Курс ишининг мақсади: қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг тур ва шаклларини ўрганишдан иборат.
Курс ишининг вазифаси: 1.Қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг тур ва шакллари бўйича ўқув адабиётларни ўрганиш, таҳлили этиш;
2.Қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг тур ва шакллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлили этиш, ўрганиш;
3. Қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг таълим – тарбия мақсади ва вазифалари, тамойиллари ва мазмун-моҳияти, метод ва усуллари, шакл ва воситаларини аниқ билиши, балки ўқув жараённи режалаштириш ва ташкил этиш, янги педагогик технология ва интерфаол методлардан кенг фойдаланиш
Курс ишининг претмети: қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг тур ва шаклларини ўрганиш жараёнлари этиб белгиланди.
Курс ишининг объекти: қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг тур ва шаклларини ўрганиш жараёнлари этиб белгиланди.
Курс ишининг тузилиши: курс иши кириш, асосий қисм битта боб ва парагрифлардан иборат холда тузилган.
1-БОБ: ҚАДИМГИ ДАВР МУСИҚИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ТУР ВА ШАКЛЛАРИ
1.1.Қадимги давр мусиқий таълим ва тарбиянинг шаклланиш жараёнлари.
Кишилик жамиятининг ибтидоий даврида одамлар табиат ином этган тайёр маҳсулотлардан жуда унумли фойдаланишган. Дастлаб, турли мева ва сабзавотларни истеъмол қилиб кун кўришган бўлсада, кейинчалик гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжи ортиб борди. Бу яшаш учун кураш одамларга овчилик, кейинчалик эса деҳқончилик, чорвочилик, ундан кейин эса ҳунармандчиликнинг турли-туман кўринишларини ривожланишига олиб келди. Мазкур ривожланишлар одамларнинг меҳнат тажрибасини шакллантирди, ривожлантирди. Охир-оқибат уларнинг кундалик ҳаётига айланиб қолди. Одамлар меҳнат туфайли ўзларининг орзу ва истакларига эришди. Меҳнат фаолияти борган сари мураккаблаша бориб, одамларнинг ақлан ривожланишига олиб келди. Энди улар аста-секин шахс сифатида шакллана борди. Бора-бора кишилик жамиятининг ривожлантиришни янги-янги қирраларини забт этиб, уларнинг ҳаётига муҳим роль ўйнай бошлади. Инсоният ўзига янги-янги анъана ва амал қилиши лозим бўлган кундалик одатий фаолиятни – тарбияни таркиб топтирди. Бу ўз ўрнида меҳнат туфайли юзага келди. Меҳнат эса одамларнинг тарбиясига таъсир кўрсатиб, тарбияни ҳаётий зарурият қилиб қўйди. Одамларнинг бу меҳнат кўникмалари унинг ёш авлодига мерос қолди. Энди тарбия меҳнат фаолиятининг, меҳнат тажрибасининг маҳсулига бевосита боғлиқ бўлиб қолди. Одамларнинг ҳаётий тажриба ортиришида яна бир фаолият таълим муҳим роль ўйнай бошлади. У турли билим ва кўникмаларни таълим жараёнида амалга ошириб, шу тариқа ижтимоий ҳаётда орттирилган тажрибаларни қуйи авлодга ўргатиш эҳтиёжини сезди ва ўзини фаравон ҳаёти учун амалга ошириб келди. Тажрибаларнинг тўпланиши натижасида таълим-тарбиянинг дастлабки омиллари вужудга келди. Табиат, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тажрибалар асосида маълум билимлар мажмуи пайдо бўлди ва у кун сайин тўпланиб бойиб борди.
Олдинига бола тарбияси катталар томонидан бевосита меҳнат фаолиятида амалга оширилган бўлса, жамият ривожлана борган сари бундай йўл талабга жавоб бермай қўйди. Энди тарбия билан билимдон, тажрибаси етарли замонасининг донишманд одамлари шуғуллана бошлади. Таълим-тарбия ишлари билан шуғулланувчи тарбиячилар касб-ҳунар ҳомийлари сифатида ажралиб чиқа бошладилар. Уларнинг таълим-тарбия борасидаги фаолиятлари ва тўплаган тажрибаларидан ўринли фойдаланишлари педагогика фанининг вужудга келишига олиб келди. Машғулотлар тобора ташкилий шаклларга, кўринишларга эга бўлиб борди. Шу аснода дастлабки мактаб кўринишидаги муассасалар вужудга келди, тараққий этди. Шундай қилиб, педагогика таълим-тарбиянинг мақсад ва вазифалари, уларнинг мазмуни, усуллари ҳамда ташкил этиш шакллари ҳақидаги маълумот берувчи фанга айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |