Муҳаммад ал хоразмий номидаги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet99/128
Sana12.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#781830
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   128
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING

 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС КАСБ
-
ҲУНАР ТАЪЛИМ 
МУАССАСАЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ
 
ФАНИНИ 
САМАРАЛИ ЎҚИТИШ УСЛУБЁТИ
 
Дилшодов А.Д.
1

Умаров Х.Т.
1
 
1
Муҳаммад ал
-
Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети
 
Фарғона филиали
, adilshodov@bk.ru
 
Ҳозирги
кунда таълим жараёнининг қай даражада сифатли ва самарали 
бўлиши ҳалқнинг келажагини белгилайди. “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури” да белгилаб қўйилганидек, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, 
уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос 
этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва 
аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Замонавий билимлар эгаси бўлишни истаган ёш авлодни тарбиялашда 
ҳар
бир ўз касбининг устаси бўлган педагоглар дарс бериш жараёнида ўз 
олдиларига учта асосий мақсадни қўядилар: таълимий; тарбиявий; 
ривожлантирувчи. Бугунги кунда копьютер графикасидан жуда кўп 
соҳаларда самарали фойдаланиб келинмоқда ва шу соҳа мутахассисларини 
етиштириб чиқариш ҳам жуда муҳим. Айниқса бу борада уч ўлчовли 
графикани алоҳида таъкидлаш лозим.
Ҳозирда
Ўзбекистонда бир неча турдаги уч ўлчовли графика асосида 
ишловчи дастурлардан кенг фойдаланилади. AutoCAD дастурлари шулар 
ичида энг оммабопи ҳисобланади. Уч ўлчовли графика растр ва вектор 
графикасидан фарқли равишда декарт координатаси асосида ишлайди. 
AutoCAD дастури Autodesk пакети дастури ҳисобланади.
AutoCAD дастуридан охирги 10 йил ичида профессионал дизайнер ва 
мухандислар кенг фойдаланиб келмоқдалар. Бу дастур ёрдамида оддий бир 
объектдан мураккаб бир шакллар ҳосил қилиш мумкин. Ушбу дастурдан ва 
ундаги мураккаб компоненталардан фойдаланган ҳолда турли кўринишдаги 
объектлар, шакллар, машина деталлари, уй
-
жой лойиҳаларини 
моделлаштириш мумкин. Унда объектларни нафақат стандарт ҳолда, тайёр 
шакллар ёрдамида ҳосил қилиш
балки, сплайнлар ёрдамида турли хилдаги ва 
кўринишдаги предметларни чизиш имконияти ҳам мавжуд. Ушбу дастурни 
компьютер графикаси ва дизайн курсида ўқитиш мақсадга мувофиқ. 


211 
Дастурдан самарали фойдаланишда ва унинг ёрдамида қандайдир машина 
деталлари ёки уй
-
жой лойиҳаларининг дизайнини чиройли кўринишда 
моделлаштириш учун, фақатгина дастурдан фойдаланишни билиш етарли 
эмас. Бунинг учун объект дизайнини яратмоқчи бўлган фойдаланувчи 
моделлаштириш сирларидан ва дизайнерликдан хабардор бўлиши, бой 
фантазия эгаси бўлиши лозим.
AutoCAD да оддий тузилишга эга бўлган геометрик шакллардан 
ташқари каркасли объектларни ҳам моделлаштириш мумкин.
Ушбу дастурни олий ва касб
-
ҳунар таълим муассасаларида компьютер 
графикаси ва дизайн курсида ўқитиш дарс жараёнини талабалар учун 
қизиқарли ва тўғри ташкил этишда самарали натижа беради. Ҳозирда 
техника тараққий этган даврда яшаётган ва таълим олаётган ёш авлодни 
бирон бир фанга нисбатан қизиқтириш учун педагоглардан чуқур билим, 
малака, кўникма ва тажриба талаб этилади. Лекин ҳозирги ёшлар 
психологияси ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, шуни айтиш лозимки 
улар ўртасида компьютер графикасини ўрганишга бўлган талаб кучли, бу эса 
ўз навбатида шу фанга нисбатан талабалар қизиқишларини ва эътиборларини 
кучайтиради. Компьютер графикаси ва дизайн фанини ўқитишда ўқитишнинг 
интерфаол усулларидан ҳам самарали фойдаланиш лозим. Бунда дарс 
жараёнини қизиқарли ташкил этишда турли хилдаги кўргазмали қуроллар, 
тарқатма материаллар ва плакатлардан фойдаланиш лозим. Бундан ташқари 
мультимедиа проекторларидан фойдаланган ҳолда AutoCAD дастурида 
ишлашни ўргатувчи видеодарсликларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этиш 
ҳам, талабаларда шу дастурда ишлаш кўникмаларини яхши шакллантиришда 
ва уларни шу фанга нисбатан қизиқишларини орттиришга, мустақил 
ишлашга ўргатади. Бу фанни ўқитишда турли хилдаги текисликдаги 
чизмалар, машина деталларини ва архитектура объектларини 3D кўринишда 
яратишга талабалар учун жуда ҳам қулай ҳисобланади.
2-
расм. AutoCAD да дастгоҳ моделини яратиш



212 
Умуман олганда ушбу фанни ўқитишда интерфаол усулларни тўғри 
танлай билишга ҳам катта эътибор қаратиш лозим. Мисол учун дастур 
интерфейси ва ускуналарини ўргатишда дедуктив ва кузатувчанлик, 
объектларни моделлаштиришда кластер ва ақлий ҳужум, сплайнлар 
мавзусини ўргатишда 3х4
ёки блиц ўйин усулларини қўллаган маъқул.
Бундай усуллардан самарали фойдаланиш ўқувчиларга ушбу фан 
бўйича билим, малака ва кўникма беришда юқори кўрсаткичларга эришишга 
ёрдам беради.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, бундай усуллардан 
фойдаланган ҳолда
дарсларни тўғри ва ноанъанавий тарзда ташкил этган 
ҳолда, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларни тарбиялаш 
ниҳоятда муҳим масала ҳисобланади.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish