Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРДАН



Download 4,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/116
Sana23.02.2022
Hajmi4,12 Mb.
#117967
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   116
Bog'liq
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING

 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ 
Холиярова Ф.Х.
1
, Сайдуллаева К.

1
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети Самарқанд филиали 
 
Педагогика фани тарихида педагогик технологияларнинг ривожланиши 
ва ўзгариши ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгаришлари билан 


232 
узвий боғлиқ бўлиб, у асосан ўқитишдаги индивидуаллик, плюрализм 
(вариативликда), таълим берувчи ва таълим олувчининг эркинлиги, таълим 
беришнинг-ўқитишнинг шакли, услуби ва методларида намоён бўлади. 
Даслабки таълим тизимининг шаклланиши аждодларимизнинг мунозара 
юритиш ва исботлаш имконияти билан узвий боғлиқдир. Бироқ вақт ўтиши 
билан тарихий ривожланиш жараёнида буюк энциклопедист-олимларнинг 
мутахассислар тайёрлашни индивидуаллаштириш ҳақидаги ғоялари ва 
қарашларининг етарлича қатъий тизимини ўзида акс эттирувчи илмий 
мерослари эътибордан четда қолдирилди. Ўқув-тарбия амалиёти оммавий тус 
касб этиб, таълимга индивидуал ёндошувлар, унинг вариативлигига эътибор 
берилмай қўйилди, ўқувчиларнинг ижодий ташаббуслари ва шахсий 
қизиқишлари, уларнинг ўзига хос (индивидуал) қобилияти эътиборга 
олинмай келинди ва «китоб-фронтал» педагогик модели ўз тасдиғини 
топиши натижасида кўп йиллар давомида ўқитиш тизимида индивидуал-
вариатив ёндошувга эътибор сусайди. Бу эса педагогика фанида барқарор 
(сереотип) турғун қарашлар шаклланишига олиб келди. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга татбиқ этишнинг ҳозирги 
мазмун босқичида таълим муасассалари битирувчиларининг шахсий, касбий 
хусусиятларида сифат(ий) ва миқдорий йўқотишларга йўл қўймасдан туриб, 
ўқитиш-таълим бериш жараёнини қандай қилиб энг мақбул тарзда ташкил 
этиш мумкин деган масала кескин қўйилмоқда. 
Фикримизча булар: 
ўқитишнинг 
услуб 
ва 
усулларини 
индивидуаллаштириш 
ва 
интеллектуаллаштириш; 
ижодий қабул қилиш ва ўқув-услубий материалнинг репродукцияси; 
қўлланиладиган 
дидактик 
воситаларнинг 
мулоқотбоплиги, 
коммуникативлиги ва фаоллиги; 
таълим олувчиларнинг билиш қобилиятини юксак даражада 
шакллантириш; 
инновацион (таълим беришнинг янги услубларини) технологияларни 
таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишдир. 
Таълим жараёнида вариатив асосда ўқитишнинг индивидуал шаклини 
ривожлантиришга 
кенг 
имкон 
берувчи 
ахборот-коммуникацион 
технологиялардан фойдаланилганда ушбу талабларни бажариш мумкин 
бўлади. 
Ҳозирги замон ахборот ва телекоммуникация воситалар таълим 
олувчиларга ўрганиладиган ҳар бир ўқув предметини мураккаблик 
даражасига кўра танлашга, шунингдек, уларни ўзларининг қизиқиши ва ўқув 
режаларига мувофиқ ҳолда ижодий ўрганишга имкон беради. Индивидуал 
ўқишни режалаштириш, аттестация, академик сафарбарлик тизимини ушбу 
жараённинг асоси сифатида талқин этиш мумкин. Узлуксиз таълим тизимида 
мутахассислар тайёрлашнинг шахсий-фаолият(ий) концепцияси таълим 
муассасалари таълим жараёнини ноёб, индивидуал-ижодий шахсни 
шакллантириш жараёни сифатида қарашга, шунингдек, ўқитишни нафақат 


233 
ўқитиладиган фан мантиқига, балки шахснинг ривожланиши мантиқига 
мувофиқ ҳолда ташкил этишга имкон беради. 
Баён этилганларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, таълим 
ислоҳотининг ҳозирги босқичида таълим-тарбия жараёнида олинадиган 
назарий билимларни мусаҳкамлаш, уни ҳаёт ва ишлаб чиқариш билан боғлаш 
имкониятига эга бўлган янги дидактик восита-яъни электрон (дарсликларни-
ахборот таълим ресурсларини) ўқув қўлланмаларни таълим жарёнига олиб 
кириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Улардан 
фойдаланиш таълимни интенсивлаштириш ва индивидуаллаштириш 
борасида қўйилган энг муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади. 
Мазкур шароитда ўқитувчи билимларни тушунтириб берувчи (талқин 
этувчи) сифатида эмас, балки билиш жараёнини мувофиқлаштирувчи 
сифатида объектив фаолият кўрсатади. Бунда унинг вазифаси доирасига 
ўрганиладиган курсни-фанни таълим олувчилар ёки замон талабларига 
асосан ўзгартириб тўғрилаб бориш, таълимнинг барча йўналишлари бўйича 
тингловчи таълим олувчиларга маслаҳатлар бериш ва бошқалар киради. 
Миллий ахборот ресурслари сифатида кундалик таълим жараёнида 
қўлланиладиган дарсликдан тортиб сўровнома, меъёрий ҳуқуқий қонун 
ҳужжатлари тўпламлари, интернет ресурслари ва барча ахборот манбаларини 
қараб чиқиш мумкин. Лекин янги таълим парадигмасига асосланадиган 
бўлсак таълим муассасалари тизимида бу ресурснинг асосий ташкил 
этувчиси таълим жараёнида қўлланиладиган электрон дарсликлар сифатида 
қараш мумкин. 
Электрон дарсликлар. Умумий ҳолатлар 
Компьютер техникасини таълим жараёнига татбиқ этиш асослари: 
Агар ўқув жараёнида ҳисоблаш техникасидан бутунлай фойдаланиш 
ҳақида гапирадиган бўлсак: 
– Биринчидан, компьютерни таълимнинг техник воситаси сифатида 
ўқув жараёнида қўллаш имконияти мавжуд. У таълимда ҳамкор ҳисобланади 
ҳамда таълим олувчига ёрдам кўрсатади ва шу билан уни фаол бўлишга 
рағбатлантиради. 
– Иккинчидан, компьютернинг дастурлашувчанлиги ва унинг 
мослашувчанлиги ўқув жараёнини индивидуаллаштиришга ёрдам беради. 
– Учинчидан, компьютер – ўқув жараёнининг машқ босқичларини 
назорат қилишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. 
– Тўртинчидан, компьютер таълимнинг интеллектуал ва мантиқий 
даражасини оширади. 
– Бешинчидан, монитор ёрдамида таълимнинг кўргазмалилик даражаси 
сезиларли даражада ортиши таъминланади. 
– Олтинчидан, компьютер таълим жараёнида ҳисоблаш, эксперимент, 
моделлаштириш ва бошқа энг янги илмий усулларни қўллаш имконини 
беради. 
Компьютернинг имкониятларидан самарали фойдаланиш учун турли 
хил дидактик вазифаларга эга бўлган сифатли дастурларни ишлаб чиқиш 
зарур. Ўқув жараёнларида қўлланиладиган кўп режали ва кўп мақсадли 
компьютер дастурларини педагогик дастурий воситалар деб аташ мумкин. 


234 
Замонавий компьютер техникаси эришган ютуқларни таълим 
жараёнига татбиқ этиш, анъанавий таълим эришган барча ютуқларни ўзида 
акс эттирган, уни янги техника, технология ютуқлари билан тўлдирган 
восита билан таъминлаш бугунги кунда жуда ҳам долзарб масаладир. 
Бугунги кунда таълимнинг индивидуаллигини таъминлаш, таълим олувчига 
вақт ва фазо жиҳатидан қулайлик яратувчи воситалардан бири бу электрон 
китоблардир. Таълим беришнинг мазкур воситаси мустақил таълим олишга, 
таълим олувчиларнинг билим фаолиятини шакллантирувчи асосий элемент 
ҳисобланади. 
Электрон дасликларнинг қайси фан ёки соҳага йўналтирилганлигидан 
қатъий назар, асосий йўналиш бошланғич маълумотларни, оралиқ 
натижаларни визуаллаштиришга қаратилган бўлиб, бу йўналиш жорий ва 
якуний натижаларни кўриш имкониятини бериш билан бирга уни таҳлил 
этишга шароит яратади. 
Кундалик турмушда фойдаланилаётган ҳисоблаш техникалари 
паркининг доимий равишда кенгайиб бориши электрон дарсликлар ва 
«мустақил ўқиш» технологияларини яратиш ва жорий этиш соҳаларининг 
истиқболига муайян шароит яратмоқда. 
Электрон дарсликлар тугалланган мултимедия материали ҳисобланиб, 
одатда муаллифлик муҳити ёрдамида маълум бир дастурлаш тилида HTML – 
гиперматн бичимида яратилади. 
Электрон дарсликларни – on-line ва off-line ишлатиш вариантларида 
тайёрлаш мумкин. 
Бир сўз билан айтганда, таълим олувчи таълим олишда ўзлаштириш 
жараёнини мустақил бошқаради, ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш 
эса ўз навбатида сунъий интеллектга эга бўлган таълим олиш манбаси орқали 
амалга оширилади. 

Download 4,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish