Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


Товарни сотпишга гпайёрлаш



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Товарни сотпишга гпайёрлаш. 
Сотишга тайёрлаш жараёнида шундай 
вазиятлар вужудга келиши мумкинки,унда товар контейнер ёки идишнинг 
ичида ягона ўрамга эга бўлиши ёки сочма бўлиши мумкин. Агар товар ягона 
идишга эга бўлса, бу ҳолда унга штрихли код ЕАN-13 туширилган 
бўлиши шарт эмас. Керак бўлганда омборчи техник қурилма ёрдамида 
товарларни маркировкалашни амалга оширади.
Товар сочма ҳолда келиб тушганда у кичик партияларда идишларга 
жойлаштирилади, ўлчанади ва идишларга ЕАN-13 код туширилади. Шундай 
тартибда тайёрланган товар савдо залига узатилади. 
Савдо зали. 
Савдо залида харидор керакли маҳсулотларни аравачага 
йиғади ва ҳақ тўлаш учун кассир-назоратчининг олдига боради. Кассир-
назоратчининг иш жойи штрихли кодларни ўқиш учун касса аппаратига 
уланган сканер билан жиҳозланган. Касса аппарати, ўз навбатида, 
компьютер билан уланган, унинг хотирасига барча мавжуд товарларнинг 
штрихли кодлари ва уларнинг дўкон томонидан белгиланган тегашли 
нархлари киритилган. Кассир касса аппаратида сканерли қурилмадан 
фойдаланган ҳолда хариднинг қийматини текширади. Кассир-назоратчининг 
иш жойи 1.45-расмда берилган. 
Товарларнинг савдо зали ва омборда мавжудлигининг тезкор назорати. 
Маҳсулотга буюртмалар келиб туш-ганда компьютер етказиб беришнинг 
предмети ва у жойлашган ерни идентификациялайди. Штрихли кодлар 


212 
ўқилади ва ҳар бир буюртма билан солиштирилади. Камёб товарлар ва фарқ 
қилишлар аниқланади, кейин тегишли буюртмага автоматик равишда 
товарни омбордан савдо залига ҳаракатланиши учун юк хати берилади. 
Тезкор
1.45-расм. Кассир назоратчининг иш жойи 
назорат сотувнинг ҳажми, омбордаги товар захиралари ва уларнинг савдо 
залида мавжудлиги, сотиш нархларининг бозордаги вазиятларга кўра 
ўзгариши ҳақидаги ахборотларни олишга имкон беради. Товаршунослар, 
омборчилар, кассир-назоратчилар, дўконнинг раҳбар ходимлари 
(директор, ҳисобчи, менежер)нинг иш жойлари ягона ҳисоблаш тармоғига 
уланади. 
Супермаркетда штрихли кодлаштиришни қўллаш маҳсулотларни 
қидириш, сақлаш, етказиб бериш, рўйхатга олишга меҳнатни сарфланиши, 
харажатлар камайиши ва кўпгина мутахассислар фаолиятини му-
вофиқлаштириш ҳисобига катта самара беради; ҳужжатларни тайёрлаш ва 
расмийлаштириш билан банд бўлган бошқарув ходимлари кисқаришига 
олиб келади; маҳсулотлар ҳаракатланишининг барча операцияларидан 
товарнинг ўгаш вақтга қисқариши асосида маҳсулотларни сотиш ва товар 
айланиши ҳажми кўпайишига қўмаклашади. 
Супермаркетдан ташқари, штрихли кодлардан кутубхоналарда 
китобхонлик билетлари ва китобларни идентификациялаш, тиббиётда қон 
қуйиш 
бекатларида, 
донорлар 
ва 
қоннинг 
таърифларини 
идентификациялаш учун фойдаланилмоқда. Истиқболда штрихли кодларни 
қўллаш халқаро даражага яқинлашади. 


213 
Халқаро даражада штрихли кодлар нафақат савдо соҳасига тадбиқ 
этилган. 
БМТнинг 
расмий 
электрон 
маълумотномасида 
штрихли 
кодлаштиришдан фойдаланишнинг қуйидага соҳалари белгиланган: ҳисоб, 
бож-хона назорати, нафақа билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий 
суғурта, суд амалиёти, ишга жойлаштириш, статистика, қурилиш, молия, 
саноат ти-зими, савдо битимлари ва бошқалар. Ҳозирги вақтда штрихли 
кодлар қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик саноати (Нидерландия), атроф-
муҳитни сақлаш (Сингапур), тангалар ва қоғоз пуллар ўрамларини 
идентификациялашда (Дания), телефон счётларини ҳақ тўлаш учун тақдим 
этиш (Коста-Рика), юк ташишда темир йўллар бўйича юклар ҳаракатини 
кузатишда (Янги Зеландия) қўлланилмоқда. 
Штрихли кодлаштириш тизимини режалаштириш имкониятлари ҳали 
бутунлай тугагани йўқ: 
—маълумотларни тезкор йиғиш тизими ҳам маълумотларни йиғиш 
нуқгалари сонини ошиши йўли бўйича, ҳам штрихли кодларни ўқитишнинг 
такомиллаштирилган 
тизимларидан 
фоқцаланиш 
йўналиши 
бўйича 
режалаштириши мумкин. Масалан, ҳаракат доираси 12—15 метрлар бўлган 
кичик радио узаткичлар ўрнатилган лазерли сканерлардан фойдаланиш 
мумкин; 
— келажақда маълумотларни электрон усулда алмаштириш учун 
темир йўлнинг турларга ажратувчи бекатларида, транспортнинг автомобиль, 
ҳаво, денгиз ва дарё турларига назоратли ахборот бекатларини ўрнатиш 
билан алоқанинг йўлдошли каналларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish