Низоларни бошқариш. Ташкилотда содир бўлаѐтган ҳар қандай низо раҳбарият нуфузига путур етказиши мумкин. Содир бўлган низодан сўнг ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳам кескин пасаяди, жамоада носоғлом муҳит ҳукм суради. Шунинг учун раҳбардан низоларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштириш ва агар содир бўлган пайтда эса уларни малакали тарзда ҳал этиш қобилияти талаб этилади. Раҳбар шахси, ҳатто, низоли вазиятни юмшатишдаги асосий омил бўлиб ҳам иштирок этиши мумкин. Раҳбарнинг шахсий маданияти, низоли ва муаммоли вазиятга муносабати алоҳида аҳамият касб этади. Раҳбар ижодий бўлса, муаммога кўп томонлама ѐндоша олса, аста-секин бу хислат унинг қўл остидаги ходимлар хулқида ҳам намоѐн бўла бошлайди. 18 Бундан ташқари, кескин вазиятга нисбатан раҳбарнинг сокин муносабати, совуққонлик билан мушоҳада қила олиш қобилияти низонинг юмшашига шарт-шароит яратади.
Ташкилот доирасида низоларни ҳал этишда қўлланувчи услубларни қуйидаги уч гуруҳга киритиш19 ва буларни раҳбариятнинг имкониятлари сифатида талқин этиш мумкин.
Ташкилий чоралар: Бу тоифага кирувчи тадбирлар ташкилотда низо юзага келишини огоҳлантириш кучига эга. Пухта ўйлаб тузилган иш режаси, ишлаб чиқаришда иштирок этаѐтган томонларнинг манфаатларини тўлиқ ҳисобга олиш, меҳнат ресурсларининг оқилона ва ҳаққоний тақсимоти, корхона миқѐсида ижтимоий адолат тамойилларининг амалиѐти каби чоралар бу туркум вазифага киради. Мазкур йўналиш вакиллари томонидан низони бошқаришнинг ташкилий усуллари хам ишлаб чиқилган.20 Буларга ташкилот миқѐсида амалга оширилувчи қуйидаги тадбирлар киради:
Талабнинг аниқ баѐн этилиши. Дисфункционал низонинг олдини олдини олиш учун ҳар бир ходимга иш натижаси юзасидан талабларни тушунтириш лозим. Ушбу талабларни нафақат ходим, балки бўлимларга нисбатан ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ. Ишнинг бажарилиш қоидаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларни аниқ ва мукаммал ифодалаш муҳим аҳамиятга эга.
Мувофиқлаштириш механизмларидан фойдаланиш. Меҳнат жамоасида яккаҳокимлик тамойилининг қатъий сақланиши, асосий низоли вазиятларни бошқаришни осонлаштиради. Бундай вазиятда ходим кимнинг буйруғини бажариш кераклигини аниқ билади. Агар бирон ишлаб чиқариш масаласи юзасидан ходимларда келишмовчилик кузатилса, улар «учинчи ҳакамга» - ўз бошлиқларига мурожаат қилишлари мумкин. Корхона миқѐсида турли томонлар ўртасидаги «манфаатлар курашини» бартараф этишга мўлжалланган махсус интеграл хизмат ташкил этилиши мумкин.
Умумий мақсаднинг ўрнатилиши, умумий қадриятларнинг шаклланиши. Мазкур йўналишдаги тадбирларда ташкилотнинг сиѐсати, стратегия ва перспективалари ҳақида барча ходимларни хабардор қилишни тақозо этади. Умумий мақсаднинг мавжудлиги низоли вазиятда ходим ўзини қандай тутиши кераклигини тушунишига олиб келади
Рағбатлантириш тизимини шакллантириш. Ташкилотдаги барча ходимларга охирги натижа бўйича ҳақ тўлаш барчанинг масъулиятини оширади ва гуруҳлараро низоларнинг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |