БИРГАЛИКДА ЭКИШДА СОЯ ВА СУДАН ЎТИНИНГ
МАХСУЛДОРЛИГИ
Судан ўти қатор қимматли биологик сифатларга эгадир: юқори
хосилдор, қайта ўсиш хусусияти, қурғокчиликка чидамлилиги ва шўрга
бардошлилиги билан ажралиб туради.Амал даврида 3-5 марта кўкат учун
ўриб олиш мумкин. Аммо, у қўнғирбошли экин сифатида чорвачиликни
етарли миқдордаги оқсил билан таъминламайди. Шу боис уни дуккакли
экинлар билан аралаштириб экиш тавсия этилади.
Республикамизда судан ўтини дуккаклилар билан аралаштириб экиш
деярли ўрганилмаган. Ўзбекистонда маккажўхори ва жўхорини соя
билан бирга етиштириш ўрганилган, аммо сояни судан ўти билан экиш
тўғрисида олимлар бир хил фикрда эмас. Чунки судан ўти ва соя кўпгина
умумийликларга (иссиқлик ва ѐруғликка мунособати) эга бўлиш билан бир
қаторда жиддий тафовутларга (экиш усули) хамэгадир, бу уларни
аралаштириб етиштиришда қийинчилик туғдиради. Бизнинг фикримизга
бу иккала ўсимликни биргаликда етиштириш ўзига хос самарадорликка
эга. Бунда асосий муаммо – аралаш экишда экин турларини жойлаштириш
тизимидир.
Биргаликда экишда соя ва судан ўтини муқобил экиш тизимини
аниқлаш бўйича илмий изланишларимиз 1976-1978 йилларда ТошДАУ
тажриба хўжалигининг типик бўз тўпроқларида олиб борилди. Тажрибада
судан ўтининг Одесса-25 ва соянинг Ўзбекистон-2 нави экилди.
Ўсимликлар қалинлигини кузатиш шуни кўрсатдики, соф экилганда
амал даврининг охирида нобуд бўлган ўсимликлар сони 3,7-8,4 минг/га ни
ташкил этди, биргаликда экилганда эса – 10,1-14,7 минг/га, бу кўрсаткич
70
70
судан ўтининг сояга сиқиб қўювчи таъсирини ифодалайди. Соф холда
экилган судан ўтининг пояси биринчи ўримда 688-964 дона/кв.м.ни
ташкил этди, соя билан биргаликда экилганда эса 660-922 дона/кв.м.ни
ташкил этди. Бу эса ўсимликларнинг ўзаро таъсирини кўрсатмоқда. Аммо
судан ўти иккинчи ва учинчи ўримда яхши шохлайди ва унинг пояси
биргаликда экилган кўринишда юқори бўлди. Судан ўтининг поялари сони
харўримда ортиб боради (иккала жойлаштириш схемасида хам), аммо 30
см оралиғида жойлаштирилганда бу кўрсаткич камаяди.
Харўримда поялар сонининг ортиб бориши тупланиш билан
боғлиқдир. Биринчи ўримда соф экилган кўринишда тупланиш 6,-6,2; соя
билан экилганда 6,5-7,2; иккинчи ўримда мос холда 6,4-6,9 ва 7,4-8,4;
учинчи ўримда мос холда 6,9-7,3 ва 7,9-8,9 пояга тенг бўлди. Биргаликда
экилганда тупланишнинг юқори бўлиши соянинг тупроққа ижобий
таъсири билан изохланади, бунда соя воситасида тупроққа хосилбўлган
азот ва органик моддалар судан ўтининг иккинчи ва учинчи ўрим
майсалари томонидан яхши ўзлаштирилади.
Изланишларимиз шуни кўрсатдики, судан ўтининг баландлиги
биргаликда экилганда соф экилгандан ўртача 11-15 см га юқори бўлди. Бу
қонуният судан ўтини соя билан экишнинг барча усулларида – 15, 30, 45 ва
60 см қатор оралаб, шунингдек 60 см ли қаторларга аралаш экишда (бунда
экиш меъѐри судан ўти учун 12,25 кг, соя учун – 40,80 кг) хамкузатилди.
Кенг қаторли аралаш экишда аралаш экилган экин турларининг
ўзаро сиқиши кучаяди. Кўшиб экилган экинларни турли меъѐрда экиб,
уларнинг нисбатини ўзгартириш ижобий натижа бермади. Иккинчи ўримда
соя билан экилган судан ўтининг баландлигидан 5 см га юқори бўлди.
Фақатгина учинчи ўримда биргаликда экилган соянинг ижобий таъсири
кузатилди. Бунда судан ўтининг баландлиги учинчи ўримда соф
экилгандан 2-6 см юқори бўлди. Сояда ушбу кўрсаткич судан ўти билан
экилган барча кўринишларда соф экинга нисбатан юқори бўлди. Чунки,
соя ѐруғсевар ўсимлик бўлиб, ѐруғлик излаб юқорига чўзилади. Аммо
бунда ўсимлик кам шохлайди, пояси ингичка ва вазни қуйи
кўрсаткичларда бўлади.
Аралаш экишда ўсимликларнинг баргланишини ўрганиш мўхим
ахамиятгаэгадир: кўп баргланувчи ўсимликлар майин ва тўйимли ем-
хашак беради, шунингдек катта ассимиляцион юза хосилқилади.
Судан ўтида барглар сони соф ва аралаш экишда деярли бир хил
бўлди, сояда эса аралаш экишда соф экинга нисбатан 1,8-3,7 дона барг
камроқ шаклланди.
Аммо соя ва судан ўтини биргаликда 15 ва 30 см ли қаторлар оралаб
экилганда ассимиляцион аппарат яхши шаклланди. Компонентлар қатор
оралиғи 30 см қилиб жойлаштирилганда умумий барг майдони 58,5-74,4
минг м
2
/га, қатор оралиғи 15 см қи бўлганда 70,1-78,9 минг м
2
/га ни
ташкил этди.
Судан ўтининг барг майдони 15 см ли қаторларда соя билан
биргаликда экилганда соф экишдан 4,1-15,8 минг м
2
/га га, 30 см ли
71
71
қаторларда эса 6,9-17,5 минг м
2
/га га юқори бўлди. Энг юқори барг
майдони иккинчи ўримда шаклланди, бу ўша даврдаги шароитнинг
муқобиллиги билан боғлиқдир.
Соя билан судан ўти биргаликда кенг қаторли усулда экилганда
харқандай экиш меъѐрида хамэкинлар барча ўлчамлар бўйича қуйи
кўрсаткичларда бўлди.
Соя ва судан ўтини биргаликда етиштириш тупроқ унумдорлигини
оширади, уни органик моддага бойитади. Хайдалма қатламда судан
ўтининг соф экишга нисбатан 2,1-10,3 ц/га га кўпроқ қуруқ илдизлари
қолади.
Соф экилган судан ўтининг кўкат хосилибиринчи ўримда 153-174 ц
ни ташкил этди, бу соя билан биргаликда экилгандан 16,7-23,0 ц га
юқоридир. Иккинчи ва учинчи ўримда эса биргаликда экилган кўринишда
соф экишга нисбатан хосил7-29,3 ц/га юқори бўлди.
42.Кўшиб экилган судан ўти билан соя экинларининг хосилдорлиги.
Кўрсаткичлар
Ўрим
Судан ўти
Судан утиКСоя
НСР
0,5
қатор оралиғи, см
15
30
15
30
1. Поялар, минг дона/га
1
964
886
922
860
51,0
2
1026
984
1045
1007
23,2
3
1110
1045
1125
1074
14,5
2. Умумий тупланиш, дона
поя/ўсимлик
1
6
6,2
6,5
7,2
0,73
2
6,4
6,9
7,4
8,4
0,51
3
6,9
7,3
7,9
8,9
0,66
3. Ўсимлик баландлиги
1
141
138
130
123
6,6
2
174
170
169
165
10,1
3
80
83
86
85
4,0
4. Барг майдони минг м
2
/га
1
56,5
49,9
72,3
67,4
3,14
2
74,8
68,4
76,8
74,4
6,6
3
54,5
52,6
70,1
58,5
2,81
5. Илдизларнинг қуруқ
вазни, ц/га
-
29,3
32,4
39,6
34,5
2,32
Иккинчи ва учинчи ўримда судан ўти кўкат хосилнинг ортиши
соянинг кейинги ижобий таъсирига боғлиқдир.
Судан ўтини соя билан биргаликда етиштиришда биринчи ўримда
қўшиб экилган экинларнинг умумий хосилисоф экилган судан ўтидан 29-
40 ц/га га юқори бўлди. Соф экилган судан ўтининг жами хосилибарча
ўримларда экиш тизимига боғлиқ равишда 586-649 ц/га ни ташкил этди,
соя билан биргаликда экилганда эса 65,6-78,6 ц/га юқори бўлди.
Биргаликда экилган соя ва судан ўтининг барча ўримдан жами
хосилнинг юқори бўлиши соя кўкатининг (баланд булмасада) ва биринчи
ва иккинчи ўримдан кейин судан ўтининг яхши ривожланиши хисобига
кечди. Соя вазнининг улуши 15 ва 30 см ли қаторларда биргаликда
72
72
экилганда биринчи ўримда 26-40% ни ташкил этди. Бу силосбоп озиқанинг
юқори даражада тўйимлилигини таъминловчи юқори кўрсаткичдир.
Судан ўти юқори миқдорда озиқа бирлиги тўплашни таъминлайди.
15 ва 30 см қаторларда экилганда барча ўрим учун жами 112,6-124,6 ц/га
озиқа бирлиги тўпланди. Судан ўтини соя билан биргаликда экишда соф
экишга нисбатан 14,3-16,9 ц/га юқори озиқа бирлиги тўпланди (41 жадвал).
Судан ўтини соф экиш барча ўрим учун жами 1065-1176 кг оқсил
тўплашни таъминлади. Соя билан биргаликда экишда эса 224-255 кг юқори
оқсил тўпланди. Биргаликда экишнинг афзаллиги биринчи ўримда
кузатилади. Чунки унда соя мавжуд бўлади, кейинги ўримларда тафовут
қуйи даражада бўлади.
Биргаликда экиш силосбоп кўкатнинг озиқа-оқсил мувозанати
муқобиллашади. Бир озиқа бирлигининг оқсил билан таъминланганлиги
биргаликда экишда 101-102 г, соф экишда 94-85 г ни ташкил этди.
Экин турларини ѐппасига қаторлаб ( экинлар қатор оралаб экилади)
хамда кенг қаторлаб (қаторда икки экин аралаш экилади) экиш бўйича
олиб борган изланишларимизда барча биометрик ўлчам ва махсулдорлик
бўйича экинлар 15 см ли қаторларга экилган кўриниш энг юқори
кўрсаткичда бўлди. Судан ўтини соя билан экишнинг бошқа барча
усуллари самарасиздир.
43.Соф холда ва соя билан биргаликда экишда судан ўтининг
махсулдорлиги
Кўрсаткичлар
Ўрим
Судан ўти
Судан ўтиКСоя
НСР
0,5
қатор оралиғи, см
15
30
15
30
1. Кўк масса хосили, ц/га
1
174
153
214,0
182,0
15,7
2
266
235
295,3
254,3
21,3
3
209
198
218,3
205,3
8,8
жами
649
586
727,6
651,6
28,0
2. Озиқа бирлиги тўплаш,
ц/га
1
6
6,2
6,5
7,2
0,73
2
6,4
6,9
7,4
8,4
0,51
3
6,9
7,3
7,9
8,9
0,66
жами
124,6
112,6
141,5
126,6
10,6
3. Оқсил тўплаш, кг/га
1
141
138
130
123
6,6
2
174
170
169
165
10,1
3
80
83
86
85
4,0
жами
1176
1065
1431
1289
49,8
4. 1 О.Б.нинг оқсил билан
таъминланганлиги, г
1
56,5
49,9
72,3
67,4
3,14
2
74,8
68,4
76,8
74,4
6,6
3
54,5
52,6
70,1
58,5
2,81
5. Илдизларнинг қуруқ
вазни, ц/га
-
29,3
32,4
39,6
34,5
2,32
Do'stlaringiz bilan baham: |