Moodle тизимида электрон ўҚув курсларини яратиш



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana23.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#166835
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3. Kurs yaratish

2.1. Глоссарий – электрон 
ўқув курси элементидан фойдаланиш 
Глоссарий модули фойдаланувчилар томонидан лўғат кўринишидаги 
маълумотномаларни яратиш, ресурс ва маълумотларни тизимлаштириш 
имконини беради.
Глоссарий модулини курсга ўрнатиш учун керакли бўлимнинг пастки ўнг 
қисмида жойлашган Добавить элемент или ресурс тугмачаси босилади. 
Натижада ўрнатиш мумкин бўлган элемент ва ресурслар рўйхатини ўз ичига 
олган мулоқот ойнаси ҳосил бўлади. Рўйхатдан Глоссарий танланиб, Добавить 
тугмаси босилади. 


41 
 
Глоссарий модули параметрларини киритиш учун очилган саҳифа майдонлари 
билан танишиб чиқамиз: 


42 
Название майдонида ўрнатилаётган модул номи киритилади: 
Описание майдонида модулга қисқача тавсиф берилади. Тавсифда матндан 
ташқари медиа файллардан, масалан расмлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Отображать описание/вступление на странице курса майдонида модул 
тавсифининг курс саҳифасида кўриниш-кўринмаслиги таъминланади. 
Этот глоссарий глобальный? параметри орқали глоссарийнинг глобал 
бўлиши кўрсатилади. Тизим администратори томонидан глобал мақоми 
берилган глоссарий ихтиёрий бошқа курсда ёки бош саҳифада ҳам 


43 
фойдаланилиши мумкин бўлади. Оддий глоссарийдан фарқли равишда глобал 
глоссарий фақатгина ўзи жойлашган курсда эмас, балки тизимдаги барча 
курсларда ҳам қўлланиш имкониятига эга. 
Тизимда курс учун икки хил типдаги глоссарий яратиш имконияти мавжуд: 
асосий ва иккиламчи глоссарий.
Ушбу майдонда қайси бир глоссарий асосий бўлиши кўрсатилади. Тизим 
иккиламчи глоссарийдан бош глоссарийга ёзувларни экспорт қилиш 
имкониятини беради. Курсда фақат битта асосий глоссарий бўлиши ва фақат 
ўқитувчи уни янгилаб туриши ҳам мумкин. 
Записи бўлимида киртилган ёзув параметрлари белгиланади. Бу 
бўлим қуйидаги майдонларни ўз ичига олади: 
Агар бу майдонда Нет қиймати танланса, ёзувлар қачонки ўқитувчи томонидан 
тасдиқлангандагина бошқа фойдаланувчиларга кўринади. 
Бу параметр орқали Сиз талабаларга ҳам ўз ёзувларини хохлаган вақтларида 
таҳрирлаш имконини берасиз. Да танланганида ёзувлар ҳар доим таҳрирлаш 
учун очиқ бўлади. Нет танланганида эса маълум вақт оралиғидагина ёзувни 
таҳрирлаш имконияти бўлади. 
Бу параметр глоссарийдаги битта атама учун бир неча тавсифларни (масалан, 
бир нечта талаба томонидан берилган тавсифларни) жойлаш учун қўлланади. 
Бу ҳолатга рухсат бериш учун Да ни танланг. 
Бу параметрда Да танланса, талабалар глоссарий ёзувларига изоҳ бера 
оладилар. Ўқитувчи эса ҳар доим ёзувларга изоҳ қўя олади.


44 
Бу параметр жорий курс (форум, ички ресурслар ва ҳ.к.)даги сўз ёки 
жумлаларни глоссарий ёзувларига мос келган ҳолатларда уларни гиперматн 
билан боғлаш имконини беради. Эътибор беринг, глоссарийлар учун бундай 
боғланиш имконияти ҳар бир ёзув учун автоматик бўлмайди, боғланиш ҳар бир 
ёзувда ўрнатилган бўлиши лозим. Агар курс саҳифаларидаги айрим матн 
қисмлари глоссарий билан боғланишини хохламасангиз, шу матн қисмини 
 ва  теглари орасига олишингиз керак бўлади.
Яна шуни эътиборга олиш керакки, категория номлари ҳам боғланиш имконига 
эга бўлади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish