Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


МУЛЬТИМЕДИА ТРАФИКНИ УЗАТИШДА МУЛЬТИСЕРВИСЛИ NGN/IMS ТАРМОҚЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ



Download 0,84 Mb.
bet4/20
Sana12.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#781355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Jobborov A

МУЛЬТИМЕДИА ТРАФИКНИ УЗАТИШДА МУЛЬТИСЕРВИСЛИ NGN/IMS ТАРМОҚЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ............................

52

  1. NGN/IMS тармоғида мультимедиа хизматларни узатиш тамойилининг самарадорлигини тадқиқ қилиш........................

52


  1. IMS мультимеди алоқа тизими ва унинг логик функцияларни тадқиқ қилиш................................................................................

58


  1. Сигнал трафигининг ўзига ўхшаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда NGN/IMS тармоқ хусусиятларини таҳлил қилиш

  2. Сигнал трафикли пакетларни узатишда ўртача кечикиш вақтини баҳолашни тадқиқ қилиш.............................................

Учинчи боб бўйича хулосалар..........................................................................
Хулоса.................................................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати...........................................................

68


74
80
81
83



КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан: 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди [1].


Ахборот технологияларини давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг татбиқ этиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар айнан шунга қаратилган. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши эса тараққиётимизнинг янги босқичини бошлаб беради. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тўғридан-тўғри давлат органлари билан алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ давлат хизматлари порталининг янги версияси ишлаб чиқилди. Ҳозирги вақтда ЯГОНА портал орқали 178 та электрон давлат хизматлари тақдим этилмоқда [4].
Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида [2] Тошкент шахрида замонавий инфратузилмага эга бўлган дстурий махсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT-Park барпо этилгани, у ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлаганини таъкидлади. Бундай IT-Parkлар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этиляпти.
Юқоридаги муваффақиятлар билан бирга шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда ва бир қанча амалий ишлар амалга оширилиб бўлинди, масалан: интернет тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш мақасдида “Uz-IX” прининг тармоғи лойиҳаси амалга оширилди. Натижада барча оператор ва провайдерлар учун интернет тармоғи миллий сегментида трафик алмашинуви бўича пиринг тармоғидан республика миқиёсида фойдаланиш имконияти яратилди.
Республикамизда ҳозирги вақтда оптик толали алоқа линиялари узунлиги 36.600 километрни ташкил этди, Wi-Fi нқутвалар сони 685 талан ошди, мобил алоқа қамрови 96%ни, мобил алоқанинг кенг полосали қамрови 70% ни, мобил алоқадан фойдаланувчилар сони 23,8 миллион кишидан ошди, интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 22 миллион кишидан ортди, мобил интернет фойдаланувчилар сони эса 19 миллиондан ошиб кетди [4].
Ҳозирги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятида телекоммуникацияни рақамлаштириш жадал ривожланмоқда. Бу нафақат энг муҳим бўлибгина қолмай, балки уни иқтисодий усуллар ёрдамида тарқатиш, сақлаш ва қайта ишлашни таьминловчи умумий йўналишга айланди. Рақамли телекоммуникация тармоқларининг жадал ривожланиши уларнинг аналог тармоқларга нисбатан муҳим афзалликлари билан изоҳланади: юқори шовқинбардош иммунитет, узатиш сифатининг алоқа линиялари узунлигига заиф боғлиқлиги, алоқа каналларининг электр параметрларининг барқарорлиги; дискрет хабарларни узатишдаги самарадорлик ва бошқалар. Алоқа хизматлари сонининг ўсиши билан бир қаторда уларнинг сифати ҳам ўсган, оддий телефон алоқасидан то мултимедиа хизматлари билан таьминловчи интеграцияли рақамли алоқа тармоқларигача етиб келган. Келажакда телекоммуникация технологияларини янада ривожлантириш эволюцияси, ахборот узатиш тезлигини ошириш, тармоқларни интеллектуаллигини ривожлантириш ва фойдаланувчиларнинг қулайликларини таьминлаш томонига илдам қадамлар билан кетмоқда.
Юқори тезликда маьлумотларни узатиш бу тасвирларни, жумладан, тўлқинли мултимедиа иловаларида турли хил ахборотларни интегратсиялашувини ҳосил етиш, маҳаллий, шаҳарлараро ва ҳудудий алоқа тармоқларини ташкил етиш учун зарурдир.
Телекоммуникация тармоғида тармоқнинг мослашувчанлиги ва ишончлилигини оширадиган, глобал тармоқларни бошқаришни осонлаштирадиган интеллектуаллик бўлиши керак. Тармоқларнинг интеллектуализатсияси туфайли фойдаланувчи фаол мижозга айланиб, тармоқни мустақил равишда бошқариши, керакли хизматларни буюртма қила олиш имкониятига эга бўлади ва пассив истеьмолчи бўлишдан воз кечади. Абонент терминалининг ускунаси мобил бўлиши керак. Электрон қурилмаларни миниатуризатсиялашда аванслар, уларнинг нархини пасайтириш мобил терминалларнинг глобал тарқалиши учун енг муҳим шартлар ҳисобланади. Бу туфайли ҳар доим ва исталган жойда алоқа хизматларини кўрсата олиш имкониятини яратилади.
Ўзбекистон замонавий алоқа тармоқлари анча ривожланган ҳудуд ҳисобланади. Алоқа тармоғи бу физик алоқа каналлари, ҳар хил магистрал ва тармоқ технологиялари, алоқа техникалари ва протоколлар ёрдамида маьлумотларни узатиш учун мўлжалланган тизим ҳисобланади.
Сигнал турига кўра тармоқ аналог ва рақамли турга бўлинади. Аналог сигналдан дастлабки тармоқларда фойдаланганмиз. Стотсионар телефон тармокларида кенг қўлланган. Аввало телефон трубкасида инсон овози мембрана ёрдамида элетр сигналига айлантирилади ва тармоққа узатилади. Рақамли тармоқ эса бундан фарқ килган ҳолда фақат кодлар билан маьлумотни узатади. Бунда Рақамли/Аналог ўзгартиргичлар ва Аналог/Рақамли ўзгартиргичлар бизга яқиндан ёрдам беради. Тармоқда кўпинча модемлардан фойдаланамиз. Умуман олганда алоқа тармоқларини мақсади ахборотни жуда камчиликни ташкил этган хато ва бузулишларсиз А нуқтадан Б нуқтага етказиб бериш хисобланади. Шуни айтиб ўтиш лозимки алоқа тармоғи асосида ахборот тармоғини қўришимиз мумкин. Бундай тармоқлар эса ўз навбатида интернет тармоғини ташкил этувчи TCP/IP тармоқларини яратади.
Фойдаланувчилар орасида алоқа тармоқ ташкиллантирилиб ҳар хил кабел турларидан фойдалана олиш имкониятига эгамиз. Ҳозирги кунда мис симли ва оптик толали кабеллардан кенг кўламда фойдаланамиз. Бу тармоқ баʼзи камчиликлари туфайли мобил тармоқдан бир мунча орқада қолган. Чунки стотсионар телефонлар ўз номи билан симли бўлгани учун ҳам исталган жойга кўтариб бора олмаймиз. Аммо шуни хам айтиш керакки бу тармоқни купгина ютуқлари ҳам мавжуддир. У ўз даврини янги ва ютуқли технологияларидан саналган. Шунинг учун у бутунлай ўз ўрнини мобилтармоққа бўшатиб бериши мумкин эмас. Кўпгина корхоналар ва ташкилотлар айнан шу симли тармоқдан кенг кўламда фойдаланиб келишмоқда. Бу тармоқ арзон, ишончли ва қулай хисобланади.
Дунёнинг ахборот ва телекоммуникация инфратузилмаси орқал узатиладиган маьлумотларнинг миқдори ҳар 2-3 йилда икки маротабагача ошади. Ахборот индустриясининг янги тармоқлари пайдо бўлибгина қолмай у муваффақиятли ривожланмоқда, бозор субьектлари иқтисодий фаоллигининг ахборот компоненти ва ахборот технологияларининг илмийтехник, интеллектуал салоҳияти ва халқ саломатлигига таьсири сезиларли даражада ошиб бормоқда.
ХХИ асрнинг бошланиши ахборот жамияти даври деб қаралди, унинг самарали ривожланиши учун глобал тараққиёт ва телекоммуникация инфратузилмасини яратиш лозим бўлади. Унинг ривожланиш суръати умуман олганда иқтисодиётнинг ривожланиш сурьатларидан тезроқ бўлиши керак.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish