Муаммоли маруза матни молия фанидан


Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари



Download 2,17 Mb.
bet99/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари.


Суғуртани соҳаларга бўлиш асосида уларнинг объектлари бўйича фарқланиши ётади. Бу омилга мос равишда барча суғурта муносабатлари йиғиндисини тўртта соҳага бўлиш мумкин:

  1. Мулкий суғурта.

  2. Фуқоролар хаёт даражаси суғуртаси.

  3. Жавобгарлик суғуртаси.

  4. Тадбиркорлик таваккалчилик суғуртаси.

Мулкий суғуртада объект бўлиб, моддий қийматликлар ҳисобланади; фуқоролар хаёт даражаси суғуртасида-уларнинг хаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқати; жавобгарлик суғуртасида объект бўлиб, суғурталанувчиларнинг турли жавобгарликлари, масъулиятлари ҳисобланади; тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида эса, объект вазифасини тадбиркорлик ишлари бўйича турли таваккалчиликлар бажаради.
Бироқ, суғуртани юқорида санаб ўтилган соҳаларга бўлиниши корҳоналар, ташкилотлар ва фуқоролар суғуртани амалга ошириш имкониятларни берувчи аниқ суғурта манфаатларини очиб бера олмайди. Бу манфаатларни аниқлаштириш мақсадида суғурта соҳаларини суғурта тармоқлари ва турларига бўлиш зарур.
Мулкий суғурта мулкчилик шакли ва суғурталанувчилар тоифаларидан келиб чиқиб, бир нечта тармоқларга бўлинади: давлат корхоналари мулки суғуртаси, жамоа ҳўжаликлари, ижарачилар, ширкатлар, хиссадорлик жамиятлари ва жамоатчилик ташкилотлари мулки суғуртаси ҳамда фуқоролар мулки суғуртаси.
Фуқораларнинг хаёт даражаси суғуртаси иккита тармоққа эга:
Ишчилар, хизматчилар ва жамоа хўжаликлари аъзоларининг ижтимоий суғуртаси ҳамда фуқоролар шаҳсий суғуртаси.
Жавобгарлик суғуртаси эса қуйидаги тармоқларга эга: қарз суғуртаси ҳамда етказилган зарарни қоплаш суғуртаси. Бу фуқоролик жавобгарлиги суғуртаси ҳам деб юритилади.
Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида иккита тармоқ мавжуд: даромадларни бевосита ҳамда билвосита йўқотилиш таваккалчиликлари суғуртаси.
Суғурталанувчиларни суғурталовчилар билан суғурта муносабатларига кириш ва суғурталовчиларга қулайлик яратиш мақсадида суғурта тармоқларини аниқ суғурта турларига бўлиш зарурати пайдо бўлади.
Мулкий суғуртани бундай аниқ турларига қурилмалар, чорва, рўзғор буюмлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик экинлари хосили ва бошқа турли хўжалик категориялари суғуртаси мисол бўла олади.
Ижтимоий суғуртанинг аниқ турларига пенсия ва турли нафақалар суғуртаси киради.
Шахсий суғурта бўйича суғуртанинг ғуйидаги турлари амалга оширилади: хаётни аралаш суғуртаси, ўлим ҳолати ва меҳнатга лаёқатини йўқотишдан суғурталаш, болалар суғуртаси, қўшимча пенсия суғуртаси, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, юқори хавф-хатар манбалари эгаларининг фуқоролик жавобгарлик суғуртаси, хўжалик фаолияти жараёнида зарар етказиш ҳолати бўйича фуқоролик жавобгарлиги суғуртаси ва бошқалар.
Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси дастгоҳларни тўхтаб қолиши, савдодаги тўҳташлар натижасида зарар кўриш ёки фойда ололмаслик суғуртаси, янги техника ва технологияларни қўллаш таваккалчиликлари суғуртаси ва бошқа турларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» ги қонунига мувофиқ Мажбурий суғурта амалга оширилади. Мажбурий суғурта турлари, шартлари ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Мажбурий суғуртани амалга ошириш ҳуқуқига давлат суғурта ташкилотлари эгадирлар. Шу билан бирга суғурта ташкилотлари мажбурий суғурта қилиши лозим бўлган объектларнинг бут сақланиши устидан назорат ўрнатишга ҳақлидирлар.
Мажбурий суғуртани ажратиб турувчи принциплар қуйидагилар.
Шунга мос равишда суғурталанувчи тегишли объектларни суғурталашга, суғурталовчилар эса, суғурта ҳодисалари рўй берганда тегишли суғурта тўловни тўлашга мажбурдирлар. Қонунчилик одатда қуйидагиларни белгилаб беради:

  • мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар таркибини;

  • суғурта жавобгарлиги ҳажмини;

  • суғурта таъминоти даражаси ва меёрларини;

  • таъриф ставкалари миқдорлари ва уларни ўрнатиш тартибини;

  • суғурталовчи ва суғурталанувчиларни асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини.

Қонунда кўрсатилган мажбурий суғурта объектларини ёппасига суғуртага қамраб олиш. Бунинг учун суғурта органлари мамлакатда ҳар-йили суғурталанган объектларни, ҳисобланган суғурта бадалларини ва уларни ўрнатилаган муддатларда ундирилишини ҳисобга олиб борадилар.


Қонунда кўрсатилган объектларгамажбурий суғуртанинг автоматик равишда қўлланилиши. Суғурталанувчи хўжаликда суғуртага тегишли янги объект пайдо бўлганлиги ҳақида суғурта органларига хабар бериши шарт эмас. Бу мулк суғурта соҳасига автоматик равишда қўшилади. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминотвазирлиги ҳузуридаги пенсия фонди.

3.Пенсиялар мазмуни ва турлари


Пенсия фонди - бу пенсия билан таъминловчи давлат молия бошқарувининг органидар. Бу фонд мустақил молия институтиҳисобланиб, бу фонднинг маблағлари давлат бюджети таркига кирмайди.
Пенсия фонди билан давлат бюджетининг фарқли томони шундан иборатки, ўз ресурсларини хиссаси баландлиги ва марказлаштирилган манбалардан катта маблағ ва дотацияларни рад этади. Махсус пенсия тўловлари ижтимоий суғурта доирасида шахсий функционал вазифага эга бўлиб, тушумлар ва маблағлар билан қўшилмаган ҳолда пенсия фондида тўпланади.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish