Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Мулкчиликни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари



Download 2,2 Mb.
bet21/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Мулкчиликни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасида "Мулкчилик туғрисида"ги (1990й.)қонунда "Мамлакатимиздаги иқтисодиётнинг самарали амал қилишига ва халқ фаровонлигининг ўсишига имконият яратувчи ҳар қандай шаклдаги мулкчилик бўлишига рухсат берилади. Мулкчиликнинг ҳамма шаклларидахлсиз бўлишига ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратилишига қонун кафолат беради", деб белгилаб кўйилган.Хусусий мулк тушунчасиЎзбекистон Республикасининг "Мулкчилик туғрисида"ги (1990й.)қонунинг 7-моддасида қуйидагичаифодаланган. Хусусий мулк -ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни эркин тасарруф этиш ҳуқуқидан иборат деб кўрсатилган. Хусусий мулкнинг асосий белгиси, мулкчиликнинг барча шакллари орасида ягона мулкдор бўлибўз ҳохиширодасига мувофиқ мол-мулкдан фойдаланиш имконини беради.Мулкдор мулкка нисбатан ўз ҳуқуқларини хусусий тарзда амалга оширади. Хусусий мулк эгаси ўзининг ихтиёридаги мол-мулкни ҳеч қачон эгасизлик, талон-тарож, исрофгарчилик ва бошқа суистеъмолчиликка йўл қўймайди. Шунинг учун мустақилликнинг илк кунларидан давлат тасарруфидаги мулкларнихусусийлаштириш ислоҳатлари олиб борилиб, мулкдорлар синфи шаклланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституқиясининг 36-моддасида "Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли", 53-моддасида эса "Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади," - деб ёзиб кўйилган. Конституқияда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатланганлиги кайд қилинган. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Биз ихтиёримиздаги мулкка айланган ер, сув, фойдали қазилмалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, машиналар, ускуналар, бино ва иншоотлар,тарихий маданий ёдгорликлар, илмий техникавий ғоялар, товарлар, меҳнатга бўлган ақл ҳамда жисмоний қобилиятлар ўзининг ҳақиқий хўжайинига эга бўлиши керак Шунда тадбиркорлик фаолиятини олиб боришга кенг имкониятлар очилади. Мулкни тежаб-тергаб, ишнинг кўзини билган ҳолда тасарруф қила оладиган мулкдорлар пайдо бўлишига олиб келади.
Аграр соҳада хусусийлаштиришни кенг жорий этиш натижасидабозор рақобатига бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган мулкчилик мунособатларнини вужудга келтириш зарурияти туғилди. Шунда, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди. Қонун фермер хўжаликларини ташкил этиш, бошқариш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишгаэга бўлган меъёрий хужжат ҳисобланади.Президентнинг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" асарида "Бy ерда гan ўзига теккан мулкни шамолга совурмасдан ёки шахсий бойлик орттириш йўлида шу мулкни кўпайтира биладиган, техника билан қайта жиҳозлайдиган ва замон талабларига мувофиқ такомиллаштира оладиган, унинг негизида рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладиган мулкдорлар ҳақидаги жараёнидир. Шунингдеқ иш билан банд бўлмаган аҳолини иш ўринлари билан таъминлайдиган, ўзига ҳам, ишловчига ҳам, давлатга ҳам даромад келтирадиган, ишлаб чиқаришни ташкил қила оладиган мулкдорлар ҳақида фикр юритиляпти», - деб ўқтириб ўтган эди.
Ҳақиқий мулкдор бўлган ҳақиқий хўжайинлик туйғусини хис этиш демакдир. Бу ўз навбатида, инсоннинг яширин куч-ғайратини, ташкилотчилик қобилиятини намоён этади, уни ташаббускор ва омилкор қилади, ўз корхонасининг ривожланиш истиқболи ҳақида қайғуриб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб боради, оладиган фойдаси ҳам, ходимларнинг даромади ҳам кўпаяди. Демақ иқтисодий жиҳатдан эркин фуқаро, ҳақиқий мулкдоргина ўз мол-мулкини самарали тасарруф этишдан, ўз бойлигини кўпайтиришдан моддий манфаатдор бўлибгина қолмай, балки мамлакатни бойитишга ҳам ўзини сезиларли хиссасини қўшиш имконияти яратилади.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш ресурслардан, айниқса ердан самарали фойдаланиш, меҳнаткашларда мулкка, меҳнатга бўлган муносабатларни тубдан ўзгартириш, юқори кўрсаткичларга интилиш истагини кучайтиришга олиб келади. Шу хўжаликдаги аъзоларга ҳақ тўлаш меҳанизми меҳнат унумдорлигини оширишда, ўз мулкий ҳуқуқларидантўла фойдаланиш ўз мулки асосида, етиштирилган маҳсулотга мустақил эгалик қилиш хиссини уйғотиш орқали эришиш мумкинлигини кўрсатади. Фермер хўжаликларида мулкдорлар ўз мулклари асосида кичик ва қўшма корхоналар ташкил этиб, мулкни ва сифатли маҳсулотларни кўпайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, меҳнатни илғорлар тажриба ва технологиялар асосида ташкил этиш, бошқарувга малакали мутахассис ва менежерларни жалб этиш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва таннархни пасайтиришдан мафаатдордирлар.
Қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларини ташкил этишдан мақсад меҳнаткашларни боқимандалик кайфиятидан холос этиб, маълум бир миқдорда мулк эгаси этиб, шу мулкдан имконият даражасида самарали фойдаланиб, уни кўпайтиришнинг моддий манфаатдорлик меҳанизмини таъминлашдан иборатдир. Мулкдор маҳсулот ишлаб чиқаришдаги сарф харажатни тежамкорлик билан амалга ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, унинг рақобатбардошлилигини чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Аграр тармоқда яратилган мулкнинг ҳақиқий эгасини қapop топтириш, унинг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш ва мустаҳкамлаш, маҳсулот ва даромадларни кўпайтиришдан бевосита манфаатдор бўлган, мустақил мулкдорлар синфини шакллантириш меҳанизмини жорий қилмасдан туриб, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни самарали ривожини таъминлаб бўлмаслиги қатор хўжаликларни кўп йиллик тажрибалари натижаларидан маълумдир.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish