Низо жараёнининг динамикаси. Низоларни ҳал этиш уларнинг ички қонуниятларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини қўяди. Ўзаро зиддиятларнинг юзага келиш ва ривожланиш хусусиятини билган ҳолдагина унга аралашиш ва демак бошқариш имкониятини топиш мумкин. Бу масала низо ривожланишидаги қуйидаги босқичларни фарқлаш заруратини қўяди:
Ўртадаги мавжуд зиддиятни англаш
Низоли вазиятни англаш;
Низоли хатти-ҳаракатни амалга ошириш. Бу босқичда ўзаро зид йўналган ва ҳиссий кўринишга эга бўлган ҳаракатлар содир этилади;
Низонинг тугаши ва низо иштирокчилари томонидан бўлиб ўтган воқеани баҳолаш.
Баъзи кимсалар мана шу ҳолатдаѐқ зиддиятни ривожланитирмасликка ҳаракат қилиб, мулоқотни давом эттиришдан ўзларини олиб қочишади. Зиддиятли муносабатни давом эттириш натижасида низоли вазият юзага келади ва мулоқот иштирокчилари ўртада низо пайдо бўлаѐтганини англаб етишади. Бу вазиятни ривожлантириш натижасида бевосита низо амалга ошади ва ушбу учинчи босқич ўзаро муносабатнинг очиқ-ойдин кескинлашуви билан характерланади. Таъкидланаѐтган босқичда томонлар бевосита низо жараѐнига қадам қўядилар ва эътиборни ўз манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга ўзгани айблаш ва шаънига тегиш ҳаракатини амалга оширадилар. Шу босқичда низоли муносабатларнинг юқори чўққига кўтарилиши ва бу ҳолат ихтилоф ибораси билан ифодаланиши мумкин. Бунда низо иштирокчилари нафақат вазиятни, балки ўзларини ҳам идора этолмай қоладилар, бутунлай ҳислар туғѐнига бериладилар. Ихтилоф тугагандан сўнг, низонинг сўниш босқичи кузатилади ва одамда бўлиб ўтган воқеага танқидий кўз билан қараш имконияти туғилади. Кимдир бўлиб ўтган ҳодисадан афсусланса, иккинчи бир кимса эришган «ютуғидан» ҳатто роҳат ҳам олади. Аммо, низони бошқариш йўлини танлаган раҳбар иложи борича вазиятни кескинлатмаслик ва низони констурктив томонга буриш ихтиѐрида бўлади. Шундай ниятдаги раҳбар йўл қўйилган ихтилофни яна бир талофат сифатида қабул қилиши, низо тугагандан сўнг бўлиб ўтган воқеа хусусида афсусланиши турган гап. Шундай экан, раҳбарнинг низога конструктив ѐндошувини таъминловчи асосий услуб - бу низонинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларидаѐқ уни кескинлатмаслик йўлини топиш, иложи борича шу даврда уни конструктив томонга йўналтиришдан иборатдир. Аммо, низолар бошқаруви бўйича кўп йиллик тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, одам низо шароитига кирганда кўпинча ўзини бошқаролмай қолади ва гирдобга тушиб қолгандай низо йўналиши бўйлаб оқиб кетади. Хўш, одам низо оқимига тушиб қолмаслиги учун нима қилиши керак, низонинг бошланғич босқичларида ўзини тийиш ва демак низоли вазиятни бошқариш имконияти қандай?
Низо предмети доирасида муносабат қуриш. Низоларни бошқаришнинг энг мақбул имконияти жараѐннинг бошланғич икки босқичидадир. Айнан ўзаро зиддият ва низоли вазият юзага келаѐтганини англаш даврида шахс кейинги босқичларга ўтиб кетмаслиги ва жўш уришни бошламаган ҳисларнинг олдини олиш мумкин. Низонинг бу даврида эътиборни зиддият предметига қаратиш лозим. Ҳар қандай низони юзага келтирувчи сабаб унинг предметида жойлашган. Бинобарин, низонинг ривожланиши диққатни предметдан муносабатлар соҳасига ўтказиш билан характерланади. Ўзаро зиддиятдан келиб чиқувчи низо муносабатлари ҳиссий туғѐнда ў аксини топади. Психология фанида ҳиссиѐт инсон муносабатларини акс эттириш жараѐни, деб таърифланиши ҳам бежиз эмас. Юқоридаги фикрларга асосланиб қуйида низоли вазиятни тўхтатишнинг асосий шарти ва имконияти сифатида низо предмети доирасида ҳаракат этиш зарурати таъкидланадаи. Бундай ҳаракатда ҳамма эътибор нима сабабдан низо келиб чиққанлиги ва муаммони ҳал этишга интилиш, иложи борича шахсий муносабатни ошкора этиш доирасига ўтиб кетмаслик лозим.
Диққатни кўчириш. Низоли вазият ривожланаѐтганлигини англаганилган заҳотиѐқ бирон нарсага диққатни кўчириш, бегона объектларга эътиборни қаратиш лозим. Бундай пайтда вазиятни ҳазилга йўйиш, бирон баҳона топиб хонадан чиқиб кетиш ва умуман, вазиятдан диққатни чалғитиш лозим.
Аниқланишича, инсон низо босқичлари, уларнинг ҳар бир хусусияти ҳақида гарчанд кўп билимга эга бўлмасин, ўз-ўзини идора этиш доим ҳам осон иш эмас. Шу муносабат билан низоли вазиятни бошқариш малакасини шакллантирувчи қуйидаги осонгина машқни таклиф этиш мумкин. Ҳар қандай низоли вазият бўлиб ўтгандан сўнг шу вазиятнинг бошланиши, ривожланиши, ҳар бир босқичдан ўтишини кўз олдингиздан ўтказинг. Миянгизда худди кинфоильмга ўхшаш тасаввурлар ѐрдамида бўлиб ўтган жараѐнни қайта тасвирланг. Низонинг қайси қисмида тетик ҳаракат қилганингиз ва қаерда жараѐн ривожаланишини тўхтатиш имкониятим бор эди, деб ўзингиздан сўранг. Шундан сўнг ушбу воқеа тасвирланган «кинофильмни» тескари ҳолда кўз одингиздан ўтказинг, яъни низонинг охиридан токи бошланиш нуқтасига қадар вазиятни қайта тасаввур этиб чиқинг. Бир воқеани бошидан охирига ва қайта тарзда жонлантириш ўхшаш вазиятларни назорат эта олиш ииконини янада оширади, жараѐнга совуққонлик билан қараш, шу каби вазият яна қайталаганда уни четдан кузата олиш малакасини яратишда биринчи қадам бўлиб ҳисобланади. Низонинг бошланғич босқичларида вазиятдан ўзини ажрата олиш қурбига эга бўлган одам ҳоҳласа низони ривожлантирмай, бамайлихотир муҳокама килиши ѐки бўлмаса, ҳозирча бошқа нарсаларга диққатини йўналтирган ҳолда ўзга томон юпангандан сўнг яна масалани муҳокама этишга қайтиш имкони бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |