Маҳсулотни сотиш: фермер хўжаликларида етиштирилган сабзавотлар асосан барра кўринишида сотилади. Маҳсулотларнинг жуда кўп қисми турли чакана савдо шохобчаларига тўғридан-тўғри жўнатилади. Маҳсулотнинг бир қисми мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналарга сотилади. Қолган маҳсулот бозорларда ва бошқа истеъмолчиларга, жумладан вилоят ташқарисига сотилади. Сабзавот маҳсулотларини бу тарзда сотиш жуда катта нобудгарчиликка олиб келиши мумкин. Нобудгарчиликлар, сифатнинг пасайиши, маҳсулотни сотишдаги чиқитлар, ташиш пайтидаги бузилишлардан ҳосил бўлади. Экспертлар маълумотларига кўра нобудгарчилик таннархда сабзавотлар бўйича - 2,5 - 3,6 фоизни, картошка бўйича - 2,0 - 3,6 фоизни ташкил қилади. Бу эса маҳсулотлар сотилишининг иқтисодий натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Истеъмолга киритишдаги қийинчиликлар бу босқичда нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланиш массаси ва сифати, балки ишлаб чиқариш жараёнлари ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Истеъмолчи учун маҳсулот сотувга яхши тайёрлангани, сифат бўйича навларга ажратилгани ва харид қилиш мумкин бўлган баҳода эканлиги ўта муҳимдир. Бунинг учун эса харидорга етказиб бериш жараёнида маҳсулотлар учун энг яхши шароитларни таъминлаш, сотиш жойларини ва тақсимлаш тартибини белгилаш зарур.
14.3.Маҳсулотларини сотиш тизими ва улгуржи ҳамда чакана савдони ташкил этиш
Кўп тармоқли фермер хўжаликларинингасосий мақсади фақатгина ўзининг эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш бўлмай, балки уни сотиш ва сотиб олиш йўли билан айирбошлаш учун товар маҳсулоти ишлаб чиқаришдир. Фермер хўжаликларинингтовар маҳсулотиетиштиришшароитида оммавий айрбошлаш эквиваленти пул бўлиб ҳисодланади. Пул алоҳида товар бўлиб, ҳар қандай бошқа товар билан айирбошлаш хусусиятига эгадир. Бундай товар муносабатлари ўз навбатида товар-пул муносабатлари дейилади.
Товар-пул муносабатлари қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида ва унинг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва агросаноат мажмуасига кирувчи товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида иқтисодий алоқалар товар пул шаклидаги муносабатлар асосида юзага келади. Қишлоқ хўжалиги товар ишалб чиқарувчилари ўзларининг маҳсулотларини бозор орқали истеъмолчиларга - тайёрлов, қайта ишлаш, сақлаш, корхона ва ташкилотларга, бозордаги савдо-сотиқ ширкатларига, талаб ва таклифдан келиб чиқиб айрбошлайдилар. Бошқа томондан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари улгуржи савдо тизимларидаги бозор орқали ўзларига зарур бўлган моддий ресурсларни харид қиладилар. Товар пул муносабатлари хўжалик юритишнинг иқтисодий услубларига кенг йўл очиб,ишлаб чиқарувчиларнинг мустақил иш юритишларини ривожлантиришга ва ўз меҳнатларининг натижаларига жавобгарлиги ва манфаатдорлигини кенгайтиришга олиб келади.
Кўп тармоқли фермер хўжалигигатурли бозорлар хизмат қилади. Шулар жумласидан: ихтисослашган бозорлар тизими-қишлоқ хўжалиги махсулотлари бозори, иш кучи бозори, моддий техника ресурслари бозори, молия(капитал) бозори, инфратузилмалари бозоридир. Агарда юқоридагиларнингбирортасимавжуд бўлмаса ёки етарли ривожланмаган бўлса ўз-ўзиданбозор муносабатлари самарадорлигини пасайтиришга олиб келади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини вужудга келиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бир неча канал орқали амалга оширилади. 14.3.1-расм.
Чизмада қишлоқ хўжалик маҳсулотларинидавлат эҳтиёжлари, ички тармоқ, республика ички истеъмоли, давлат статегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун, экспортга етказиб бериш, улгуржи ва чакана савдога етказиб берилади. Аввало,бу етказиб берилганмаҳсулотлар, хом ашё ва материаллар
Do'stlaringiz bilan baham: |