Мулоқот маданиятини шакллантииршда касбий компетентликнинг роли Касбий компетентлик сифатлари



Download 38,01 Kb.
bet2/4
Sana17.04.2022
Hajmi38,01 Kb.
#558611
1   2   3   4
Bog'liq
2 maruza matni

инновацион компетентлик – педагогик жараённи такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш;

  • коммуникатив компетентлик – таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш.

  • Шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш,
    малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш.

  • Технологик компетентлик – касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш.

  • Эктремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.

    Бир қатор тадқиқотларда бевосита педагогга хос касбий компетентлик ва унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Ана шундай тадқиқотлар сирасига А.К.Маркова ва Б.Назаровалар томонидан олиб борилган изланишларни киритиш мумкин.
    2 . Маҳорат (а. “маҳорат” – моҳирлик, усталик, эпчиллик) – бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш. Мулоқот жараёнида бошқаларга таъсир этиш имконияти ўз ҳақимизда ижобий таассурот уйғота олишимиз шахс маҳоратига боғлиқ. Ижобий муносабатлар шаклланган шароитда ўзгага таъсир этиш имконияти катта бўлиб, ўзимиз ҳақимизда ижобий таассурот уйғотиш механизмларига тааллуқли фикрларни баён этиб ўтиш лозим. Психология фанида ўзгада ижобий ёки ёқимли таассурот уйғотиш симпатия деб аталади, салбий ёки нохуш таассурот қолдириш эса антипатия дейилади. Хўш, суҳбатдошда биз ҳақимизда симпатия уйғониши учун нима қилиш керак? Бунинг учун икки шахс мулоқотга киришганда уларнинг ўзаро муносабатларидаги кўзга кўринмас баъзи бир хусусиятларни таҳлил қилиб ўтиш ўринлидир. Айнан шу «майда» хусусиятлар кўп жиҳатдан ўзгада симпатия уйғотиш манбаалари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Машҳур психолог А.А. Бодалев танишув жараёнида ўзгалар ҳақида қай тарзда маълумот олинишини аниқлаш борасида махсус тажрибалар ўтказган. Аниқланишича, бошқа одам идрок қилинган пайтда биринчи бўлиб унинг соч турмаклашига эътибор қаратилар экан. Сочдан кейин эътибор инсонинг кўзига каратилади. Маълумки кўз, ўз навбатида, инсон ҳақида жуда кўп маълумот беради. Бошқа тадқиқотлар орқали аниқланишича, инсон кўз қорачиғининг меъёрдан кўра салгина кенгайиши ўзга кимсаларда унга нисбатан жозибадорлик руҳини уйғотади. Аксинча, кўз қорачиғиниг торайиши эса атрофдагиларни ўзидан жеркиш кучига эгалиги аниқланган. Қувноқ ва ҳаётга завқ билан қарайдиган кимсалар нафақат табассум қиладилар, балки уларнинг кўз қорачиғи ҳам нохуш ҳис уйғотувчи кимсаларга нисбатан кенгроқ бўлар экан. Демак, инсоннинг айнан юз ифодаси симпатия уйғотувчи бирламчи манба ҳисобланади.
    Мулоқот жараёнида ўзига нисбатан симпатия уйғотиш асосларини шакллантириш имконини беради. Ва кези келганда ўзгаларга нисбатан ноўрин уйғонаётган бирламчи таассуротларни енгиб ўтиш, уларнинг таъсирида чалғиб қолмаслик учун ҳам имконият яратади.
    Мулоқот– инсонлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан
    юзага келадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир.
    Мулоқот жараёнида ахборот алмашиниш яъни коммуникатив томон муҳим
    ўрин тутади ва у мулоқот давомида мулоқотга киришувчиларнинг бир–
    бирларини идрок этишларида намоён бўлади. Киши биргаликда фаолият
    кўрсатаётганда заруратга кўра бошқа одамлар билан бирлашиши, улар билан
    мулоқотга киришиши, яъни алоқа ўрнатиши, ўзаро ҳамжиҳатликка эришиши,
    керакли ахборот олиши ва жавоб тариқасида ахборот бериши лозим. Мулоқот
    жараёнидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат, яъни нутқ жараёнида фақат сўзлар
    билан эмас,балки ҳаракатлар,имо-ишоралар биланҳамтушунишдан иборат. Демак, мулоқот-шахслар орасидаги нутқли ёки нутқсизўзаро алоқа жараёнидир.
    Муомала - мулоқотнинг таркибий қисми бўлиб, шахсий хулқ-атворлар,
    мулоқотнинг ёқимли ёки ёқимсиз бўлиши одамларнинг ўзаро муомалаларига
    боғлиқ бўлади. Муомала мулоқотнинг сифат даражасини белгилайди ва у
    ҳис-туйғулар, кечинмаларнинг ифодаланишидир.
    Муносабат – мулоқот иштирокчилари ўртасида алмашилган воқеа-
    ҳодисаларга ҳар бир кишининг ўзига хос ёндашувидир. Яъни, мулоқот ва
    муомала жараёнидан сўнг маълум бир хулосаларга келинади.
    3. Мулоқотдаги таъсирлар ўзаро савол бериш, буйруқ, илтимос қилиш, бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бошқаларга таъсир этиш, шу нарсани уларга тушунтириш мақсадини қўяди. Мулоқотнинг мақсади кишиларнинг биргаликдаги фаолиятига эҳтиёжини акс эттиради. Бунда мулоқот шахслараро ўзаро таъсири сифатида намоён бўлади, яъни кишиларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи алоқа ва ўзаро таъсирлар йиғиндисидир. Биргаликдаги фаолият ва мулоқот ижтимоий назорат шароитида рўй беради. Жамият ижтимоий нормалар сифатида махсус хулқ-атвор намуналари тузилишини ишлаб чиққан. Ижтимоий нормалар кўлами ниҳоят кенг - меҳнат интизоми ҳарбий бурч ва ватанпарварлик, хушмуомалалик қоидалари ана шулар жумласидандир. Ижтимоий психология нуқтаи назаридан мулоқотга киришувчилар бажарадиган ролнинг "репертуар"ига мос ҳолда намоён бўлади. (Ёш, мансаб, жинс ва оиладаги, ўқитувчи ва ўқувчи, шифокор ва бемор, катта киши ёки бола, бошлиқ ёки ходим, она ёки буви, эркак ёки аёл, меҳмон ёки мезбон ролида намоён бўлиши мумкин). Ўз навбатида ҳар бир роль ўзига мос талабларга жавоб бериши керак.
    Аалоқа ўрнатиш босқичидаги биринчи саволга жавоб берар экан, раҳбар қаршисидаги одам ҳақида қуйидаги билимларни билиши ва назарда тутиши зарур:
    1) ёши;
    2) мутахассислиги, касби;
    3) шу ташкилотда неча йилдан бери ишлаётганлиги;
    4) оилавий аҳволи;
    5) қобилияти (қайси вазифани яхши бажаради-ю, қайси бирини уддалай олмайди);
    6) соғлиги ҳақидаги маълумот ва ҳ.к. Ушбу ахборотга эга раҳбар ҳар қандай топшириқни ходимга ишонч билан топшириши ва ижобий натижа кутиши мумкин.
    Фаол тинглаш давомида шахс фаоллигининг асосий уч жабҳаси намоён бўлади. Булар қуйидагилар:
    диққатнинг суҳбатдошга йўналганлиги – визуал, яъни кўз контакти, гапирувчига ҳурмат, сабр-тоқат, тинглашга тайёрлик;
    фаоллик – мақсадга йўналганлик, қайта алоқа, тушунарли баён этиш, одоб-интизом;
    хайрихоҳлик – устунликка интилмаслик, ўз ҳиссиётини назорат этиш, маълумотни эътироз билдирмай қабул қилиш, салбий ҳиснинг йўқлиги, оптимал нутқ темпи.
    Мулоқотнинг иккинчи босқичидаги асосий хусусият – муаммо мазмуни юзасидан бир хил тасаввурнинг шаклланишига ва суҳбатдошларнинг бир-бирини тушунишига эришишдир. Аммо, мулоқот давомида қатор тўсиқлар мавжудки, улар суҳбатдошдан келаётган маълумотни тўла тушунишга халақит беради. Маълумот алмашуви босқичларини ёдда тутиш ва унга мувофиқ келувчи фаол ақлий ҳаракатни қўллаш тўсиқларни муваффақиятли енгиб ўтишни, маълумот йўқолишини иложи борича камайтириш имконини беради.
    Муаммо моҳияти аниқлангандан сўнг, унинг ечимини топиш лозим. Маълумки, низоли вазиятда инсон беш хил ҳаракат услубидан бирини танлашга ўз мойиллигини билдиради. Бу ҳаракат услуби қуйидагилар:

    Download 38,01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish