3.1. Амалиёт ўтиш даврида кундалик асосий фаолият юритиш хужжати ҳисобланади.
3.2. Университет жойлашган шаҳардан ташқарида ўтилган амалиёт учун кундалик ва сафар гувоҳномаси – молиявий хужжат бўлиб колади (иш ҳақи ва кундалик харажатлар учун).
3.3. Талаба амалиёт ўтиш даврида ҳар куни бажарилган ишларни кундаликга қисқа, тушунарли равишда ёзиб боради.
3.4. Талабанинг маънавият-маърифат ишларига, назарий машғулотлар ва экскурсияларга қатнашганликлари ҳам ёзилади.
3.5. Талаба ҳар ҳафтада кундаликни раҳбарлар назорат учун тақдим этади. Раҳбарлар кундаликда келтирилган режаларни бажарилишини текшириб, тегишли кўрсатмалар беради ва имзолайди.
3.6. Амалиёт тугаганда корхона томонидан раҳбар кундаликни амалиёт ҳисоботи билан биргаликда ўрганиб чикади ва бажарилган ишлар юзасидан тавсифнома ёзади.
3.7. Тўлдирилган кундалик амалиёт ҳисоботи билан биргаликда кафедрага топширилади. Тўлдирилмаган кундалик бўйича амалиёт ҳисобга олинмайди.
4.АМАЛИЁТ ЎТИШ ГРАФИГИ