Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet159/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

I. Давлатга сотиш:

  • давлат фондига;

  • регионал фондга;

II. Эркин сотиш:

  • деҳқон бозорида;

  • корхона ходимларига ва маҳаллий аҳолига;

  • биржада;

  • чакана савдонинг бошқа ташкилотларига, корхоналарига;

  • шартнома, мажбурият бўйича ташкилот ва корхоналарга;

  • .бошқа ташкилотлар билан бартер битимлари ква ҳокоза.

Фермер хўжалиги тамонидан ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотларини юқорида келтирилган сотиш каналлари орқали эркин сотиш имкониятларига эга. Сотиш каналларида маҳсулотни сотиш учун қулай шароит мавжудлиги, иқтисодий ва муомила муносабатлари, ижтимоий шарт-шароитлар яратилганлигига қарабтурли вариантларни танлашлари керак бўлади.

14.4.Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизими


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги “Республика пахта тозалаш саноатининг бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаг”ги 252-сонли қарори билан “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмасининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва хисоб-китоби худудий маркази тўғрисидаги Намунавий Низом ва “Пахта хом ашёсини етиштирувчилар билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги махсулотларининг ҳисоб-китоб чизмаси” тасдиқланган .
Пахта толасини ишлаб чиқариш ва сотишда бозор тамойиллари ҳамда механизмаларини кенг жорий қилиш, республика пахта толаси бозорида рақобат ва пахта махсулотлари учун хисоб-китоб қилишнинг жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган шаклларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистонн Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги “Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида”ги ПҚ -456--сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ ҳар йили тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларга мувофиқ пахта толасини экспортга ва республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарига сотиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари хамда Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси орқали эркин айрбошланадиган валютада амалга оширилади.
Республиканинг алоҳида ижтимоий аҳамииятга эга тармоқлари корхоналарига пахта толаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори бўйича “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмалари (ҲАБ) билан тўгридан-тўгри тузиладиган шартномалар асосида сотиш мумкин. Қарорда қуйидаги тартиб белгиланди, унга мувофиқ: пахта толасини сақлаш хамда экспортга ва республика корхоналарига бериш фақат ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллларидан амалга оширилади; пахта толасини хориж ва хорижий истеъмолчилар ва республика корхоналари томонидан сифати ва массаси бўйича узил кесил қабул қилиб олиш ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида амалга оширилади; республика корхоналари томонидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилиши мумкин эмас.
Очиқ савдо биржаларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган пахта толаси учун республика корхоналари, хорижий харидорлар ва “Пахтасаноат” худудий акциядорлик хисоб-китоб қилиш чизмасини кўриб чиқамиз 14.4.1-расм.

14.1.1-чизма. Очиқ савдо биржаларида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган пахта толаси учун республика корхоналари, хорижий харидорлар ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида хисоб-китоб қилиш

  1. “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмалри Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси билан пахта толасини республика корхоналарига, хорижий харидорларга биржа савдолариўтказиш воситасида сотиш бўйича биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома тузадилар. (ЎЗР. Президентининг 11.03.2008 йил ПҚ-815-сон қаорининг иловаси;

  2. “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмалри хар бир савдодан олдин “Ўзпахтасаноат” уюшмаси билан келишган холда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига биржа савдоларига қўйиш учун тегишли типлар, навлар, классларларини белгилаб олади. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларини ўтказиш санаси вақти ва жойи тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ахборот эълон қилади;

  3. Биржа савдоларида қатнашган сотувчи ва харидор Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг хисоб-китоб киринг палатасидаги (ХККП) Ўз шахсий хисоб рақамига кафолат сифатида тегишли равишда савдога кўйиладиган ва харид қилиши мўлжалланаётган маҳсулот сўммасининг 2 фоизи миқдорида заклатни мажбурий тартибда депонентга қўяди;

  4. Харидорнинг брокери ва сотувчининг брокери тузилган биржа битишувлари асосида биржа савдолари якунлари бўйича баённомага мувофиқ пахта толасининг олди-сотти шартномасини тузадилар;

  5. Харидор маблағларни олди-сотди тўғрисидаги шартнома бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қўплаш учун Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг ХККПдаги ўз шахсий хисоб рақамига ўтказади;

  6. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг ХККП тўланган битишувлар реестрини сотувчига юборади, бу пахта толасини қабул қилиш- топшириш далолатномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. Қабул қилинган - топшириш (юклабжўнатиш) далолатномаси имзолангандан кейин Ўзбекситон Республика товар хом ашё биржасининг ХККП маблағларни сотувчининг хисоб рақамига ўтказилади;

  7. “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси хажмига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.

Пахта тозалаш заводалари пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллларига (омборларига) юклаб жўнатади. Пахта толасининг контрактаги хажми “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмасининг нарядлари бўйича қабул қилиш - топшириш далолатномаси расмийлаштирилган минтақавий пахта терминаллларидан (омборларидан) пахта толасининг республика корхоналарига, хорижий харидорларга берилади (юклаб жўнатилади).Масъулиятли сақлашдаги пахта толаси хажмининг “Пахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмасининг ёзма розилигисиз қайта расмийлаштирилишига ва терминаллар томонидан юклаб жўнатилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ- 2520-сон қарорибилан мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси шакллантирилди. Давлат буюртмаси календарь йилга шакллантирилади ва етказиб берувчилар томонидан етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмларининг бир қисмини ташкил этади ҳамда маҳсулотларни етиштириш ва давлат буюртмасидан ортиқча ички ва ташқи бозорларда сотишда уларни чекламайди. Мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини ўз вақтида шакллантириш ва бажариш учун: кейинчалик саноат йўли билан қайта ишлаш юзасидан — «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК; қиш-баҳор даврига ғамлаш юзасидан — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси; экспортга етказиб бериш юзасидан — «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси масъул ҳисобланадилар.
Янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш ва бажарилиши мониторингини олиб боришга биноан амалга оширилади.
Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш, шу жумладан Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш даврида, шунингдек ярмаркалар оралиғидаги даврда етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактация шартномалари асосида амалга оширилади.
Давлат буюртмаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш бозор шароитларида кафолатланган контрактацияга эга бўлиши ва контрактация шартномаси қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс тўлови билан таъминланиши керак.
Олдиндан ҳақ тўлаш ва етказиб берувчилар билан буюртмачилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар контрактация шартномасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда амалга оширилади.
Давлат буюртмаси бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда: мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, дастлабки қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича зарур логистика инфратузилмасини ташкил этадилар;мева-сабзавот маҳсулотларини ўраб-жойлаш учун пластик, картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарилишини ташкил этадилар;мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қиладилар, транспортдаташийдилар, навларга ажратадилар, калибрлайдилар, ўраб-жойлайдилар, сақлайдилар, қайта ишлайдилар ва ички ва ташқи бозорларга етказиб берадилар. Мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчилар томонидан ташилганда транспортда ташиш харажатлари буюртмачилар томонидан қопланади. Контрактация шартномалари. Контрактация шартномаси таърифи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида қуйидагича ифода этилади. Контрактация шартномаси субъектлари бўлиб бир томондан маҳсулот етиштирувчи хўжалик, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа хўжаликлар иштирок этса, иккинчи томондан маҳсулот тайёрловчи ташкилотлар қатнашадилар.
Контрактация шартномаси ҳам, маҳсулот етказиб бериш шартномаси ҳам маҳсулот етказиб бериш шартномаси сингари тузилади, аммо ундан ўзига хос ҳусусиятлари билан фарқ қилади. Бу ҳусусиятлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш юзасидан белгиланган шартноманинг предмети фақат қишлоқ хўжалигида етиштирилган хом ашёлар бўлса, у маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўлади. Шунинг ҳам контрактация шартномсининг предмети фақат саноат маҳсулотлари бўлади.
Контрактация шартномаси бўйича бир томондан тегишли тайёрлов ташкилотлари иштирок этса, иккинчи томонда эса фақат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар иштирок этадилар. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ўзлари етиштирган маҳсулотларини тайёрлов ташкилотларига шартномага мувофиқ белгиланган миқдорда сотадилар. Тайёрловчи ташкилот шу маҳсулотни қабул қилиб, унинг нархини тўлайди. Давлат буюртмасини бажарганларидан сўнг ошиқча бўлган маҳсулотларни давлатнинг тайёрлов ташкилотлари ҳам, хом ашёни қайта ишловчи корхоналарга, шунингдек бошқа истеъмолчи ташкилотларга ҳам сотиши мумкин.
Хўжалик субъектлари ўртасида тузиладиган контрактация шартномасига оид муносабатлар тегишли қонунлар ва қонунларга мувофиқ чиқарилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Шартномалар бевосита хўжаликларда бир йилдан беш йил муддатга тузилади. Контрактация шартномаси уч нусҳада тузилиб, томонларнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Шартнома давлат буюртмаси бўйича етказиб бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шунингдек давлат буюртмасига таркибига кирмайдиган маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган бўлса ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади. Контрактация шартномасида маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (маҳсулот турлари бўйича), сифати, нархи, шартноманинг умумий сўммаси, етказиб бериш тартиби ва шартлари, маҳсулотни топшириш – қабул қилиш пунктлари ва даврлари (муддатлари) кўрсатилади.
Тарафлар тузилган контрактация шартномаси шартларини бажармаслиги ёки маромига етказиб бажармаслиги бўйича жавобгар бўладилар. Уларнинг жавобгарлиги қонунга мувофиқ ёки шартномада белгиланганидек миқдорда ва тартибда бўлади.Контрактация шартномалари, шунингдек, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар. Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш босқичлари изчиллиги схемаси мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган (илова 3).
Контрактация шартномалари, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес-режаларида назарда тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга ошириш бошланишидан бир ой олдин, лекин календар йил бошланишидан кечиқмай тузилади. Шартномаларни тузишда томонлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган алохида намунавий шаклларга амал қилиши мумкин. Шартномаларда қуйидагилар кўрсатилади: шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи (турлари бўйича);шартноманинг умумий сўммаси;томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари; маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари); идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар; ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари;шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги; низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой.
Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидқилиш юзасидан тузиладиган контрактатсия шартномаларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг сорти ва миқдори ҳам кўрсатилади.Шартномаларга шунингдек аниқ турдаги шартномалар учун ёки уларга нисбатан томонлардан бирининг аризасига кўра ёхуд қонунчиликка мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган шартномалар учун назарда тутилган бошқа муҳим шартлар ҳам киритилиши мумкин.Шартномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) муддатлари, миқдори ва ассортиментинибелгиловчи, иккала томоннинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган жадвал илова қилинади

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish