Йўл ва кўприк қурилиш объектларида юритиладиган ижро ишлаб чиқариш-техник ҳужжатлар шакли ва уларни тўлдириш тартиби
I. Умумий қисм
1.1. Автомобиль йўли ва айрим иншоотлар қурилиши ишлаб чиқариш жараёнини ўзида мужассамлаштирган қуйида келтирилган ишлаб чиқариш-техник ҳужжатларни ўз вақтида ва тўғри тўлдириб борилиши қурилиш ташкилоти учун мажбурийдир.
1.2. Ижро ишлаб чиқариш техник ҳужжатлар юритишнинг умумий талаблари:
материални лўнда ва мантиқий изчил баён қилиш;
таърифларни қисқа ва тўғри ифода қилиш билан бошқача шарҳларга ўрин қолдирмаслик;
бажарилган ишлар натижаларини аниқ баён қилиш;
ижро ишлаб чиқариш техник ҳужжатлари юритишда мазкур кўрсатмаларга тўла амал қилиш.
1.3. Ижро ишлаб чиқариш-техник ҳужжатлари намунавий шакллари билан қурилиш ташкилотларини йўл идораларининг юқори бўғинлари таъминлайди.
II. Ижро ишлаб чиқариш техник ҳужжатлари
2.1. Ижро ишлаб чиқариш техник ҳужжатлар рўйхати ва шакллари “Ўзавойўл” давлат акциядорлик компаниясининг лаборатория ва геодезик хизматлар ҳақидаги низомлари билан тасдиқланади.
2.2. Қурилиши тугалланган конструктив элементлар ижро чизмалари алоҳида чизма кўринишида ёки лойиҳа ишчи чизмаларига конструкциянинг ҳақиқий ўлчамларини тушириш билан тузилади.
2.3. Ижро чизмасига пудратчи ташкилот бош муҳандиси имзо чекиб, санани кўрсатади.
2.4. Ижро чизмалари йўлнинг қуйидаги қисмлари учун:
қурилиши тугалланган йўл пойи бўйлама профилининг ҳар пикетида ва лойиҳавий кўндаланг кесим боғланган нуқталардаги вертикал баландлик белгиларини, шунингдек йўл ўқи ва чети орасидаги масофа, кўндаланг нишаблик ва ён бағир қияликларини кўрсатган ҳолда;
қурилиши тугалланган сув ўтказувчи қувур, пода ўтадиган иншоот ва тиркович деворларнинг режаси ва баландлигини, қўлланилган конструкция, буюм, хом-ашё, материаллар тури ва маркасини кўрсатган ҳолда;
МШН 19-2004 қурилиши тугалланган йўл тўшамаси ўқи бўйлаб ҳар пикетда вертикал баландлиги, эни, қалинлиги, кўндаланг нишаблиги ва текислиги кўрсатилган ҳолда тузилади.
2.5. Ижро чизмалари бир нусхада тузилиб, пудратчи ташкилотда сақланади.
Объектда қурилиш ишлари тугагандан сўнг ишчи комиссиясига топширилади.
2.6. Ижро чизмалари автомобиль йўли конструктив элементларини қуриш ишлари қабул қилингунга қадар тузилади.
2.7. Умумий ишлар журнали.
2.8. Айрим иш турлари бўйича махсус журналлар:
темирбетон қозиқлари ўрнатиш, қоқиш журнали; материал, конструкция деталларни жойлаштириш журнали; муаллифлик назорати журнали (шакли ҚМҚ 1.03.07-96 да келтирилган).
2.9. Лаборатория назорати журналига қўшимча равишда ижро ҳужжатлари таркибига асфальтобетон ва цементобетон қоришмалари, боғловчи билан мустаҳкамлиги оширилган тупроқ қоришма, шунингдек органик боғловчи билан ишлов берилган нам ҳолатдаги қоришмалар рецептлари; асфальтобетон ва цементобетон қоришмалар учун паспорт-юк хати ҳужжатлари киритилади.
МШН 19-2004 Илова Ж
(мажбурий)
Do'stlaringiz bilan baham: |