Мухаммад пайғамбар алайҳис-с-салом қиссаси



Download 103,1 Kb.
bet13/19
Sana26.02.2022
Hajmi103,1 Kb.
#467827
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
“Мухаммад пайғамбар алайҳис–с–салом қиссаси” (Балкиз Аладдин)

Аҳли байт
Одатда «Аҳли байт» деганда қутлуғ хонадон–– Пайғамбар оиласи кўзда тутилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Аллоҳ Муҳаммадга оила қуриб, ўз маслакдошларига ибрат кўрсатишни амр этади. Тангрининг  хоҳиши билан у ота, бобо, эр, куёв ва қайнота бўлиш бахтига эришади.
Пайғамбар икки ўғил кўради, лекин иккиси ҳам гўдаклигидаёқ касалга чалиниб, нобуд бўлади. Етимликда ўсган Муҳаммаднинг ёши бир жойга етганда, ворис ўғиллари йўқ эди.
Тангри дейди: «Мен бандаларимни имтиҳон қиламан. Мен уларнинг бошига қайғу–аламлар, ташвиш–надоматлар соламан. Мен уларни бойлик–бисотлари, азиз фарзандларидан айираман. Эътиқоди бутун, имони мустаҳкам бўлганлар менинг иродамга бўйсунурлар».
Тарихда барча пайғамбарлар меҳнат –– машаққатларга дучор бўлишган, мушкул синовлардан ўтишган, қайғу–аламлар чекишган… Чунончи, Ҳазрат Юсуфни қул қилиб сотишади, Ҳазрат Ёқуб кўр бўлиб қолади, Ҳазрат Юнусни наҳанг ютади, Ҳазрат Иброҳимга эса ўз ўғлини қурбон қилиш буюрилади… Оғир синовлардан Муҳаммад ҳам бенасиб қолмайди.
Унинг тўрт қизи бор эди. Кенжасини Фотима деб аташар, у отасига айниқса суюкли эди. Қиз ўн беш ёшда экан, Бадр жангидан сўнг уни Алига никоҳлаб беришади. Фотима Ҳасан–Ҳусан –– икки ўғил кўради. Пайғамбар невараларини айрича бир меҳр ила севади. Муҳаммад, Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусанни «Аҳли байт» –– Қутлуғ оила, дейишади. Орадан йиллар ўтиб, Ҳусан Ироқда шаҳид бўлади.
Фотима эрга чиққанда Пайғамбар унга сув ташиш учун бир меш, бир кўрпа, бир неча сопол пиёла ва бир ёрғучоқ совға қилади. Фотима ҳамиша ўша мешда сув ташиб, ўша ёрғучоқда ун тортади. Али фақирлиги туфайли қайлиғи учун қалин тўламайди. У Бадрда бир пўлат дубулға топиб олади. Дубулғани бир неча дирҳамга сотиб, пулни Фотимага беради.
Фотима отасини беҳад севар эди. У меҳрибон, оқила ва камсуқум қиз эди. Бир кун Пайғамбар уйга боши ёрилиб, қон ва лойга беланган ҳолда қайтади. Маккаликлар уни аёвсиз калтаклашган эди. Фотима отасининг бошини қон ва лойдан тозаларкан, чидаб туролмайди, ҳўнграб йиғлайди.
«Нега шундай қилишади, ота? –– дейди у кўз ёшларини оқизиб. –– Нега шу қадар тошбағирлик қилишади?»
«Йиғлама, Фотима, –– дейди Пайғамбар, –– худонинг хоҳиши шу…»

Download 103,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish