242
Результаты динамического термогравиметрического анализа композиций
поливинилфторида с фтористым натрием
Образец
Температура разложения, °С
Потеря массы при
определенной
температуре, %
Т
0
Т
50
Т
80
(ipdt)
Т
500
Т
700
PVF va NaF-0.5%
209.88
313.88
497.12
84,72
88,76
PVF va NaF-1%.
210.04
314.04
501.38
84,61
89,16
PVF va NaF-2%
211.32
314.32
503.32
84,52
89,291
PVF va NaF-3%
212.64
314.64
503.88
83,03
89,95
Анализ результатов
исследования показывает, что фтористый натрий
незначительно влияет на термические характеристики поливинилфторида.
Таким образом, натрий содержащие соединения можно использовать в
качестве термостабилизаторов поливинилфторида.
ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГИ БИОГУМУСИДАН СУЮҚ
БИООРГАНОМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ОЛИШ
Шамшидинов И.Т., Қодирова Г.Қ., Жураев О.Қ., Юсупов И.У., Зокиров М.С.
Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш иқтисодиёт тармоқларидан
бири бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи
ҳисобланади. Шу ўринда тупроқ унумдорлигини ошириш, ер
ва сув
ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берадиган биологик, органик ва
минерал ўғитлар композициялари билан агросаноат комплексини таъминлаш
қишлоқ хўжалиги экинларидан сифатли ва юқори ҳосил олишнинг асосий
омили ҳисобланади. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида ўсимликларни
озиқлантириш учун таркибида гумус моддалари бўлган самарали
органоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш устувор
вазифалардан биридир.
Ҳозирги пайтда унумдор тупроқлар таркибидаги гумус моддалари камайиб
кетаётганлиги сабабли органик ресурслардан
фойдаланиб таркибида гумус
моддалари бўлган ўғитлар ва ўсимликларни ривожлантириш стимуляторлари
ишлаб чиқаришга ва уларни қишлоқ хўжалигида қўллашга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бу борада тупроқлар унумдорлигини оширишда зарур бўлган
гуминли ўғитлар ва стимуляторлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш
долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Республикамизда Ангрен кўмири оксидланган шаклини органоминерал
ўғитларга қайта ишлаш бўйича маълум даражадаги илмий натижаларга
эришилган [1]. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида
“юқори технологик қайта ишлаш тармоқларини, биринчи навбатда, маҳаллий
хомашё ва йирик саноат чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори
243
қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жадал
ривожлантириш”ни олдинга силжитишга қаратилган муҳим вазифалар
белгиланган [2]. Бунда томчилаб суғоришдан фойдаланиш ҳисобига чучук
сувлар
сарфини камайтириш, иссиқхона хўжаликларини кенгайтириш,
органоминерал ўғитлар, ўсимликларни ўстириш ва ривожлантириш
стимуляторларини қўллаш назарда тутилади. Шу муносабат билан ёмғир
чувалчанги биогумусини суюқ органоминерал ўғитларга қайта ишлаш
технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Томчилаб суғориш ва гидропоника усуллари билан мева ва сабзавотлар
етиштиришда ёмғир чувалчанги биогумуси яроқсиз ҳисобланади. Шу боисдан
мева ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришда томчилаб суғориш ва
гидропоника усуллари учун махсус сувда тўла эрийдиган NPK-ўғитлар,
таркибида
микроэлементлар, физиологик фаол моддалар, ўсимликларни
ўстириш ва ривожлантириш стимуляторлари бўлган суюқ комплекс ва
биоорганоминерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологиялари яратилмоқда.
Томчилаб
суғориш
ва
гидропоника
усулида
ҳосил
етиштиришда
биоорганоминерал ўғитлар соҳасидаги бўшлиқни тўлдириш учун ёмғир
чувалчанги биогумуси асосида суюқ биоорганоминерал ўғит ишлаб чиқариш
технологияси яратилди.
Технологик жараён моҳияти шундан иборатки, бунда микробиологик
ферментация орқали бактериал суспензияни
олиш учун биогумус сувда
олдиндан бўктирилади, тиндирилади ва сувли суспензияни суюқ (бактериал
эритма) ва қаттиқ (чўкма - органик ва минерал моддалар) фазаларга
ажратилади, қаттиқ фаза - чўкмани нитрат кислота эритмаси билан қайта ишлаб
ундан нитрат кислотали ажратмани олинади, тиндирилади ва суюқ (кислотали
экстракт) ва қаттиқ (қолдиқ чўкма) фазаларга ажратилади, қолдиқ чўкмадан
ишқор эритмасининг 0,1 N эритмаси ёрдамида ишқорий экстракт олинади,
кислотали ва ишқорий экстрактларни бирлаштирилади, кислотали ва ишқорий
экстрактлар
аралашмасини
концентрланган
минерал
кислота
билан
нейтралланади,
нейтралланган
кислотали
ва
ишқорий
экстрактлар
аралашмасини бактериал суспензиялар билан аралаштириш жараёни амалга
оширилади. Экстракциялаш натижасида қолган охирги қаттиқ фаза - чўкмадан
қаттиқ ўғит сифатида фойдаланилиши мумкин.
Таклиф этилган усул озуқа моддалари миқдорининг юқори кўрсаткичи
билан суюқ биоорганоминерал ўғит олиш имконини беради. Масалан, қуруқ
қолдиқ миқдори 2-3% дан 5% гача, Р
2
О
5
миқдори 5000 мг/100 г гача, К
2
О
миқдори 6000 мг/100 г
гача ортади, гумин моддалари миқдори 4-6 г/л ни
ташкил этади.
Шундай қилиб, мазкур технологияни саноат ишлаб чиқариш шароитида
ўзлаштириш орқали агросаноат корхоналарини ноёб истеъмол хоссасига эга
самарадор суюқ биоорганоминерал ўғитларга бўлган талабини қондириш
таъминланади. Бу ўғитлар юқори сифати билан ажралиб туради, узоқ муддат
сақланиши, томчилаб суғориш ва гидропоника
учун ишлатилиши мумкин ва
244
юқори экспорт потенциалини намоён этади. Маҳсулот юқори рентабелли
бўлиб, юқори қўшимча қийматли ва агрокимёвий самарадор ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: