Mpeg-4 мультимедиа стандарти



Download 1,14 Mb.
bet3/5
Sana16.04.2022
Hajmi1,14 Mb.
#557100
1   2   3   4   5
Bog'liq
Malumotlar BMI

B-текисликлар P-текисликлардан шу билан фарқланадики,
унда кодлаш учун ҳаракатни компенциялашда нафақат аввалги,
балки кейинги I- ва P- текисликлар ҳам қўлланилади. Ушбу
текисликнинг ҳар бир макроблоки аввалги текислик макроблоки,
кейинги текислик макроблоки ва ушбу макроблоклар
суперпозицияси бўйича башорат қилинади.
S-текислик спрайтларга (MPEG-4 стандартида спрайт деб,
видео кетма-кетликнинг аниқ интервали давомида кўриниб
турадиган тасвир бўлаги аталади) алоқадор. Спрайт ролида
кўпинча фон (ёки орқа план) бўлиши мумкин. Спрайтдан
179
фойдаланиб декодлашда, кадр қисман спрайтнинг алоҳида
худудларини декодланаётган кадрнинг у ёки бу
худудидан,истиқболли ўзгартиришдан фойдаланган ҳолда,
тикланиш амалга оширилади. Спрайт алоҳида сақланади ва Iтекисликлардака кодланади. Спрайтлардан фойдаланишнинг
хусусий ҳоли S-текислик (GMC — global motion compensation)
ҳисобланади; бу ҳолатда спрайт сифатида аввалги I- ёки Pтекисликлардан бири белгиланади.
MPEG-1 кадрлари каби навбат билан келувчи турли
кўринишдаги текисликлар умумлаштирилган кодланувчи
гуруҳларига бўлинади; гуруҳ бошида доим I-текислик бўлиши
керак, кейин эса одатда B-текисликлар P- ва S-турдаги
текисликлар билан навбатма -навбат келадилар.
Юқорида кўрсатилганидек, MPEG-4 видеооқимларини
юқори самарали сиқилиши учун саҳна объектларини ажратиб
олишдан фойдаланилади, бироқ объектларни бир жинсли
бўлмаган фонда ажратиб олиш етарлича мураккаб масала ва у
кўплаб ҳисоблашлар талаб қилади. Шунинг учун MPEG-4-10
(H264) стандартида тасвирларни ўзгарувчан ўлчамли тўғри
тўртбурчак блокларга бўлиш амалга оширилади, бу эса ҳаракат
компенсацияси аниқлигини ошириш имконини беради.
MPEG-4 видео кодеки ҳаракатнинг блокли компенсациясида
16х16 пикселли блоклардан фойдаланади. Кодлашда видео кодек
видеони intra тизими бўйича I-қатлам ва P-қатламларга бўлиб
олади. Уларнинг асосий фарқи шундаки, I-қатлам шу кадр
семпллар асосида кодланган макроблоклардан ташкил топган, Рқатлам эса аввал ишлов берилган расмларда кодланган
макроблоклардан иборатдир.
Қачонки Р-қатлам ичидаги битли оқимда тушириб
қолдирилган макроблок сигнали юзага келса, унда ушбу
макроблок учун кейинги маълумотлар битли оқимга
узатилмайди. Декодер кадрни “бирламчи” расмлардан тиклайди
ва барча ортиқча расмларни эътиборга олмайди. Бироқ, агар
бирламчи расм, бузилган(шикастланган) бўлса, декодер
шикастланган худудни декодланган маълумотларнинг ортиқча
расмлари орқали тиклашга ҳаракат қилади.
180
Ҳар бир макроблок ёруғлик компоненти (16х16 ўлчамли) тўрт
хил йўл билан (16x16, 16x8, 8х16 ёки 8х8) бўлиниши мумкин ёки
8х8 блоклар хам (8х8, 8х4, 4х8 ёки 4х4) 4.24-расмда кўрсатилгандек
бўлинади.
Ҳар бир кичик ўлчам худуд макроблок бўлаги ҳисобланади.
Макроблокларни блокларга, мос ҳолда уларни субблокларга
бўлиниши ҳар бир макроблок майдонида комбинацияларнинг
катта миқдорини олиш имконини беради. Макроблок ёки
субблокнинг ҳар бир бўлаги учун алоҳида ҳаракат вектори
белгиланиши керак. Ҳар бир вектор кодланади ва алоқа канали
бўйлаб узатилади. Ундан ташқари, битли оқимда танланган
бўлиш усулини кодлаш керак. Бўлиш бўлакларининг катта
ўлчамидан(16х16,16х8,8х16) фойдаланиш, ҳаракат векторларини
узатиш учун кам битлар талаб қилиниши англатади, лекин бу
қолган блокларни майда деталли тасвирлар худудидаги
ҳаракатланиш компенсациясининг катта хатоликларига олиб
келади.

Макроблокларни кичик ўлчамли блокларга
бўлинишига мисол.
Бўлиш бўлакларининг кичик ўлчамидан(8х4,4х4 ва ҳ.к.)
фойдаланиш, қолдиқ блокларни майда деталли тасвирлар
худудидаги, ҳаракатланиш компенсациясидан сўнг, кам
хатоликларига олиб келади, лекин бу ҳаракат векторлари ва
бўлиш усуллари ҳақида узатилаётган ахборотнинг ҳажмининг
ошиб кетишига олиб келади. Шундай қилиб, бўлиш ўлчамини
танлаш видеотасвирнинг сиқиш қийматига катта таъсир қилади.
Одатда, маълумотлар хатоликлари ахборотларни сунъий йўлдошдан қабул қилишда кўпроқ юзага келади. Об-ҳаво
шароитлар ёки бошқа факторлар сабабли сигнал аниқ вақт
оралиғида йўқолиб қолса, янги кадрнинг мавжуд блоклар
бўлаклари узатилади, айрим блоклари, мавжудмаслари
узатилмайди. Янги мавжуд блоклар координатага мувофиқ кўчиб
ўтади, йўқларининг ўрнига эса аввалги кадр блоклари қўйилади.
Қаердаки, жорий кадр билан таянч кадр орасида катта фарқ
бўлса(масалан саҳна тасвирлари ўзгарганда), шу ерда
макроблокни ҳаракат компенсациясисиз кодлаш мумкин. Шундай
қилиб, кодер ҳар бир макроблок учун intra ва inter режимлардан
бирини танлайди.
H.264 стандартидаги кодер ишини намоён қилувчи ташкилий
чизма 4.25-расмда кўрсатилган ва у деярли MPEG-1, MPEG-2
кодекларидаги элементлардан иборат.

MPEG-4 видеокодерининг умумлашган ташкилий


чизмаси.
Ушбу кодер видеооқимга ишлов беришнинг иккита тармоғини
ўз ичига олади:
 тўғридан-тўғри кодлаш канали, бу ерда маълумотларга ишлов
бериш чапдан ўнгга амалга оширилади;
 видеотасвирни тиклаш канали, бу ерда маълумотларга ишлов
бериш ўнгдан чапга амалга оширилади.
Кодер киришига Fn -кадри келиб тушади. Кадрга ишлов бериш
бошланғич тасвирнинг 16х16 пиксель ўлчамли макроблоклари
ёрдамида амага оширилади. Ҳар бир макроблокга икки режимда
ишлов берилиши мумкин: Intra (ҳаракат компенсациясисиз) ёки Inter
(ҳаракат компенсацияси билан). Ҳар қайси режимда Pn -
макроблокининг башорати тикланган кадр асосида шаклланади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish