211
Дастурдан самарали фойдаланишда ва унинг ёрдамида қандайдир машина
деталлари ёки уй
-
жой лойиҳаларининг дизайнини чиройли кўринишда
моделлаштириш учун, фақатгина дастурдан
фойдаланишни билиш етарли
эмас. Бунинг учун объект дизайнини яратмоқчи бўлган фойдаланувчи
моделлаштириш сирларидан ва дизайнерликдан хабардор бўлиши, бой
фантазия эгаси бўлиши лозим.
AutoCAD да оддий тузилишга эга бўлган геометрик шакллардан
ташқари каркасли объектларни ҳам моделлаштириш мумкин.
Ушбу дастурни олий ва касб
-
ҳунар таълим муассасаларида компьютер
графикаси ва дизайн курсида ўқитиш дарс жараёнини
талабалар учун
қизиқарли ва тўғри ташкил этишда самарали натижа беради. Ҳозирда
техника тараққий этган даврда яшаётган ва таълим олаётган ёш авлодни
бирон бир фанга нисбатан қизиқтириш учун педагоглардан чуқур билим,
малака, кўникма ва тажриба талаб этилади. Лекин ҳозирги ёшлар
психологияси ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, шуни айтиш лозимки
улар ўртасида компьютер графикасини ўрганишга бўлган талаб кучли, бу эса
ўз навбатида шу фанга нисбатан талабалар қизиқишларини ва эътиборларини
кучайтиради. Компьютер графикаси ва дизайн фанини ўқитишда ўқитишнинг
интерфаол усулларидан ҳам самарали фойдаланиш лозим. Бунда дарс
жараёнини қизиқарли ташкил этишда турли хилдаги кўргазмали қуроллар,
тарқатма материаллар ва плакатлардан фойдаланиш лозим. Бундан ташқари
мультимедиа проекторларидан фойдаланган ҳолда
AutoCAD дастурида
ишлашни ўргатувчи видеодарсликларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этиш
ҳам, талабаларда шу дастурда ишлаш кўникмаларини яхши шакллантиришда
ва уларни шу фанга нисбатан қизиқишларини орттиришга, мустақил
ишлашга ўргатади. Бу фанни ўқитишда турли хилдаги текисликдаги
чизмалар, машина деталларини ва архитектура объектларини 3D кўринишда
яратишга талабалар учун жуда ҳам қулай ҳисобланади.
2-
расм. AutoCAD да дастгоҳ моделини яратиш
.
212
Умуман олганда ушбу фанни ўқитишда интерфаол усулларни тўғри
танлай билишга ҳам катта эътибор қаратиш лозим. Мисол учун дастур
интерфейси ва ускуналарини ўргатишда дедуктив ва кузатувчанлик,
объектларни моделлаштиришда кластер ва ақлий ҳужум,
сплайнлар
мавзусини ўргатишда 3х4
ёки блиц ўйин усулларини қўллаган маъқул.
Бундай усуллардан самарали фойдаланиш ўқувчиларга ушбу фан
бўйича билим, малака ва кўникма беришда юқори кўрсаткичларга эришишга
ёрдам беради.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки,
бундай усуллардан
фойдаланган ҳолда
дарсларни тўғри ва ноанъанавий тарзда ташкил этган
ҳолда, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларни тарбиялаш
ниҳоятда муҳим масала ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: