3. Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодиёт ни тартибга солиш ва ривожлантиршдаги аҳамияти.
Марказлашган ва марказлашмаган давлат даромадларини фойдаланиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга давлат харажатлари дейилади.
Давлат харажатларининг хусусиятли томони давлат соҳалари молиявий ресурслар билан таъминлаш тадбирлари ила ажралиб туради давлат харажатларининг мазмуни, хусусияти бевосита давлатнинг иқтисодий, ижтисоий, сиёсий эқологик, бошқарув ва мудофаа функциялари билан боғлиқдир.
Мустақилликка эришилгандан сўнг давлат харажатларининг салмоқли қисми аҳолини ижтимоий-иқтисодий талабларини қондиришга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда мазкур соҳанинг 3.4 қисмини давлат бюджети ва нобюджет фондлар ҳисобига молиялаштирш амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда нодавлат секторидаги корхоналар ўз даромадларини бир қисмини ишчи ва хизматчиларнинг ижтимоий маданий тадбирларга йўналтирилса, уларга нисбатан давлат иқтисодий рағбатлантириш усулларини қўлламоқда.
Давлат харажатлари ичида тармоқлар иқтисодийи иқтисодий ривожлантиришда ҳам тубан ўзгаришлар содир бўлди. Иқтисодиётни экстенсив ривожлантиришдан мос кечиб интенсив ривожлантиришга ўтилди. Фақат айрим холларда, агарда умумжамият учун устивор ахамиятга эга бўлган тақдирдагина, қурилишларига давлат маблағлари харажат қилинмоқда. Аксарият харажатлар олдин бошланган қурилишларни нихоясига етказишга сарфланмоқда.
Давлат харажатларининг маълам бир қисмини давлат бошқаруви ва мудофаа харажатлари ташкил этади. Аммо, молия сиёсатининг асосий йўналиши ушбу йўналишларга давлат харажатларининг босқичма-босқич қисқартиришидир ва йўналтирилаётган маблағлардан ҳам оқилона фойдаланишдир. Зеро, мудофаа харажатларини камайтириш айрим холларда давлат компенсиясида бўлмасада, лекин бошқарув харажатларини камайтиш давлат ихтиёридадир. Бунга ёрқин далил бўлиб, 1999 бюджет йили бошидан бошқарув харажатларини карийб 30% га қисқартириш кўзда тутилган.
Давлатни ўз иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини амалга оширишга зарур бўлган пул маблағлар билан таъминлаш учун белгиланган давлат молиялари, давлат молия тизимини муҳим соҳаларидан биридир. Иқтисодий мохияти бўйича давлат молиялари-бу ижтимоий махсулотни қийматини ва қисман миллий бойликни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабати билан, давлат ва унинг корхоналари ихтиёрида бўлган молиявий ресурсларни ташкил этиш, ва давлат маблағларини кенгайтирилган ишлаб чиқариш харажатларига, жамиятни ўсиб бораётган ижтимоий ва маданий талабларини қондиришга, давлатни ҳимоя қилиш ва бошқаришга сарфлаш билан боғлиқ бўлган пул муносабатларидир. Ёки давлат молиялари -давлат орқали вужудга келган пул муносабатларининг мажмуи бўлиб, улар жараёнларида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажариш учун, пул маблағларининг фондларини тузиш ва фойдаланишни амалга оширадилар.
Давлат, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, аҳоли бу сохадаги пул муносабатларини субъектларидир.
Давлат молиясининг бўғинлари: давлат бюджети: бюджетдан ташқари фондлар: давлат корхоналари молияси: давлат кредит. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Бозор шароитида ялпи ички махсулот ва милий даромад қийматини давлат молияси бўғинлари ўртасида тақсимлаш нисбатларининг ўзгариши. Давлат молиясининг ижтимоий ишлаб чиқаришга таъсири.
Давлат молияларини иқтисодий мазмуни бир-ҳел эмас, улар таркибида алоҳида ажралган бўғинлар мавжуд ва хар-бири ўзига функцияларни бажаради. Давлат молияларини таркибига қуйидагилар киради:
Давлат бошқарувининг турли даражадаги бюджетлари;
Бюджетдан ташқари фондлар;
Давлат кредити;
Давлат корхоналарининг молияси;
Юқоридаги бўғинларини функционал йўналишлари турли бўлганлиги учун, давлат, тармоқ ва териториал муаммоларни ҳал этишда иқтисодий ва ижтимоий жараёнларидаги кенг спектларига ўз таъсирини кўрсатади.
Агар, моиявий муносабатларни гурухланишда иқтисодий ва ижтимоий жараёнларини давлат бошқарувини даражасига асосланса, Ўзбекистон Республикасини Давлат молиясини қуйидаги тузилишда кўришимиз мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |