Илова В
(Маълумот учун)
Йўлнинг ишга қобилиятлигининг тахминий кўрсаткичлари (қатнов қисми кенглиги 6-7 m, қатнов жадаллиги
миқдори ва таркиби доимий бўлганда) млн.t брутто
Йўл тўшамаси ва
қопламаси тури
|
Тўла ишга қобилият-
лиги (йўл тўшамаси учун)
|
Қисман ишга қобилиятлиги (қоплама учун)
|
Асфальтбетон:
Чақиртошли ва цементбетон асосларда
Терилган тошли асосларда
|
40
25
|
10
6
|
Органик боғловчилар билан ишлов берилган материалларда:
чақиртошли
шағалли
|
7,5
5,0
|
2,5
2,0
|
Ишлов берилмаган шағал
Битум билан ишлов берилган тупроқли
|
0,8-1,2
0,6-0,8
|
0,4-0,6
0,2-0,3
|
Илова С
(Маълумот учун)
Асфальтбетон қопламаларни
термопрофиллаш
Йўл қопламаларининг улардан фойдаланиш даврида хизмат кўрсатиш муддатлари ва мустаҳкамлигини ошириш уларнинг нафақат мустаҳкамлигини, балки дастлабки сифат кўрсаткичларини қайтадан тиклаш имкониятларининг мавжудлигидадир. Шунинг учун, қоплама сифатида кенг кўламда тарқалган асфальтбетон қопламаларни регенерация (йўқотилган сифатини қайтадан тиклаш) масалаларига алоҳида аҳамият бериш зарур.
Ҳозирги замон талабларига тадбиқан регенерация (қайта тиклаш) дейилганда, фойдаланишда бўлган йўл тўшамасини қайта ишлаш ва ишлов беришнинг шундай услуби тушуниладики, бунда такомиллашган ишлаб чиқариш технологик жараёнлар базасида эски материаллардан фойдаланган ҳолда қопламанинг техник-фойдаланиш кўрсаткичларини оширишнинг имкониятлари мавжуд бўлади.
Асфальтбетонни регенерациялаш (қайта тиклаш) дейилганда, уни материал ва қоплама сифатидаги қайтадан ишланишини фарқлаш керак. Биринчи ҳолатда материалнинг физик-механик кўрсаткичлари қайтадан тикланади ёки талаб қилинган даражага етказилади, иккинчи ҳолатда таьмирланаётган асфальтбетон қопламанинг яхлитлиги ва текислиги , мумкин қадар унинг илашиш кўрсаткичлари қайтадан тикланади.
Қопламаларни таъмирлашда уларни қиздириб текислаш услуби (термопрофиллаш) кенг равишда қўлланилмоқда.
Термопрофиллаш услубининг моҳияти таъмирланаётган қопламани инфрақизил нурлар билан қиздириш, 2-5сm чуқурликда ўйиб уюм ҳолига келтириш, уюлган қоришмани, агар зарур бўлса янги тайёрланган қоришма қўшиб аралаштириб, бўйлама ва кўндаланг йўналишларда ёйиб қайтадан ётқизиш ва зичлашдан иборат.
Термопрофиллаш ишлари тўрт хил режимда бажарилади:
янги материал қўшмасдан ва эски асфальтбетон қоришма яхлитлигининг мавжуд ҳолатида оддий термопрофиллаш (иссиқлик таъсир этиб текислаш);
худди шу услубда эски қоришма яхлитлигини таъминлаш билан термопрофиллаш (термотекислаш);
эски қатлам устидан алохида янги қатлам ётқизиш билан текислаш (янги қатлам ётқизиш билан термотекислаш, қисқача термик усулда ётқизиш);
худди шу услубда эски қоришмага янги материал қўшиб аралаштириш ва яхлит бир қатлам сифатида ётқизиш (аралаштириш орқали термопрофиллаш ёки термоаралаштириш).
Do'stlaringiz bilan baham: |