Умумий бозор доирасида қатнашчилар савдодан ташқари ишлаб
чиқариш омилларннинг барчасини бемалол кўчириш эркинлигига ҳам эга
бўладилар. Бунга яна ўша Европа иқтисодий иттифоқи ёки Европа
умумий бозори, мисол бўла оладп, униг хозирги расмий номи-Европа
иттифоқидир.
Тўла иқтисодий иттифоқда қатнашчи мамлакатлар ўз иқтисодий
сиёсатларини, шу жумладан пул, солиқ ва ижтимоий сиёсатини, шунингдек савдога ва ишчи кучи ва сармоя оқимига таалуқли сиёсатни бирхиллаштиради. Бельгия билан Люксембург 1921 йилда қонуний иттифоқда бирлашди, Европа ҳамжпхати мамлакатлари учун эса бу иқтисодий иттифоқ -пировард мақсаддир.
Дунеда давлатларнинг неча унлаб иқтисодий бирлашмалари мавжуд.
АСЕАН (Жанубий-шарқий Осиё) мамлакатлари ўртасида кооперация алоқалари фаол ривожланмоқда. МДХ мамлакатлари доирасидаги иқтисодий ҳамкорлик, айниқса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўтасида тузилган Марказии Осиё умумий бозорни ташкил этиш ҳақидаги битимни ҳам тилга олиб ўтиш керак. Шимолий Америка иқтисодий иттифоқи (НАФТА) тўғрисидаги битимга катта умид боғламоқда.
Интеграция турли мамлакатлардаги ихтиёрий, тенг хуқуқли, ўзаро фойдали асосда иш олиб борувчи хўжалпк субъектларининг ўзаро таъсир кўрсатшп ва бир-бирининг ичига кириб боришдан иборат объектив жараён сифатида ривожланиши керак.
Уни иқтисодий сиёсати ва вазиятп турлича бўлган мамлакатлар ўртасида амалга ошириш йўлидаги уринишлар бехудадир.
Шунинг учуи ҳам Ўзбекистон Республикасининг интеграция сиёсати, унинг жаҳон хўжаликдаги ўз ўрнини топиш йўлидаги саъй-харакатлари шунга асосланадики, дунёдаги барча мамлакатлар билан ўзаро муносабатлар мамлакат мустақиллиги ва миллий -давлат манфаатлари негизида белгиланиши керак.
1. Европа иттифоқи
Ягона бозорнинг вужудга келтирилиши 1957 йилдаёқ ЕИИ нинг энг муҳим мақсадларидан бири сифатида бахоланган эди. Лекин бу сохадаги тараққиёт унга сезиларли бўла олмади.
1987 йил 1 июлда Европа акти кучга киргачгина ахвол ўзгарди, бу хужжатда товарлар, хизматлар, сармоялар, ва одамлар ҳамжамият доирасида эркин харакат қиладиган бозорга ўтиш муддати 1992 йил 31 декабр деб белгиланган эди.
1991 йил декабрида ЕИ қатнашчиси бўлган 12 мамлакатнинг давлат ва хукумат бошликлари Голландиянинг Маастрит шахрида Европа Кенгашининг навбатдаги мажлисига тупланиб, интеграциянинг чуқурлаштириш ва унга барқарор тус бериш йўлида ҳал қилувчи қадам қўйдилар: улар Европа ҳамжамиятларига асосланган ва ҳамкорликнинг янги шакллари билан тулдирилган Европа иттифоқини тузишга карор қилдилар. Шу гарзда, 1993 йил 1 январдан ЕИ мамлакатлари ўртасида муносабатлар 1957 йилги ЕИИ ни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномага эмас, балки Европа Итгифоки тўғрисидаги янги Шартномага асосланмокда.
Янги шартномага мувофик қуйидагилар таъсис этилади:
Ягона умумевропа фуқоролиги.
Иқтисодий ва валюта иттифоқи.
Сиёсий иттифоқ .
Ягона бозор сари харакатни жадаллаштиришга каратилган хуқуқий хужжатлар ва қарорлар компаниялар тўғрисидаги қонунчилик, андозаларни мувофиқлаштириш, солиқ, транспорт, шунингдек олий маълумот ҳақидаги дипломларни ўзаро тан олиш сингари соҳаларда қабул қилинди.
Европа курилиши Европа мамлакатларини бирлаштириш йўлида илгари қилинган барча уринишлардан иккита хусусияти билан тубдан фарк қилади.
Шу тарзда, Европа Иттифоқи узининг карийб 350 млн. аҳолиси билан дунёда энг катта бирлашган бозорга айланмокда. Ўз махсулотини ғоят катта микёсдаги ягона бозорда сота оладиган тадбиркорлар учун ишлаб чиқарпш харажатлари камаймокда. Миллий иқтисодиётлар ҳам, ЕИ мамлакатлари аҳолиси ҳам манфаати кураётир.
Европа иттифоқи муассасалари '
Европа ҳамжамиятиии тл.сис этиш тўғрисидаги Шартномаларда белгилангн вазифаларни бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |