Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Учинчи боб бўйича хулосалар



Download 0,84 Mb.
bet19/20
Sana12.07.2022
Hajmi0,84 Mb.
#781355
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Jobborov A

Учинчи боб бўйича хулосалар

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки биринчи ва сўнги ифодалар шуни кўрсатадики, Н=0,5 бўлса, ўртача навбат узунлиги, шунингдек, тизимда сўровнинг ўртача сарфланган вақти учун ифодалар классик натижага мос келадиган шаклни олади. Келиб тушаётга сўровлари ва экспоненсиал тақсимланган хизмат муддати (М/М/1) ўртасидаги вақт оралиқларининг экспоненсиал тақсимланиши билан навбат тизимидан жой олади. Ҳерст параметрининг катта қийматларида (юқори даражадаги узоқ муддатли боғлиқлик) навбат ҳажми ҳатто фойдаланиш коеффициентининг кичик қийматларида ҳам тез ўсиб боради. Ўзига ўхшаш трафик учун ўртача кечикиш вақти ҳам классик таҳлил прогнозига қараганда анча тезроқ ошади, бу бизга ўзига ўхшаш трафикка эга маълумотлар тармоқлари ўзига ўхшаш бўлмаган трафикли тармоқларга қараганда юқори ўтказиш қобилиятига эга алоқа каналларин и талаб қилади деган хулосага келишимизга имкон беради.




ЯКУНИЙ ХУЛОСА

Ушбу магистрлик диссертация ишига умумий хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, биз ушбу илмий иш давомида мультисервисли алоқа тармоқларнинг қурилиш тамойиллари, NGN тармоғининг архитектураси ва вазифалари, NGN тармоғининг қурилмалари, IMS тармоғининг архитектураси ва вазифалари, IMS тармоғининг қурилмалари, мультисервисли алоқа тармоқларнинг хизматлари, мультисервисли трафикнинг асосий хусусиятлари, мультисервисли алоқа тармоқларнинг хизматларини, мультимедиа хизматларнинг турлари, уларни тақдим этиш принциплари ва ишлашини, мультимедиа трафикни узатишда мультисервисли NGN/IMS тармоқларининг самарадорлигини, NGN/IMS тармоғида мультимедиа хизматларни узатиш тамоилини самарадорлигини, IMS мультимеди алоқа тизими ва унинг логик функцияларни, Сигнал трафигининг ўзига ўхшаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда NGN/IMS тармоқ хусусиятларини ва сигнал трафикли пакетларни узатишда ўртача кечикиш вақтини баҳолашни тадқиқ қилиб чиқдик.


Телекоммуникациянинг кўп йиллик ривожланиши давомида тармоқларнинг асосий қисми тор полосали овозли трафикка (УфТТ, 1G ва 2G мобил алоқа) хизмат кўрсатди. Ўша пайтда маълумотлар трафиги умумий овозли трафикнинг бир фоизини ташкил этган. Бироқ, ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, маълумотлар трафиги кескин ўсишни бошлайди. Бу Интернетнинг ривожланиши, унинг нафақат корпоратив, балки хусусий фойдаланувчилар учун ҳам мавжудлигининг натижаси бўлиб, электрон почта, веб-иловалар ва бошқалар каби хизматлар ҳажмининг ошишига олиб келди. Трафик таркибининг ўзгариши тармоқлар тузилишига сезиларли таъсир кўрсатди. Маълумотлар трафигининг ўсишининг портловчи табиати кириш ва транспорт тармоқлари учун тармоқли кенглиги талабларининг ўзгаришини аниқлади. Шу билан бирга, тармоқларнинг ўтказувчанлигининг ўсиши етарли ишлашга эга бўлган тармоқ тугунларини яратиш муаммосига олиб келади.
Мултимедиа алоқа тармоқларининг афзалликларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун тармоқ ресурсларини тақсимлаш ва трафикни бошқаришнинг янги тамойилларини ишлаб чиқиш зарур, бу эса охирги фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган кўп ва хилма-хил иловалар учун турли даражадаги хизмат кўрсатиш сифатини кафолатлайди. Шу билан бирга, ресурсларни алмашиш ва трафикни бошқариш жараёнлари тармоқ ишлаш талаблари сезиларли даражада фарқ қиладиган кўп сонли турли хил иловалар мавжудлигида мувофиқлаштирилиши керак. Шундай холатларда трафикни бошқариш қўл келади.
Магистрлик диссертация ишидан маълумки кечикиш вақтини ҳисоблаш математик ҳисоблаш бир мунча мураккаб жараён бўлиб кўп вақт талаб этади. Ушбу ҳисоблаш ишлари хизмат турига қараб яна ҳам мураккаблашиб боради. Хозирги кунда хизмат турлари жуда кўп бўлиб у яна кўпайиш эхтимоли йўқ эмас. Бизда мултимедиали алоқа тармоқлари ҳисобига ҳизмат турларини ошириш имконияти мавжуддир. Шундай экан ушбу ҳисоблаш усуллари янги авлод алоқа тармоқларига келиб ўзини кучини йўқотади. Чунки хизмат тури қанча кўп бўлса хисоблаш ишлари шунча қийинлашади ва ўзининг ишончлилигини йўқотиб боради. Хозирги кунда трафик тақсимоти жуда долзарб масала бўлиб бу борада бир канча олимлар илмий тадқиқиот ишларини олиб бормоқдалар. Келажакда трафикни бошқариш учун энг оптимал йўл топилиши ва уни хаётга тадбиқ этиш учун илдам қадамлар билан кетаяпмиз. Зеро давлат ривожида соҳамиз ўрни беқиёс ҳисобланади.


Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish