Илмий тадқиқот иши мавзусининг долзарблиги. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва иқтисодий секторлар томонидан ушбу йўналишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бизда умуман олганда хар қандай тармоқ маълум бир қурилма ва технологиялар орқали ўзаро алоқани ташкил этади. Демак, маълумотни бир нуқтадан иккинчи нуқтага бутунлигича етказиб бериш учун бизга янада янгиланган технологиялар зарурдир. NGN/IMS айнан шу муаммоларнинг бир ечими сифатида кўришимиз мумкин.
Илмий тадқиқот ишининг объекти ва предмети. Илми тадқиқот ишининг объекти этиб NGN/IMS тизим ости платформаси асосидаги мултимедиали алоқа тармоқлари, архитектураси ва уларнинг тузилиш принциплари белгиланган.
Илмий тадқиқот ишининг предмети сифатида эса NGN/IMS тизим ости платформасининг ва мультисервисли тармоқнинг ҳар бир сатхида хизмат кўрсатадиган мантиқий элементларининг вазифалари ва ишлаш тамойиллари қилиб белгиланди.
Илмий тадқиқот ишининг мақсади ва вазифалари. Ушбу магистрлик диссертатсия ишининг мақсади мултисервисли тармоқ ва NGN/IMS тизим ости платформасининг тузилиши, ишлаш принцIPи, архитектуравий тузилишининг асосий йўналишларини таҳлил қилиш, мултимедиали алоқа тармоқлари фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичлар ва характеристикаларни таҳлил қилган ҳолда NGN асосида мултимедиали алоқа тармоқларини яратишни тадқиқ этиш ҳисобланади. Илмий тадқиқот ишининг мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар қўйилади:
Мультисервисли алоқа тармоқларнинг қурилиш тамоилларини ўрганиш
Мультисервисли алоқа тармоқларнинг хизматларини тахлил қилиш
Мультимедиа трафикни узатишда мультисервисли NGN/IMS тармоқларининг самарадорлигини тадқиқ қилиш
IMS мультимеди алоқа тизимнинг модели ва унинг функцияларни тадқиқ қилиш
Сигнал трафигининг ўзига ўхшаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда NGN/IMS тармоқ хусусиятларини таҳлил қилиш
Мавзуни ўрганганлик даражаси. Ушбу тадқиқот иши доирасида
“Р.И. Исаев. “Мультимедийные сети связи”, А.Б. Гольдштейн, Б.С. Гольдштейн. Н.Г. Сибирякова, Ю.В. Столповская “СЕТИ NGN. ОБОРУДОВАНИЕ IMS”, В.О. Рашич, В.М. Фуртиков, А.В. Рашич. “Сетевые телекоммуникационные протоколы”, А.С. Томашевский. “Телекоммуника-ционные системы и технологии”, Кулябов Д.С., Королькова А.В. “Архитектура и принципы построения современных сетей и систем телекоммуникаций”, Г.И. Анкудинов, А.И. Стрижаченко. “Сети ЭВМ и телекоммуникации. Архитектура и протоколы”, А.В. Абилов. “Сети передача данных”, Б.С. Гольдштейн. “Протоколы сети доступа”, А.М. Пуртов. “Системы и сети передачи данных” каби бир қатор дунёга таниқли олимларнинг илмий адабиётлари ва мақолаларини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |