Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Мулътимодал транспорт ташувларни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш йўллари ва ривожлантириш истиқболларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар кўрсатиш. Диссертация ишининг вазифалари унинг мақсадидан келиб чиқиб қуйидагиларни ҳал қилиш кўзда тутади:
Тадқиқот ишининг вазифалари.Қўйилган мақсадни амалга ошириш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган:
- Мулътимодал транспорт ташувларни ташкил этишнинг назарий ва амалий асослари ва хориж тажрибаларини ўрганиш;
- Юкларнинг унимодаль ва мультимодаль транспортировкаси ҳозирги ҳолатини баҳолаш;
- Мулътимодал транспорт ташувларини ташкил этишнинг меъёрий асослари ўрганиш;
- Мулътимодал транспорт ташувларини ташкил этишда замонавий инновацион технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг афзалликларини асослаб бeриш;
- Тошкент МТУ самарадорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш ҳолати ва ишлаб чиқариш кўрсатгичларини таҳлил қилиш;
- Тошкент МТУ самарадорлигини ошириш ва транпорт транспорт ташув тизимини такомиллаштириш йўллари бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- Мулътимодал ташувда юкларни ташишнинг замонавий технологияларини жорий этиш;
- Транспорт юк ташувларини ташкил этишда мультимодаль усулини жорий қилиш.
I Боб. Мулътимодал транспорт ташувларини ташкил этишнинг назарий услубий асослари Халқаро транспортда юк ташишни ташкил этишнинг назарий асослари
Транспорт соҳасида XXI асрда рўй бераётган ўзгаришлар кўлами жуда кенг ва тез рўй бериши билан алоҳида эътиборга эга. Денгиз портларининг сони ва сифати сезиларли даражада ўсди, ҳозирда энг йирик портларнинг сони ҳам бир неча мингдан зиёдроқдир. Темир йўллари, автомобил ва дарё йўлларининг ривожланиши натижасида ер усти транспорт тизимлари ҳам жуда ривожланди. Алоқанинг электрон тури шиддатли ривожланиши тобора транспорт соҳасига чуқур кириб бориб, жаҳон транспорт тизимининг янги кўриниши шаклланмоқда.
Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида транспорт-коммуникация тизимини жадал ривожлантириш, тармоқнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Мультимодал юк ташиш тури бу – турли транспорт воситаларини жалб этган ҳолда юкларни турли манзилларга етказишни билдиради. Ҳар бир юк транспорти учун тайёрланадиган ҳужжатларнинг бир шаклга келтирилиши ва маълумотларнинг умумлашуви маҳсулот юборувчи ва олувчи учун янада кенг имконият яратади. Бу соҳа маҳсулотни етказиб беришнинг энг қулай ва кенг тарқалган шакли ҳисобланади.
Юкларни етказиб беришнинг бу усули ривожланаётган соҳалардан биридир. Бунда турли юк ташиш воситалари афзалликларидан фойдаланиш орқали хавфсиз, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилади. Анжуманда унинг қулайликлари, фойдаланиш қоидалари ҳамда унинг иқтисодий жараёнга таъсири хусусида сўз юритилди.
Мамлакатимиздаги мавжуд логистика марказларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланиш борасида амалий чора-тадбирлар кўрилаётир.
– Халқаро мультимодал юк ташиш жараёнида юзага келадиган кўплаб мураккаб техник вазиятлар учун олдиндан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, – дейди Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтининг кафедра ассистенти Рустам Эгамбердиев. – Буюртмачининг талабига муносиб бўлиш учун соҳа кадрларидан чуқур билим ва салоҳият талаб этилади.
Логистика тамойиллари бошланғич нуқталарни ташкил этади ва улар асосида логистик тизимларнинг ишлаши ва қурилиши амалга оширилади.
Тизимлилик тамойили. Ишлаб чиқариш – сотиш тизими чегарасида моддий оқимларни бошқаришнинг интеграллашган тизимини шакллантиришни кўзда тутади. Бу тамойил ишлаб чиқариш буюртмаларини харид қилиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш босқичларида бир бутун технологик жараённи ишлаб чиқарилишида ва амалиётда қўлланилишида ўз аксини топади.
Тескари алоқа тамойили. Бу тамойилга асосан логистик тизимнинг мақсад ва вазифалари маҳсулот ва хизматлар бозори талабларига биноан аниқланади. Кутилаётган буюртмалар миқдори, талаб этилаётган сифат даражаси ва етказиб бериш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори ва ассортименти, материалларга буюртмалар шаклланади. Ўз навбатида, қабул қилинган харид стратегиясидан келиб чиққан ҳолда зарур бўлган захиралар миқдори аниқланади. Тескари алоқа тамойилини амалга ошириш логистик тизим таркибида махсус бўлим ажратилишини талаб этади, бу бўлим бошқарув тизимининг самарадорлиги ва маҳсулот бозори талаблари ҳақида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни амалга оширади.
Оптималлик тамойили – товар ҳаракати жараёнининг босқичлари ва қатнашчилари ўртасида шундай ўзаро келишилганликка эришиладики, бунда корхонанинг ишлаб чиқариш – сотиш тизими сифатида фаолиятнинг энг катта самарадорлиги таъминланади.