, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хаёт фаровонлигини яхшилашга хисса қўшади.
Бу кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида жамият кўрадиган наф ҳисобланади.Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимча тармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш йўналишларини очиб беришни;кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш асосларини ишлаб чиқишни:кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш тажрибаси ва рағбатлантириш тизимини; қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўрнини аниқлашни;фермер хўжалиги фаолиятида замонавий технологияларни қўллаш усулларини аниқлашни; асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда қўшимча тармоқни ташкил этиш йўналишларини; кўп тармоқли фермер хўжаликларида чорвачилик тармоқларини ташкил қилишни; кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожлантиришда ҳимояланган майдонларда сабзавотчиликни ташкил этиш ва бошқаришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида боғдорчилик ва ўзумчиликни ташкил этишни усулларини ўргатиш;кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда сервис хизматларини ташкил этишни;фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятларини ривожлантиришни; кўп тармоқли фермер хўжаликларида маҳсулотларни сотиш ва ёрдамчи тармоқлар фаолиятини ташкил этишни аҳмиятини, ролини ўргатишдан иборат. Истиқболда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199 сонли Фармони қабул қилинди. Бунда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, улага зарур шарт-шароитлар яратиш, фермер ва деҳқонларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлларибўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши кўрсатилган.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish