Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Классификаторларни тузиш босқичлари ва кўринишлари



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

7.2.2. Классификаторларни тузиш босқичлари ва кўринишлари 
Классификаторларни тузишга кириша туриб, даставвал ушбу 
вазифаларни ҳал қилишда қандай умумдавлат ва соҳавий классификаторлардан 
фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш, фақат шундан кейингина маҳаллий 
кодларни тузишга киришиш керак. Классификаторлар АИЖни яратишни кўзда 
тутувчи компьютерли ахборот тизимларида алоҳида аҳамият касб этади. 
Ҳужжатларда гуруҳларга ажратилиши машинада бажарилиши керак бўлган 
аломатларнигина кодлаштиради. Кодларни ишлаб чиқиш техноишчи лойиҳани 
тузишда амалга оширилади. Бу жараёнда машинада ишлаб чиқиш бўйича 
мутахассислар билан бир қаторда иқгисодчи фойдаланувчилар катта рол 
ўйнайди. 
Классификаторларни тузиш икки босқичда бажарилади, биринчи босқич 
ахборотларни таснифлаш, иккинчиси — кодлаштиришдир. 
Таснифлаш 
қуйидаги 
изчилликда 
амалга 
оширилади. 
Аввал 
кодлаштирилиши керак бўлган номенклатуралар аниқланади. Уларга 
гуруҳлашни тузиш учун фойдаланиладиган реквизитлар, аломатлар киради. 
Кейин, ҳар бир номенклатура бўйича кодлаштириш керак бўлган барча 
позицияларнинг тўлиқ рўйхати тузилади. Бунда кўриб чиқилаётган 
номенклатурадаги ҳар хил аломат-ларнинг мантиқий боғлиқлигига риоя 
қилинади. Масалан, ҳудудларни кодлашда туманлар вилоятлар бўйича 
жойлаштирилади. Бундай тартибга солинган рўйхатлар, яъни айрим қаторлар 
— позициялардан ташкил топувчи бир турли номларнинг тўлиқ рўйхати — 
номенклатура
деб аталади. Ҳар бир номенклатурада янги объектлар учун бир 
неча захиравий позициялар кўзда тутилади. Шундай қилиб, таъкидлаш 
мумкинки, таснифлаш кўпликнинг элементларини аломатлар ва боғлиқликлар 
асосида кўплик остиларга тақсимлашдан иборат бўлади. 
Тасниф тузилгандан сўнг ундан кейинги босқич — кодлаш 
номенклатуранинг турли хилдаги позицияларига шартли белгиланишни бериш 
жараёни бажарилади. Код — объектни кодлаш тизими томонидан белгиланган 
айрим қоидалар бўйича белгилар ёки белгилар гуруҳи билан шартли 
белгиланишидир. Кодлар рақамли, ҳарфли, ҳарфли-рақамли ва бир ёки бир 
неча белгилардан иборат бўлиши мумкин. Машинада ишлаб чиқишда 
автоматлаштирилган гуруҳлаш учун энг қулай бўлган рақамли шаклда 
кодлаштирилган ахборотларга афзаллик берилади. 
Кодлар берилгандан кейин классификатор — бир турдаги номларни 
тизимлаштирилган киритилиши ва уларни кодли белгиланиши тузилади. 


202 
Классификатор икки хилдаги кўринишга эга. Биринчиси — 
ҳужжатларда кодларни қўлда қўйиш. Бу ҳолда классификаторлар 
маълумотномалар 
кўринишида расмийлаштирилади ва иқтисодчилар 
томонидан бирламчи ва йиғма ҳужжатларни машинада ишлаб чиқишга 
тайёрлаш учун фойдаланилади.
Агар машинада ишлаб чиқишда корхоналарда маълумотларни бирламчи 
ҳужжатларда киритиш амалга оширилса, унда ҳужжатлар олдиндан 
кодлаштирилади, кодлар ҳужжатнинг махсус ажратилган жойига, ҳужжатнинг 
доимий ва ўзгарувчан аломатлари зонасига йўриқномага мувофиқ қўлда 
қўйилади. Кодларни қўйилишини нотўғрилигининг назорати назорат 
суммасини қўйиш ёки қўшимча ҳимоя кодини киритиш усули билан амалга 
оширилади. 
Кодларни қўллашнинг иккинчи ҳолида барча классификаторларни 
машинанинг хотирасида, маълумотлар банкининг машина манбаларида луғат 
жамғармаси ёки шартли-доимий ахборот сифатида сақланиши кўзда тутилади. 
Бир қатор муассасаларда, масалан, Ўзбекитон Республикаси Макроиқгисодиёт 
ва статистика вазирлигида баъзи бир умумдавлат классификаторларини ЭҲМга 
автоматлаштирилган киритилиши таъминланган. 
Классификаторларнинг ЭҲМда сақланиши керакли матнли ахборотни 
чиқувчи маълумотларини автоматик шакллантиришга имкон беради. Масалан, 
машинада ишловчилар ҳақидаги маълумотнома доимий сақланади, у ерда 
фамилияси, исми, отасининг исми, табел рақами, касби реквизитлари мавжуд. 
Иш ҳақини ЭҲМда ҳисоблашда ҳисоблаб устига қўшиш ва ушлаб қолиш 
бўйича бирламчи ҳужжатлардан машинага фақат ишловчининг табел рақами 
(фамилиясиз) ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар киритилади.
Ишлаб чиқиш жараёнида маълумотномадан олинган фамилияси, исми, 
отасининг исми ҳар бир табел рақамига шакллантирилади. Натижада ҳисоблаш 
— тўлов ҳужжатларида барча ишловчиларнинг фамилиялари босиб 
чиқарилади. 
Кодларнинг олдига бир қатор талаблар қўйилади: улар кодлаштирилиши 
керак бўлган барча номенклатураларни қамраб олишлари; битта иқгисодий 
объектнинг ичидаги турли хил (масалан, материаллар, бўлинмаларнинг кодлари
бухгалтерия ҳисоби ва моддий-техник таъминот) вазифалари учун ягона 
бўлиши; эркин рақамлар заҳирасига эга бўлиши (аммо ортиқча эмас, чунки бу 
коднинг белгилашни - ошиб кетишига олиб келиши мумкин); кодли 
белгиланишнинг узунлигини энг кичик лойиҳалаштириш керак. Ушбу 
иоменклатура кодларининг белгилилиги барча жиҳатлар (позициялар) учун бир 
хил бўлади. Баъзида асосий кодга тире орқали назорат разряди қўшилади, у 
иқгисодчи томонидан кодда қандайдир рақам хато қўйилганда ёки 
рақамларнинг ўринлари алмаштириб қўйилганда машина томонидан хатонинг 
автоматик 
топилишини 
таъминлайди. 
Амалиётда 
кўринадики, 
бу 
кодлаштиришда энг кўп йўл қўйиладиган хатолардандир. Шунинг учун, 
масалан, банк ахборотини ишлаб чиқишда назорат разряди мижоз шахсий 
ҳисобнинг рақамига ва банк филиал рақамига эга бўлади. 


203 
Кодларни белгилаш ахборотларни машинада гуруҳларга ажратилишини 
таъминлаш, барча гуруҳловчи аломатлар бўйича якунларни чиқариш ва уларни 
йиғма жадвалларда босиб чиқаришдан иборат бўлади. Улар ишлаб чиқишнинг 
ахборотларни қидириш, сақлаш, танлаб олиш каби тадбирларни бажаришда 
кенг қўлланилади, уларни алоқа каналлари бўйича узатишда вақтни анча 
қисқартиради. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish