Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Илмий тадқиқотларни автоматлаштирилган тизимлари



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

5.2.2. Илмий тадқиқотларни автоматлаштирилган тизимлари 
(ИТАТ

ИТАТда ахборот технологиялари қуйидаги вазифаларнинг бажарилиши 
учун фойдаланиши мумкин: 
жараёнларни бошқариш ва асл, табиий (натурал) экспериментларни 
ўтказиш натижаларини қайта ишлаш; 
мураккаб жараёнларни моделлаш; 
экспертиза ўтказиш ва уни қайта ишлаш; 
хисобот ва ҳужжатларни идора кичик тизимида қурилган 
компонентлар сифатида тайёрлаш; 
экспериментал маълумотлар базасини қўллаб-қувватлаш; 
ахборот-излаш, библиографик ва эксперт тизимларини барпо этишда 
техник восита сифатида чиқиш. 
Кўрсатилган компонетлар нисбати конкрет иловаларга боғлиқ ҳолда 
турлича бўлиши мумкин.
Илмий тадқиқотларни автоматизациялашда ахборот технологияларини 
қўллаш самарадорлиги қуйидагиларда намоён бўлади.
Биринчидан, экспериментни тайёрлаш ва ўтказишни тезлаштириш, реал 
вақт миқёсида ўтка-зиладиган экспресс-таҳлил натижаларидан тезкор 
фойдаланиш, маълумот-ларни қайта ишлаш ва тизимлаштириш вақтини 
қисқартириш, ўлчаш ва қайта ишлашда хатолар сонини камайтириш ҳисобига 
тадқиқотлар (экспериментлар қилиш) цикли қисқаради. 
Иккинчидан, натижалар аниқлиги ва уларнинг ишончлиги ошади, чунки 
ИТАТда оралиқ натижаларни ҳисоблашда яхлитлашда йиғиладиган хатолар 
таъсирини камайтирувчи методлардан фойдаланиш мумкин.
Учинчидан, назорат қилинадиган параметрлар(компьютерсиз тадқиқотлар 
билан қиёслаганда сонини ошириш ва маълумотларни яхшилаб қайта ишлаш 
ҳисобига экспериментнинг сифати ва ахборотга бойлиги ошади. 
Тўртинчидан, ИТАТ билан интерактив ўзаро таъсир давомида 
эксперимент жараёнини назорат қилиш ва уни оптималлаш имконияти 
кучаяди.
Бешинчидан, эксперимент иштиокчилари шатати қисқаради, тадқиқот 
самарадорлиги ошади.
Ниҳоят, шу нарса муҳимки, эксперимент натижалари структуралашади ва 


145 
энг қулай шакл-график ёки рамзий шаклга тезкор равишда киради. Масалан, 
маълумотларнинг узундан-узоқ жадвалларини кўриб чиқиш ўрнига, уларни 
график объектлар кўринишда ихчам шакллантириш мумкин. Жумладан, икки 
аргумент боғлиқлигини «тоғ массивлари» кўринишидаги 3 ўлчамли графика 
воситасида тасвирлаш жуда қулай, уларга кўплаб ўлчамларни жойлаш 
мумкинки, буни одатдаги жадвал шаклида бериб бўлмайди. 
Замонавий шахсий компьютерлар юқори техник хусусиятларга эга бўлган 
ҳолда улардан ўлчов асбоблари, турли хил осциллографлар сифатида оддий 
дастурлаш ва тегишли қўшимча қурилмаларини улаш ҳисобига фойдаланиш 
имконини беради. График дисплей экранида экспрементал объектнинг у ёки 
бу параметрларни қайд этувчи асбоблар шакллари тизими (волтметр, 
амперметр, аиметр, фотометр ва кўплаб ўлчов асбоблари) шакллантириш 
имконияти бор. 
Шундай қилиб график шаклда ахборот алмашинуви мураккаб тузилмали 
объектларни тасаввур этиш учун мутлақо самарали воситадир. Ахборотни 
график шаклда тақдим этиш самараси юқори бўлади. Бу ҳол инсон
психологик хусусиятлари билан изоҳланади. Яъни, график ахборотни кўриш 
анализитори орқали қайта ишлаш тезлиги матн маълумотларини қайта ишлаш 
тезлигидан ўнлаб, хатто юзлаб марта юқори. 
Юқори сифатли график тасвирларни олиш учун юқори техник 
имкониятларга эга бўлган қурилмалар зарур. Бу талаб биринчи навбатда 
хотиранинг самарадорлиги ва сиғимига тегишли.
Илмий тадқиқотларни автоматлаштиришда юзага келадиган мураккаб 
муаммолардан бири кўп ўлчовли маълумотларни чиқариш муаммосидир. Агар 
ўзаро боғлиқ маълумотлар миқдори 3 дан ошмаса, у ҳолда жиддий 
қийинчиликлар юзага келмайди. Чунки 2 ёки 3 ўлчовли машина графикасидан, 
масалан юқорида айтиб ўтилган «тоғ массивлари»дан фойдаланиш мумкин. 
Экранда юқори ўлчамлар боғлиқлигини тасвирлашга уринганда бошқача 
вазият юзага келади. Бу ўринда кўплаб аниқ ёндошувлар тавсия этилган. 
Бироқ, энг диққатга сазовори кўп ўлчовли маълумотларни одам осон қабул 
қиладиган 2 ёки 3 ўлчовли рангли шаклларга ўзгартиришдир.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish