Давлат мулки - бойликни ўз вазифасини адо етиш учун давлат томонидан ўзлаштирилишидир. Бу мулк давлат пайдо бўлиши билан вужудга келади, аммо унинг мақсади ва миқёси ўзгариб туради. У хусусий ва жамоа мулкидан ўсиб чиқади, яни уларга тегишли моддий ва манавий неъматлар давлат тасарруфига ўтади.
Хорижиймамлакатларда давлат мулки, обекти бир-биридан фарқ қилибер хусусий мулк обектига киради. Ўзбекистонда Мулк тўғрисидаги (1990й.)қонунга кўра ер, сув, қазилмалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси давлат мулкидир. Давлат мулкининг мавқеи турли мамлакатларнинг танлаган йўлига боғлиқ. Ҳозир бозор иқтисодиёти бош, умуминсоний йўл, аммо унга ўтишнинг миллий хусусиятлари мавжуд. Янги иқтисодиётга бирдан ўтилса, давлат мулки кескин қисқаради. Агар бу ўтиш секин-аста борса, давлат мулкининг салмоғи ўзоқ сақланади. Масалан, Венгрия, Чехословакия ва Польшада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш тез борди, Хитойда эса давлат мулки сақланмоқда.
Жамоа мулки-бойлик яратиш мақсадида айрим жамоаларга бирлашган ҳолда олиб борилган фаолият туридир. Бу мулк шароитида барча фаолиятлар жамоа томонидан олиб борилиб уни жамоа бошқаради. Мулкни ривожлантириш бирламчи бўлиб бошқа мулклардан фарқи барча аъзолар биргаликда ҳамжиҳатликдафаолият олиб боради. Жамоа мулки меҳнатсиз ривожланишниинкор етади ва корпоратив хусусий мулкдан фарқи нафақат мулкга, балки меҳнатниҳам қўшилишиб хизмат қилади.
Жамоа мулкининг афзаллиги,мулк ишлаб чиқарувчини мулкдор қилади. Бунда, ерга мулк эгалигиишловчиларнингбарчасибўлиб улар шу соҳагатўғридан-тўғри бирикади, яни ходимлар ўз фаолиятини ўзининг мулки бўлган воситаларни ҳаракатга келтирадилар. Мулк ходимларнинг ўзларииники бўлганлиги учунмоддий жавобгарлик ва манфаатдорлик кучли бўлади, мулк авайлаб ишлатилади ва яхши самара беради.
Жамоа мулки майда мулк эгаларининг кўнгилли тарзда ва ўз манфаати йўлида турли жамоаларга бирлашуви орқали юзага келади,унинг субъекти эса жамоа азоларидир. Жамоа мулки обектининг ривожланишиикки йўл билан олиб борилади: биринчи жамоага янгидан аъзо бўлибкирган кишилар томонидан ўз мулки биланқўшилиши; иккинчиданжамоа олган даромаднинг бир қисминимоддий ресурслар олишга сарф қилибмулк обектигақўшилиш.
Кооператив мулк – жамоа мулкининг асосий тури, турли кооперативларга бирлашган кишиларнинг умумий мулки бўлиб, мулк ҳиссадорликка асосланган бўлиб, гуруҳий мазмунга эга.
Ижарага олинган корхона жамоаси мулки-ижарачилар жамоаси-ўзи ишлаб топган мулк. Бундай корхонада мулк икки қисмдан иборат:эгасига қарашли мулк; жамоага қарашли умумий мулк.Ижарага олинган корхонасубъекти ижарачилар жамоаси ҳисобланади. Жамоа корхона эгаси ўз мулкидан ҳам фойдаланади, лекин уни тасарруф эта олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |