2.Ўзбекистон республнкасида ҳалқаро интеграция
тузилмаларидаги иштироки.
Ўзбекистон аъзо бўлиб кирган энг муҳим бирлашмалардан бири -Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДХ) булаб, у 1991 йил декабрида тузилган. Хозир МДХга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Козоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон давлатлари киради.
Ҳамдўстлик қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари тенглик асосида шакллантириладиган ва давлат ҳам, ғайридавлат тузилма ҳам бўлмаган ҳамдустлик қатнашчилари ўртасидаги битимлар билан белгиланган тартибда иш олиб борадиган мувофиклаштирувчи муассасалар орқали тенг хуқуқлик принципи асосида амалга оширилади.
Ҳамжамиягг давлатларининг умумий манфаатлари сохасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҳамжамиятнинг олий органи- давлатлар бошликлари Кенгаши, шунингдек хукуматлар бошликлари Кенгаши тузилди.
1993йилда 22 январда Минскда қабул қилинган МДХ Уставининг энг муҳим моддаларидан бири умумий иқтисодий майдонни умумевропа ва евроосиё бозорларини шакллантириш ва ривожлантиришда ҳамкорлик қилишдир.
Уставда шунингдек асосий мувофиқлаштирувчи хужжатлар -мустақил давлатлар ўртасидаги узаро муносабатларни белгилайдиган икки томонлама шартномалар бўлади, деб белгаланган.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг МДХ га аъзолиги унга бир қатор муҳим вазифаларни миллат иқтисодиёт манфаатларига мувофиқ ҳал этиш имконини беради
ишлаб чиқаришни, аҳоли таъминотини қўллаб-
қувватлашни таъминловчи кўламда кооператив хўжалик алоқаларини
ривожлантириш ва такомиллацггириш .
МДХ нинг бир қатор товарларнинг бозорда, айникса анъанавий
махсулотларни сотиш сохасида етакчи мавқеини сақлаш.
Собик иттифоқчи республикалар эга бўлган хом-ашё
ресурсларидаи бахраманд бўлишни таъминлаш.
Ўзбекистоннинг учинчи мамлакатларга экспорт-импорт товар
оқимига хизмат кўрсатувчи транспорт коммуиикацияларидан
соғломлаштириш ва уни жадал ривожлантириш учуп шароит яратиш омилларидан бири деб қаралиши керак.
Ўзбекнстоннинг МДХ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик мехаиизмини такомиллаштирншнинг асосий йўналишлари иқтисодиётни эркинлаштирнш уни бозор тамойилларига изчиллик билан ўтказиш, хўжалик тизилмасини қайта-қуришдан иборат умумий йўл билан белгиланади.
Тўлов ҳисоб-китоб ва кредит-молия муносабатлари Ўзбекистон яқин жануби давлатлар билан тўлов балансини босқичма-босқич мувозанат холатига келтириш ва молиявий нобудгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида ҳалқаро тажрибада қабул қилинган қоидаларга ўтказишни тугаллаш йўлида изчиллик билан бормокда.
Давлат ва хукумат бошлиқлари Кенгашида қабул қилинган норматив хужжатлар орасида 1992 йил октябрида Бишкекда тузилган "Мулк муносабатларини ўзаро тан олиш ва тартибга солиб туриш тўғрисида" битимни алохида кўрсатиб ўтиш керак. Бу хужжатда СССР парчаланиб кетган мулк хуқуқларини таърифлашдаги кўпгина англашилмовчиликлар барҳам топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |