140
Бошқарув кадрларининг асосий иш фаолияти матнларни қайта ишлаш,
сақлаш ва ҳужжатларни беришдан иборат.
Электрон офиснинг асосий
таркибий қисмини матн муҳаррирлари электрон жадваллар, маълумотлар
базаларининг бошқариш тизимлари каби дастурий воситалар ташкил этади.
Электрон офисда деярли ҳар қандай турдаги – гистограмма, диаграмма,
схема, жадвал ва ҳоказо тасвирни олиш
имконини берувчи машина
графикасидан фойдаланилади. Электрон офис амалиётида шунингдек,
муассаса фаолиятини назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи воситалардан
ҳам фойдаланилади. Улар ёрдамида барча бошқарув фаолияти бажариладиган
ишнинг хусусиятларини тавсифловчи жараёнлар мажмуи сифатида акс этади.
Айни пайтда ҳар қандай алоҳида
ходимнинг фаолиятигина эмас, бошқа
ходимлар билан ахборот ва субординация алоқалари кўриб чиқилади.
Шаклланган схемага мувофиқ кўрсатилган муддатларда бевосита ижрочилар
учун керакли вазифалар автоматик равишда яратилади. Дастурлар
пакетларининг қуйидаги функционал гуруҳларидан фойдаланилади:
матнларни қайта ишлаш;
жадвалларни яратиш ва қайта ишлаш;
маълумотлар базаларини бошқариш;
график ахборотни қайта ишлаш;
электрон ёзув дафтари.
Дастурларнинг бундай пакетлари кўпинча ихтисослаштирилган деб
юритилади, чунки улар санаб ўтилган функциялардан бирини бажариш учун
мўлжалланган. Ихтисослаштирилган дастур пакетларидан биридан (масалан,
OFFICE 95) тез-тез фойдаланишнинг қулайлиги
дастурнинг интеграллашган
дастур пакетларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини шарт қилиб
қўйди. Шуни ҳисобга олиш лозимки, битта жой бўлган ҳолларда, фаолиятнинг
қатъий белгиланган тури (масалан, матнларни қайта ишлаш) кўпроқ унинг
учун мўлжалланган бўлади. Шундай қилиб фойдаланувчининг вазифаси фақат
дастур пакетини аниқ бир ҳолатлар учун тўғри танлаш саналади.
Кўпгина шахсий компьютерлар учун интеграллаштирилган ва
ихтисослаштирилган дастур пакетлари турли функцияларга «меню»
(имкониятлар рўйхатлари ва танлаш параметрлари) орқали
киришни
таъминлайди. Бу инсон ва компьютер ўртасидаги мулоқатни енгиллаштирувчи
энг кенг тарқалган усул. Меню янги, янада аниқроқ функциялар ва ўлчамларга
кириш имконини берувчи икки ёки ундан ортиқ даражаларга эга иерархик
ҳолда тузилади. Фойдаланувчи ҳар қандай ҳолатда пакетнинг барча
функциясига мурожаат қилиши мумкин. Бу
ягона тилда, саволлар ва
жавоблардан иборат тизим ёрдамида амалга оширилади. Мулоқат хабарни
экранга чиқариш ва клавиатурадаги тегишли клавишни босиб бир ёки иккита
рамзни киритиш орқали бажарилади. Шундай қилиб
дастурлаштириш ва
компьтер техникаси соҳасида мутахассис бўлмаган фойдаланувчи ШКга
кириш имконига эга бўлади.
Муассаса фаолиятида у ёки бу ҳужжатларнинг шаклланишигина эмас,
ташкилот ичи маълумотлар оқимининг тақсимланиши ҳам катта аҳамиятга
141
эга. Муассаса меҳнатини автоматлаштириш
тизимининг ривожланиши
электрон почта, телеконференция, видеотека каби турли электрон алоқа
воситаларининг пайдо бўлишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: