Intra режимида башорат жорий N кадрнинг аввалдан
кодланган ва тикланган (F’n) ажратмалари (танланган қийматлари)
асосида шаклланади. Inter режимида башорат жорий кадрни аввалги
(ёки кейинги) кадрлар билан солиштирганда содир бўлган
ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда шаклланади. Башорат учун
хизмат қиладиган кадрлар аввал кодланади ва кейин тикланади. Intra
ёки Inter башоратни шаклланиш блокида, кодланаётган кадр туридан
келиб чиққан ҳолда,мос келадиган усул танлови содир бўлади.
Олинган башорат Pn жорий макроблокдан айириб олиб
ташланади. Натижада қолдиқ коэффициентлар Dn макроблоки
ҳисобланади. Ушбу макроблок ўзгартиргичга келиб тушади, бу ерда
тўғридан-тўғри ДКЎ асосида қолдиқ коэффициентларининг
частотали ўзгартирилиши амалга ошади. Шундай қилиб
алгоритмнинг ҳисоблашлардаги мураккаблиги сезиларли пасаяди,
бироқ сиқиш жараёнида қўшимча хатоликлар юзага келади.
Частотавий коэффициентлар квантланади(масштабланади), бу
видеомаълумотларни йўқотишлар билан сиқишни бошқариш
имконини беради. Ўзгартирилган ва квантланган коэффициентлар
тўплами Xn маълумотларни тиклаш тескари канали учун
бошланғич(дастлабки) маълумотлар бўладилар. Кодланган
коэффициентлар, макроблокни тўғри декодланиши учун зарур
қўшимча маълумот билан биргаликда, абстракт (мавхум) тармоқ
босқичининг (NAL) маълумотлар битли оқимини (bitstream) ташкил этади.
Тиклаш каналида аввал тескари квантланади, кейин тескари
частотали ўзгартириш амалга оширилади. Натижада тикланган,
ўзаро айирма сифатида аниқланган, коэффициентлар D'n
олинадилар. Улар башоратланадиган кадр Pn билан қўшилади ва бу
тикланган F'n кадрни олиш имконини беради.
MPEG-4 да видеооқимни сиқиш самарадорлигини ошириш
учун мураккаб шаклдаги видеообъектларни кодлашдан
фойдаланилади. Мисол учун, видеообъект сифатида атрофдаги
майдонлардан ранги ва ёруғлиги билан ажралиб турадиган тасвир
олиниши мумкин. Ушбу майдон кўчиб ўтиши ёки шаклини
ўзгартириши мумкин. Бундай ҳолда ҳаракат компенсацияси мавжуд
башоратланган тасвирни ташкил этишда тўғри бурчакли
макроблоклар эмас, балки шаклини ўзгартира оладиган ажратилган
объектлар силжитилади. Бунда башорат хатоси сезиларли қисқаради
ва навбатдаги кадрда башорат қилинган ва мавжуд тасвирлар
орасидаги фарқни кўрсатувчи ахборот ҳажми сезиларли камаяди.
Кодерда (4.25-расм) башоратлашнинг ушбу варианти шаклни
кодлаш блокида бажарилади. Видеообъект шакли матрица билан
ифодаланади. Альфа картадан фойдаланувчи бинар кодлашда
видеообъект элементларига мос матрица элементлари бирга,
видеообъектдан ташқаридаги тасвир элементларига мослари эса
нолга тенглаштирилади. Градацион кодлашда матрица
элементлари нисбатан катта қийматлар миқдорини қабул қилади,
бу эса “шаффофлик” тушунчаси орқали объект таркибини
ифодалаш имконини беради. Кўрсатилган матрицанинг
элементлари аниқланади ва шакл кодерида кодланади, кейин
мультиплексор орқали чиқувчи маълумотлар оқимига қўшилади.
Видеообъект шакли ҳақидаги маълумотлар оддий ҳаракат
векторига нисбатан кўпроқ иккилик символларни эгаллашига
қарамай, узатилаётган ахборотни ҳажмини кичрайтиришдаги
афзаллик MPEG-1,2 ларга нисбатан анча сезиларлидир.
Ҳаракатсиз фон ва текстли чўзилган объектларнинг
тасвирларини сиқишда вейвлет-ўзгартиришга асосланган фон ва
текстура кодеридан фойдаланилади. Ушбу усул сиқишнинг
юқори қийматларини ва фазовий майдон бўйича кўп босқичли
184
масштаблиликни таъминлайди. Бунда тасвирнинг ўзгармайдиган
ёки деярли ўзгармайдиган орқа плани спрайт (sprite) сифатида
узатилиши мумкин. Спрайтнинг тўлиқ тасвири бир марта
узатилади. Кейин фақатгина панорамаликни, яъни камерани орқа
планга нисбатан кўчишини ифодалайдиган асосий ҳаракатнинг
8та параметри узатилади холос.
Панорамали тасвир: (а) – номаълум худудларни
тўлдирмасдан; (б) – номаълум худудларни тўлдириб узатилган
тасвирлар.
MPEG-4 видеокадрини декодлаш
Берилаётган кадр чегараларида узилишлар бўлмаслиги учун
текислаш алгоритмидан фойдаланилади. Панорамадаги номалум
майдонларга фазовий тўлдириш алгоритми асосида қўшимчалар
киритилади ва тўлдирилади. Ҳаракатни компенсациялашнинг
ушбу усули нисбатан энг кўп фойдаланиладигани ҳисобланади,
чунки ҳеч қайси тасвир саҳнаси ҳаракатисиз, абсолют статик
фонга эга бўлмайди ва видеокамера силжишисиз амалга
ошмайди. Шунинг учун ҳам ушбу услубни бошқалари ичида
сиқишнинг энг муҳим ва яхши натижаларини берувчи усули
сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин.
Декодернинг ташкилий тузилмаси 4.27-расмда келтирилган.
Сиқилган тасвирларни декодлаш амалга оширилганда кодерга
нисбатан тескари амаллар бажарилади. Декодер сиқилган битлар
оқимини қабул қилади ва маълумотларни декодлашни амалга
оширади. Intra- ва Inter – башоротлар ташкил қилиш блокида,
кадр тахлилига жавоб берадиган элементлар йўқ. Аниқ қайси
режим ҳамда уни амалиётга татбиқ қилиш ҳақидаги ахборот битли
оқим ичида узатилади.
МPEG – 2 нинг транспорт оқими 4та программа оқимини ўз
ичига олади ва МPEG-4 транспорт оқими эса 8 – 12та программа
оқимини олади
2008 йилнинг охирларига келиб, Ўзбекистонда DVB-T
стандартидан фойдаланиб, 41 ва 42 телевизион каналларга
мўлжалланган ер усти эшиттиришларининг рақамли
телевидениеси ишга туширилди. Рақамли телевидение
эшиттиришлари MPEG-4 (H.264) сиқиш форматида амалга
оширилмоқда. Тижорат татбиқ билан махсус ташкил этилган
ташкилот "Uz Digital TV" шуғулланмоқда ва контент ҳимояси
учун IRDETO 2 шартли кириш тизими танланган. Бу вазиятда
рақамли телеэшиттириш сигналларини қабул қила олмайдиган
аналог телевизорларнинг катта сонининг мавжудлиги муаммо
бўлган
Тюнерларнинг асосий характеристикалари
Модель
|
1000 MP4
|
TE-D-1001
|
DVB-T сигналининг ишлаш частота
диапазони, МГц
|
146-862
|
174 - 862
|
Кириш сигналининг сатҳи, дБ мВт
|
-87…-20
|
-87…-20
|
DVB-T стандартини тўлиқ амалга
ошириш
|
бор
|
бор
|
Видеооқимни сиқиш стандартлари
|
MPEG-2
H.264 HP
|
MPEG-2
H.264/AVC
|
Полоса кенглиги, МГц
|
7, 8
|
7, 8
|
Форматларни амалга ошириш
|
4:3 ва 16:9
|
4:3 ва 16:9
|
Do'stlaringiz bilan baham: |