Юкларнинг унимодаль ва мультимодаль транспортировкаси
Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида транспорт-коммуникация тизимини жадал ривожлантириш, тармоқнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Мультимодал юк ташиш тури бу – турли транспорт воситаларини жалб этган ҳолда юкларни турли манзилларга етказишни билдиради. Ҳар бир юк транспорти учун тайёрланадиган ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилиши ва маълумотларнинг умумлашуви маҳсулот юборувчи ва олувчи учун янада кенг имконият яратади. Бу соҳа маҳсулотни етказиб беришнинг энг қулай ва кенг тарқалган шакли ҳисобланади.
Юкларни етказиб беришнинг бу усули ривожланаётган соҳалардан биридир. Бунда турли юк ташиш воситалари афзалликларидан фойдаланиш орқали хавфсиз, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилади. Анжуманда унинг қулайликлари, фойдаланиш қоидалари ҳамда унинг иқтисодий жараёнга таъсири хусусида сўз юритилди.
Мамлакатимиздаги мавжуд логистика марказларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланиш борасида амалий чора-тадбирлар кўрилаётир.
– Халқаро мультимодал юк ташиш жараёнида юзага келадиган кўплаб мураккаб техник вазиятлар учун олдиндан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Анъанавий транспорт контракти юкларни бир жойдан бошқасига транспорт турларидан бири билан транспортировка қилиш контрактини ўзида гавдалантиради (денгиз, ҳаво, автомобиль, темир йўл, ички кемачилик: денгизчилик ишида портдан портгача деб юритилувчи ёндошув). Контейнерлаш ва бутлашнинг бошқа турлари, вақт бўйича транспортировка ва «жамғарувчи» деб аталувчи транспортировка амалда содир бўлаётган транспортировкадаги барча ўзгаришлар учун жавобгар бўлади. Бу ўзгаришлар транспорт қонунчилигига ҳам таъсир ўтказади.
Бир сўз билан сўз айтиш мумкинки, контейнерларнинг «эшикдан эшиккача» етказилиши зарур бўлган тижорат томонлари алоҳида контрактлар ва алоҳида юк ташувчилар билан ишлашни ҳоҳламайдилар, аксинча, бутун жараён учун битта юк ташувчи ва битта контракт билан ишлашни маъқул топишди. Мультимодаль транспортировкаларда, денгизда ташувларни қўшган ҳолда, Кемага оид бўлмаган Ялпи Ташув (NVOCC) кема эгаси ёки фрахтловчи бўлиш заруратисиз ҳам «эшикдан эшиккача» транспортировкани тавсия этади.
Шу муносабат билан битта транспортировка (мультимодал) контракти асосида энг камида иккита ҳар хил транспорт билан юкларнинг транспортировка қилиниши. «Жамғарувчи» транспортировка муьтимодаль транспортировкаларнинг махсус шакли саналади: юк ортилган транспорт воситаси бошқа транспорт воситаси билан ва бошқа транспорт воситаси бортида йўлнинг (йўналишнинг) бир қисмида ташилади, бунда биринчи транспорт воситасида юклар тушириб юкланмаслиги лозим (CMRнинг 2-моддаси). Солда денгизни кечиб ўтаётган автомобил тиркамалари ва олис масофага темир йўл бўйлаб ташилаётган автомобиль тиркамалари «жамғарувчи» транспортировканинг энг умумий шакллари ҳисобланади.
Унимодал транспортировка жараёнларида ташиш биттадан ортиқ юк ташувчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Юк ташувчи тўғридан-тўғри транспортировкада А манзилдан В манзилга ҳаракатланиши ва юк жўнатувчи билан юкни С манзилга етказиб бериш борасида ғамхўрликни зиммасига олувчи бошқа юк ташувчига товарлар берилиши тўғрисида шартланиши ҳам мумкин.
Босқичма-босқич транспортировка билан субтранспортировка ўртасидаги, гарчи буни амалда қилиш осон бўлмаса ҳамки, тафовутни билиш керак.
Босқичма-босқич транспортировкада битта ва айнан ўша контракт асосида транспортировка галма-галлиги занжири вужудга келадики, навбатдаги ҳар бир юк ташувчи юк жўнатувчи билан тузилган контрактнинг бир қисмига айланади.
Субтранспортировка фарқловчи шакл бўлиб, контрактни имзолаган юк ташувчи бунда бошқа юк ташувчини (ҳақиқий юк ташувчини) транспортировка контрактини бутунлай ёки бир қисмини бажариш учун ёллайди. Ҳозирги кунда чартер орқали юк ташиш амалга оширилишида чартерларнинг ҳар хил турлари мавжуд:
- «Бўш турган кема» ёки «димайз чартер» фрахт контракти: кемани маълум муддатга фрахтлаш тўғрисида шартнома бўлиб, бу муддат давомида фрахтловчи амалда кеманинг эгасига айланади ва экипаж иш хақини қўшган ҳолда кема бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олади.
Фрахтловчи эгасидан самолёт ёки кемани ёллайди ҳамда кема ёки самолётни бошқариш ва тижорат мақсадларида эксплуатация қилиш юзасидан раҳбарликни зиммасига олади, шунингдек командани ҳам танлайди. Контрактнинг бу типи транспортировка контракти эмас, лизинг контракти саналади. Авиаташувларда бундай чатерлар бўш турган кемага фахт контракти билан қуруқ ёлланиш деб аталади.
- Димайз чартерга асосланмаган фрахт контрактлари (таймчартерлар ёки рейс чартери). Бу чартерларнинг шартларига кўра эгаси (субчартер ҳолларида эгаси вазифасини бажарувчи) нафақат самолёт ёки кемани, балки кема командаси хизматларини ҳам тавсия этади. Таймчартер шартларига кўра фрахтловчси кемани вақтнинг муайян даврига фрахтлайди ва айни вақтга мўлжалланган ёллаш учун хақ тўлайди. Рейс чартери шартига кўра кема ёки самолёт юкларни транспортировка қилиш учун фрахтловчи ихтиёрига битта ёки бир неча муайян рейсларга берилади. Фрахт рейс учун тўланади ва фрахт суммаси рейснинг амалдаги вақтига боғлиқ бўлмайди.
(Кемаларни) буксирлаш контрактлари ёки юкланган транспорт воситаларини автомобил транспортида транспортировка қилиш контракти Бу каби ҳолларда транспортировка қилинаётган товарларни юклашда фойдаланиладиган транспорт воситасидан ҳаракатлантирувчи куч билан таъминланган транспорт воситасини қисмларга ажратиш рўй берди. Ҳамма вақт ҳам бу каби контрактлар транспортировка контракти эканлигини шунчаки билавериш осон эмас. Буксир оператори ёки судровчи кема ёки юк машинасининг эгаси транспорт ҳаракатининг эгаси (хўжайини) бўлган жойда бу транспортировка контракти ҳам бўлиши мумкин. Шундай бўлса ҳамки, буксир денгиз кемаларига портга кириш ёки тарк этишда ўз хизматларини ҳавола этган жойларда бу нарса кема эгасининг кўрсатмасига асосан амалга оширилади ва бундай контракт юкни транспортировка қилиш контракти сифатида кўриб чиқилиши мумкин эмас: у кемадан фойдаланиш контракти ҳисобланади буксир хавф-хатар юз берганда кемага ёрдам бериш учун ўз ёрдамини таклиф этганда бу каби контракт мулкни қутқариш бўйича контракт ҳисобланади.
Транспорт жараёнини тўлиқ тушуниш учун автомобил транспорти мисолида юқорида кўриб чиқилган умумий тушунчаларни аниқлаштирамиз ва кетма-кетликда кўриб чиқамиз.
Транспорт жараёни алоҳида цикллардан:
-қатнов
-айланувдан иборатдир.
Қатнов деб, транспорт жараёнинг тугатилган циклига aй-тилиб, у юкни юклаш, автомобилни юк билан ҳаракати, юкни тушириш ва автомобилни янги юклаш учун қўйилишидан ибо-рат.
Автомобилнинг катновни бажариш жараёнида ортиш пунктидан юкни тушириш пунктигача босиб ўтган масофаси юк-ли йўлдейилади, бунда автомобил босиб ўтган йўл - юкли қатнов йўли дейилади.
Айланув деб. юкларни ташиш жараёнида бир ёки бир кеча қатновлар бажарилишига айтилади, қачонки автомобил ўзи-нинг маршрутдаги (йўналишдаги) биринчи пунктга қайтиб келса.