Раҳбарларга хос 31 хил Компетенция.
Мақсаднинг қўйилиши – ташкилотнинг бизнес мақсадларига мос келувчи вазифаларини ишлаб чиқа олиш ва уни бошқаларга этказиб бера олиш.
2. Мотивацион қўллаб қувватлаш – ходимларнинг ўз ишига садоқатини мустаҳкамлай олиш.
3. Командада ишлаш кўникмаларини тарбиялаш –агар бу инсон тез-тез команда аъзоси бўлиб ишласа, унда бошқа аъзолар билан ҳамкорликда ишлаш хоҳиши мавжуд бўлади ва бунинг уддасидан чиқади; агар у команда лидери бўлса, бу ҳолда у гуруҳни биргаликда ишлашга ўргатиш орқали ўзининг қизиқиш, кўникма ва муваффақиятини намойиш этади.
4. Ходимларга ваколатларни тақсимлаш – ишчиларга қийин масалаларни ҳал этиш, мунозарали саволларни эчиш ва мақсадлар йўлида муваффақиятга эришишлари учун танлов эркинлигини бериш.
5. Ўзгаришларни бошқариш– ташкилотнинг самарали ишлашини ошириш учун зарур бўладиган ташкилий ўзгаришлар ва инноватсияларни қўллаб қувватлай олиш, ташкилий ўзгаришларни татбиқ қилиш, ҳомийлик қилиш ҳамда уларнинг муваффақиятли боришида бошқаларга ёрдам бериш.
6. Қўл остидагиларнинг имкониятларини ривожлантириш– масъулиятни ҳис этиш, командада ишлаш, ходимларжнинг имкониятларини ривожлантиришга ёрдам бериш.
7. Меҳнат сифатини бошқариш– ўзи ва қўл остидагиларнинг бутун фаолияти масъулиятини ўз зиммасига ола билиш, аниқ мақсадлар ва истиқболларни белгилаш.
8. Мулоқотга эътибор– керакли ходимларнинг маълумотлар билан таъминланиш жараёнини назорат қилиб бора олиш.
9. Оғзаки мулоқот– биргаликда фаолият юритаётганда ва суҳбат пайтида ўз фикрларини аниқ ифода эта олиш.
10. Ёзма мулоқот– иш билан боғлиқ ёзувларда фикрни тушунарли қилиб ёза олиш.
11. Ишонтирувчи мулоқот– керакли одамларни ишонтириш учун маълумотларни (оғзаки ёки ёзма) этказиб беришни ташкил эта олиш.
12. Бошқаларни тушуна олиш– бошқаларнинг муносабатлари ва ҳис туйғуларини олдиндан билиш, сеза олиш, шунингдек, эмпатик равишда фикрларини бошқаларга маълум қилиш.
13. Атрофдагиларга таъсир ўтказиш– ўз ғоялари, мақсадлари, лойиҳалари ва қарорларига ҳамфикр ва қўллаб-қувватловчиларни топа олиш.
14. Ҳамкорлик ўрнатиш– маълумот этказиб бера оладиган, кўмаклашадиган одамлар (корхона ичидаги ва шунингдек, корхона ташқарисидагилар) билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.
15. Мижозга ёндашув– ички ва ташқи мижознинг талабини қондиришдан мафаатдор эканлигини кўрсата олиш.
16. Диагностик маълумотларни йиғиш– вазиятга аниқлик киритиш учун зарур бўлган маълумотларни билиш; бундай маълумотларни тегишли манбалар ёрдамида қидиришни амалга ошириш (саволни шундай бериш керакки, маълумотни бўлишишни хоҳламаган инсон ҳам жавоб берганини ўзи билмай қолсин).
17. Аналитик фикрлаш– мантиқий, тизимли, кетма-кет ёндашувлардан фойдаланган ҳолда муаммони ҳал эта олиш.
18. Истиқболли фикрлаш– вазиятнинг натижаси, очилмаган қирраларини топа олиш ва шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган ҳолатга тайёр туриш учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш.
19. Тушунтирувчи фикрлаш– яхлит, мавҳум ва назарий фикрлаш ёрдамида самарали эчимни топа билиш.
20. Стратегик фикрлаш– бозор ва саноатдаги тенденсия, мавжуд ва кутилаётган (ички ва ташқи) харидорлар, шунингдек, ташкилотнинг рақобатчилар билан солиштирганда кучли ва ожиз томонларини кўриб чиққан ҳолда корхона рақобатбардошлигини таҳлил қила олиш.
21. Техника соҳасидаги Компетенция– техника соҳасидаги чуқур билим ва кўникмаларини кўрсата олиш.
22. Ташаббускорлик– тегишли кўрсатмалар олиш ёки кучли зарурият туғилгунга қадар нима қилиш кераклигини кўра олиш.
23. Тадбиркорлик қобилияти– фойдали имкониятларни қидириш, топиш ва бизнес мақсадига эришишда таваккалчиликка тайёр туриш.
24. Янгиликларни маданийлаштириш– янги, мукаммал услуб, товар, алгоритм ёки технологияларнинг ишлаб чиқарилиши ва кириб келишига ҳомийлик қилиш ва қўллаб-қувватлаш.
25. Натижани мўлжалга олиш– ўзи ёки командаси ишидан кутилаётган натижага бутун эътиборини қаратиш, мураккаб, лекин эришса бўладиган мақсадларни олдига қўйиш, бутун кучини шунга сарфлаш, мақсадга ва ҳатто ундан ортиғига эришиш.
26. Виждонлилик– ўзининг ва ўзганинг иши тўлиқ бажарилгани, маълумотлар эса текширилганига ишонч ҳосил қилиш, тақдимот (презентатсия) ва конференсияларга қаттиқ тайёргарлик кўриш, бошқа ҳамкасблар билан биргаликда шартномалар ҳамда мажбуриятлар тўлиқ бажарилаётганини кузатиб бориш.
27. Қатъиятлилик– мураккаб қарорларни тезликда қабул қила олиш.
28. Ўзига ишонч– ўз ғоялари ва муваффақият қозониш имкониятларига ишонч ҳамда қарама-қарши мавқеи (позитсия)даги шахс олдида мустақил лавозимни эгаллашга тайёр бўлиш.
29. Стрессларни бошқариш– босим ўтказилгандава зиддиятли вазиятлардаўзини қўлга ола билади.
30. Ишончли бўлиш– ўзини масъулиятли, ишончга арзийдиган шахс эканлигини кўрсата олиш.
31. Мослашувчан, қайишқоқ бўлиш– ишнинг янгича усулларига мослашувчанлик, ўзининг севимли ишлаш услубини замонавийлаштиришга тайёр туриш.
4. Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга бўлиши- субъект ўзаро таъсир натижалари ҳақида ахборот олиши керак. Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига асосланиб билиб олади. Мулоқотда суҳбатдошни ёки тингловчини идрок этиш бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар раҳбар ҳодимларни уни қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай олмаса мулоқот яхши бўлмайди. Радио-телевидениеда сўзлаётган киши тескари алоқани ололмай қийналади, баъзан фикрлари чалкашиб кетиши, одатдаги оҳанг йўқолиши мумкин. Агар ҳамсуҳбатни кўриш орқали идрок этиш имконияти бўлмаса, қўл бармоқлари ва юз ҳаракати орқали бўладиган имо-ишоралар камбағаллашиб, ҳаракатлар эркинлигини йўқотиб қўяди. Ҳамсуҳбатнинг феъли-атворини идрок этиш чоғида олинадиган сигналлар шахснинг кейинги ҳаракатлари ва фикрларини тўғрилаб бориш учун асос бўлади. Умуман ҳамсуҳбатни ёки тингловчини идрок этиш мулоқот вақтида ўзаро ҳамжиҳатликка эришишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Демак, шахслараро идрок этиш жараёнида тескари алоқа ҳабар берувчи вазифани ва ўзини-ўзи бошқариш вазифасини бажаради. Кишининг жисмий қиёфасидаги айрим белгилар (юзлари, қўллари, елкалари) , ўзини тутишлари, қўллари ва гавдасини қимирлатиб имо-ишора қилишлари, сўзлаш оҳанги ахборот ташувчилар сифатида хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |