Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Штрихли кодлар ва ягона бозор



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

7.2.5. Штрихли кодлар ва ягона бозор 
Штрихли кодлаштириш ахборотларни оптик санаш усулидан 
фойдаланувчи автоматик тенглаштиришнинг турларидан бири бўлади. У 
санашнинг иккиламчи тизими тамойилига асосланади: ахборот 0 ва 1нинг 
изчиллиги сифатида эслаб қолинади. Кенг чизиқлар ва кенг оралиқларга 
мантиқий миқдор 1, торларига 0 берилади. Шу муносабат билан штрихли 
кодлаштириш кенг ва тор, қора ва ёруғ йўлларни навбатма-навбат келиши 
ёрдамида кодни қуриш усулидир. 
Штрихли кодларнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
UРС — универсал товар коди; АҚШда ишлаб чиқилган ва Америка 
қитъаси мамлакатларида қўлланилади. 

EAN — товар коди; Европада UPC асосида қурилган. Ҳозирги вақтда 
халқаро 
ташкилотлар 
(EAN 
International) 
мақомини олган товар 
рақамларининг Европа ассоциацияси номига тўғри келади. 
UCC/EAN— ягона стандартлаштирилган штрихли коди; АҚШ ва 
Канада
(
Uniform Code Council

ва EAN
 
International ташкилотаарининг 
биргаликдаги ҳаракатлари билан ташкил этилган. 
EAN
ва 
UCC/EAN жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида қўлланилади. 
Турларига кўра қуйидаги штрихли кодлар фарқланади: UPC-12

EAN-
13, ЕАN-14, ЕАN-87 UСС/ЕАN-128. 
UPC-12 ўн икки разрядли коддир. Коднинг тузилиши: коднинг 
биринчи рақами — рақамлаштириш тизимининг белгиси; бешта рақам — 
ишлаб чиқарувчининг рақами; кейинги бештаси — маҳсулотнинг коди; 
охиргиси рақам назорати бўлади. 
Келтирилган мисолда: 3-АҚШдаги дори-дармонларнинг коди, 00025 
— ишлаб чиқарувчининг коди, 00234— маҳсулотнинг коди, 9-назорат 
рақами. 
Ахборотларни штрихли кодлаштиришдан мақсад, товарни истеъмолчи 
томон ҳаракатланиши ортидан кузатишнинг ҳақиқий имкониятини 
таъминловчи, унинг ахборотли хусусиятларини акс этгиришдан иборат 


210 
бўлади, у ишлаб чиқаришни бошқариш самарадорлигини ошириш билан 
боғлиқ. 
Штрихли кодларни тадбиқ этишнинг зарурияти етказиб беришнинг 
ғоятда катта ҳажмларидан, яъни товарларнинг жуда катга сонидан келиб 
чиққан, бу ўзи ортидан ахборотларнинг амалда бошқарилмайдиган 
оқимини, ўзаро боғлиқ корхоналар ва ташкилотларнинг ҳудудий 
тарқоклигани, идишлар ва илова ҳужжатларида товарнинг хусусиятлари 
ҳақидаги ахборот-ларни етишмаслигини, маҳсулотни етказиб берувчиларда 
товарни харидорга келиб тушганлиги ҳақида ишончли ва ўз вақгидаги 
ахборотларни мавжуд бўлмаслигига олиб келади. 
Штрихли кодлардан фойдаланиш ягона товар бозорида ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ўзаро боғлиқ шерикларнинг бутун 
занжири бўйича ягона коддан фойдаланиш йўли билан харидорларни 
виждонсиз ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилардан ҳимоялаш, ахборот 
оқимларини сўров бўйича ва ҳар қандай объектни тенглаштириш асосида 
вақтни ҳақиқий қўллашда бошқариш ҳамда ахборотларни, электрон 
алмаштириш усуллари ва воситалари ёрдамида ҳам ташкилот ичида ва ҳам 
ташкилотлар орасида алмаштириш фаолиятини таъминлайди. 
Ахборотларни штрихли кодлаштариш тизими штрихли кодлар 
турларининг мажмуаси ва ахборотни манбаларга кўчиришнинг техник 
воситаларидан, 
босиб 
чиқариш 
сифатининг 
верификациялари, 
манбалардан, ўқишдан ҳамда маълумотларни олдиндан ишлаб чиқишдан 
иборат бўлади. 
Штрихли кодларни ахборот манбалари (қоғоз, ўзи елимланадиган 
плёнка, металл, сопол, тўқима мато, пластмасса, резина ва бошқалар)га 
кўчиришнинг асосий техник воситалари (штрихли кодларнинг андозалари) 
ишлаб чиқиш учун ускуналар, турли хилда ҳаракат қилувчи комплект босиб 
чиқарувчи ускуналардан иборат бўлади. 
Штрихли кодларни босиб чиқаришнинг сифатини сертификациялаш 
ёки назорат қилиш тегишли дастурий воситалар билан жиҳозланган 
ихтисослаштирилган ускуналар билан амалга оширилиши мумкин. 
Штрихли кодни ахборот манбаларидан ўқиш учун ҳар хил турдаги 
сканерловчи қурилмалардан: контактли қаламлар ва сканерлар; лазерли 
сканерлар ва ахборотларни масофадан туриб ўқувчи мобил терминаллардан 
фойдаланилади. Мобил терминал ахборотлар маълумотларни олдиндан 
ишлаб чиқиш манбаларини ўқишдан ташқари, уларни бундан кейинги 
умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун компьютерга узатилишини ҳам 
таъминлайди. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish