Монография тошкент "iqtisod-moliya" 2018 уук: 336. 021(575. 1) Кбк



Download 1,66 Mb.
bet34/47
Sana24.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#189094
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

С + Т СЮ = С X 100%.
МСТ
Бу ерда:
СЮ - хужалик юритувчи субъектдаги солик юки;
С - соликлар; Т - туловлар; МСТ - махсулот сотишдан тушум.
Бизнинг фикримизча, корхоналарда солик юкини аниклашда соф солик юки - туланган соликларни тушумга нисбати ва умумий солик юки - туланган соликлар ва максадли ажратмалар йотиндисини тушумга нисбати оркали хисоблаш максадга мувофикдир. Шунингдек, солик юкини хисоблашда корхонани кайси соликка тортиш тартибни танлагани умумбелгиланган ёки соддалашган тартиб, солик имтиёзини кулланилгани ва ЯСТ буйича энг кам меъёрларни куллаш натижасида кушимча хисобланган солик суммалари хам инобатга олиш лозим.
Таъкидлаш жоизки, корхона имтиёздан фойдаланган даврда солик юки даражаси камрок булади ва аксинча, шунингдек энг кам меъёр кулланилиши натижасида корхонадаги солик юки даражаси купрок булади ва аксинча. Ушбу холатга биз илмий ишнинг учинчи бобида корхоналарни тахлил килиш жараёнида гувохи булдик.
Юкоридаги фикрларимизни умумлаштирган холда, Молия вазирлиги ва Давлат солик кумитасининг услубиётига таянган холда, кичик тадбиркорлик субъектларида солик юкини куйидаги формула оркали хисоблаш максадга мувофикдир:
(4.2)121
С + Т — И — Экм
Ссю = х 100
МСТ
Бу ерда:
Ссю - хужалик юритувчи субъектдаги солик юки;
С - соликлар; Т - туловлар; И - имтиёзлар; Экм - энг кам меъёр буйича туланган кушимча. солик; МСТ - махсулот сотишдан тушум.
Таъкидлаш жоизки, солик юкини хисоблаш учун энг аввало корхоналардаги хисоб-китоблар аник булиши ва солик хисобини туFри юритилиши керак. Солик хисоби туFрисида профессор З.Курбонов “Солик хисоби - бу хужалик юритувчи субъектлар томонидан солик ва бошка мажбурий туловлар соликка тортиш базасини туFри хисоблаш учун зарур булган ахборотларни йотиш, кайта ишлаш ва умумлаштириш тизимидир” деб
241
таърифлаган”. Шунингдек, ушбу фикрларни янада соддалаштириб “Солик хисоби-мустакил фаолият юритувчи барча жисмоний ва юридик субъектларнинг солик ва мажбурий туловлари буйича соликка тортиш базасини

аниклаш учун зарур булган бошлаетич маълумотларни хисобга олиш тизимидир” деб таъкидлаган.122
Таъкидлаш жоизки, солик маъмурчилиги тушунчаси ва унинг таърифи хусусида иктисодчи олимлар томонидан турли хил фикрлар ва ёндашувлар мавжуд булиб, ягона бир таърифга келинмаган. Солик маъмурчилигини мохиятини туларок англаб етиш учун аввало ана шу турли хил фикрларни келтириш максадга мувофикдир
Профессор О.А.Миронова ва Ф.Ф.Ханафаевлар томонидан “Солик маъмурчилиги - бу бозор иктисодиёти шароитида солик органлари фаолиятини мувофиклаштиришда солик муносабатларини бошкариш
243
тизимидир” деб таъриф берган булса, профессор В.Г.Пансковнинг фикрича “Солик маъмурчилиги - бу соликларни режалаштириш, соликлар ва йотимлар тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш, солик туFрисидаги конун хужжатларига риоя этилиши ва солик муносабатлари иштирокчиларининг мажбуриятларини бажарилишини назорат килиш буйича давлат ва махаллий органларини бошкариш фаолияти”123 деб таъриф берган.
Иктисодчи Н.И.Малис томонидан “Солик маъмурчилиги кенг маънода солик жараёнини бошкариш тизими сифатида тушинилса, тор маънода солик назоратини амалга ошириш ва соликларни йотиш буйича солик органлари
245
фаолиятини бошкариш тушунилади деб фикр илгари сурган.
Профессор И.А.Майбуров хам узининг асарларида “Солик маъмурчилиги

  • бу солик органлари ва бошка ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган, солик туловчиларни тартибга солишда муайян давлат ваколатларига эга булган солик ишлаб чикаришини бошкариш жараёни”124 деб фикр юритган.

Россия Федерациясининг “Большой толковый словарь налоговых терминов и норм” деб номланган луFатида “Солик маъмурчилиги - солик харакати ва солик техникасини тартибга солувчи хукукий норма ва коидалар жамланмаси булиб, соликкка оид хукукбузарлик учун жавобгарликни
247
белгилайди” деб таъриф берилган.
Бугунги кунда махаллий иктисодчи олимларимиз томонидан солик маъмурчилигининг хукукий асослари ва хусусиятлари атрофлича урганилган булиб, уларнинг илмий ишларида аник бир ягона таърифи берилмаган ва изохли луFатларда хам белигаб куйилмаган. Шундан келиб чикиб, биз томонидан солик маъмурчилиги тушунчасига муаллифлик таърифини ишлаб чикилди.
Солик маъмурчилиги - соликлар ва солик объектларини хисобга олиш, солик назоратини амалга ошириш, соликка оид хукукбузарлик учун жавобгарликни белгилаш, солик туFрисидаги конун хужжатларига риоя этилиши ва солик муносабатлари иштирокчиларининг мажбуриятларини бажарилишини назорат килиш буйича давлат фискал органлари фаолиятини мувофиклаштириб турувчи солик муносабатларини бошкариш тизими125 деб таъриф бериш максадга мувофикдир. Шунингдек, Солик кодексининг 22- моддасига киритиш лозим.
Иктисодиётни модернизациялаш ва баркарор иктисодий усишни таъминлаш шароитида мамлакатимизда мулкдорларнинг урта синфини шакллантириш, ички бозорни ракобатбардош ва сифатли махсулотлар билан тулдириш, янги иш уринлари яратиш ва шу асосда ахоли даромадларини купайтириш ва фаровонлигини оширишнинг мухим омили, мамлакат тараккиёти йулидаги фаол харакатлантирувчи куч сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун кулай шарт-шароитларни яратиш буйича аник максадга йуналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш максадида, 2011 йил 7 февралдаги ПК-1474 сонли Карорига мувофик, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури кабул килинди. Ушбу дастурга мувофик хамда давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хужалик фаолиятига, биринчи навбатда, хусусий бизнес фаолиятига аралашувини тубдан кискартириш, уларнинг назоратчилик ва бошкарувчилик вазифасини кискартириш, текширишларни ташкил килиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килишни кучайтиришни таъминлашда, Узбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада кискартириш ва улар фаолиятини назорат килишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги кушимча. чора-тадбирлар туFрисида»ги ПФ- 4296-сонли Фармони кабул килиниши мухим ахамиятга эга булди. Ушбу фармонга мувофик куйидагилар белгиланди:

  • янги ташкил килинган кичик тадбиркорлик субъектларининг (аксиз солотига тортиладиган товарлар ишлаб чикарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, шунингдек бюджет хамда марказлаштирилган маблаFлар ва ресурслардан максадли фойдаланиш билан боFлик текширишлар бундан мустасно) молия-хужалик фаолияти улар давлат руйхатига олинган пайтдан бошлаб, дастлабки 3 йил мобайнида режали солик текширувларидан утказилмаслиги белгиланди;

  • 2011 йилнинг 1 апрелидан 2014 йилнинг 1 апрелигача булган даврда соликларни ва бошка мажбурий туловларни уз вактида тулаб келаётган, шунингдек ишлаб чикариш суръатларини баркарор усиши ва рентабеллигини таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хужалик фаолиятини солик сохасида текшириш такикланиттти белгилаб берилди. Бундан юридик шахсларни тугатиш чоFида, кузFатилган жиноят ишлари доирасида, шунингдек бюджет хамда марказлаштирилган маблаFлар хамда ресурслардан максадли фойдаланиш билан боFлик режадан ташкари текширишлар бундан мустасно. Мазкур тартиб Узбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли фармонинг 5-бандига мувофик, мораторий муддати

  1. йил 1 апрелдан 2017 йил 1 январга кадар узайтирилган.

  • кичик тадбиркорлик субъектларида солик текширувлари утказишнинг даврийлигини аник белгилаш максадида, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солик сохасида текшириш муддатларини конун хужжатларида уларни утказиш кузда тутилган максимал муддатдан, яъни 30 календар кунидан ортик муддатга узайтирилишига йул куйилмаслиги белгилаб куйилди. Шунингдек, хусусий банк ва бошка хусусий молия институтларида эса режали текшириш беш йилда купи билан бир марта утказилиши белгиланди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусикларни бартараф этиш чора-тадбирлари туFрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонига мувофик, тадбиркорлик субъектларининг молия-хужалик фаолиятини режали текширишлар факат сунгги текширувдан кейинги даврни камраб олишиниши белгилаб куйилди.
Шунингдек, хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан KузFатилган жиноий ишлар буйича хужалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш субъект жалб этган адвокат иштирокида (хужалик юритувчи субъект томонидан ушбу хукукнинг рад этилиши холатлари бундан мустасно) амалга оширилиши;
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хужалик фаолиятини текшириш солик туловчи томонидан топширилган хисоботлар оркали факат камерал усулда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Айни пайтда хужжатли текширувлар факат уз фаолиятида конунчиликнинг бузилишига йул куйган солик туловчиларда амалга оширилиши лозим.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаси республикада йилдан

йилга солик текширувлари камайтирилмокда.


4.3-расм. Республикада утказилган солик текширувларининг камайиш динамикаси [214]



  1. расмдан куринадики, 2012 йилда утказилган солик тешкиришлар сони 19563 тани ташкил этган булса, 2013 йилда 19103 та, 2014 йилда 18115 та,

  1. йилда 16861 тани ташкил этган ёки 2012 йилга нисбатан 2702 тага камайган. 2016 йилда эсатекширишлар сони 18524 тани ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 1663 тага купайган.

Узбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги “Солик ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мулжалланган асосий йуналишлари кабул килинганлиги муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш туFрисида”ги УР^-417-сонли Конунига мувофик, Узбекистон Республикаси Солик кодексига куйидаги узгартириш ва кушимчалар киритилган:
Солик кодексининг 30-моддасига киритилган кушимча. солик туловчига максадли имтиёзларни куллаш хисобига бушаган маблаFларни имтиёз даври тугагандан кейинги бир йил давомида имтиёзлар берилаётган чоFда белгиланган максадлар учун фойдаланиш хукукини беради, шунингдек фойдаланилмаган маблаFлар колдотини республика бюджетига утказиш муддатини белгилайди.
Солик кодексининг 63-моддасига киритилган узгартиришга мувофик, солик карзи суммасини утказиш туFрисидаги инкассо топширикномаларини
170
такдим этишнинг ягона муддати белгиланди, бунда юридик шахслар каби якка тартибдаги тадбиркорлар учун хам тулов муддати тугаганидан кейин уч иш куни килиб белгиланди.
Конунчиликка киритилган узгартиришларга мувофик, фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошка рухсат берувчи хужжатларсиз шуFулланганлик борасидаги хукукбузарлик учун молиявий санкция бекор килиниб, маъмурий жавобгарликка утказилганлиги сабабли Узбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари туFрисида”ги Конунининг 40-моддаси ва Узбекистон Республикаси Солик кодексининг 104-моддасига тегишли узгартиришлар киритилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октабрдаги ПФ- 4848-сонли Фармони талабларидан келиб чиккан холда Узбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга доир кушимча. чора- тадбирлар кабул килинганлиги муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш туFрисида”ги УР^-418-сонли конунига мувофик, режадан ташкари солик текширувлари ва мукобил текширувларини бекор килиниши юзасидан Солик кодексининг 6 та моддасига, хусусан 86, 88, 90, 91, 92 ва 109 моддаларига узгартириш ва кушимчалар киритилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017­2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион FOялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури туFрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармонига мувофик, тадбиркорлик субъектларининг молия-хужалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон килинди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган холда хисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари туFрисида»ги П^-2777-сонли Карорига мувофик, 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб куйидагилар белгиланган:
-тадбиркорлик субъектлари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо ва хизмат курсатиш сохасида ахолидан пластик карталар воситасида туловларни кабул килишни таъминловчи хисоб-китоб терминалини мажбурий урнатмасдан фаолиятни амалга ошириш хукукига эга эмаслиги;
-савдо ва хизмат курсатиш сохасида нархларни белгилаш устидан хам назорат кучайтирилди. Хисоб-китоб шаклидан келиб чиккан холда сунъий равишда нархларни ошириш ёки тушириш хисоб-китоб терминалларини куллашнинг белгиланган тартибини бузиш деб бахоланади. Бундай харакатлар ЭКИХ,нинг 30 баробари микдорида жарима солишга сабаб булиши белгиланган.
Бирок, мазкур жарима молиявий жарима ёки маъмурий жарима тартибида кулланилиши аник курсатилмаган булиб, амалиёт кайси хужжатга Солик кодексими ёки МЖТК асосан жаримани куллашда муаммоларни келтириб чикармокда.
Фикримизча, хисоб-китоб шаклидан келиб чиккан холда сунъий равишда нархларни ошириш ёки тушириш хисоб-китоб терминалларини куллашнинг белгиланган тартибини бузиш юзсидан Солик кодексининг 119-моддасига ЭКИХнинг 30 баробари микдорида молиявий санкция эканлиги туFрисида алохида банд киритиш максадга мувофик.
2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясидаги солик солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солик солинадиган базани кенгайтириш оркали солик юкини пасайтириш каби вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек солик маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, соликлар ва бошка мажбурий туловларнинг йотилувчанлигини ошириш максадида, Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солик маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, соликлар ва бошка мажбурий туловларнинг йотилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари туFрисида”ги ПФ-5116-сонли Фармони кабул килинди.
Мазкур Фармонга мувофик, 2018 йил 1 январдан бошлаб куйидагилар белгиланди:

  • солик органлари ва халол солик туловчилар уртасида уларга жорий солик солиш масалаларини хал килишда хар томонлама кумаклашган холда кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солик назоратининг замонавий шакли - солик мониторинги жорий этилиши;

  • йирик солик туловчилар буйича солик маъмуриятчилиги функциялари КоракалпоFистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар давлат солик бошкармалари томонидан амалга оширилиши;

  • вактинчалик молиявий кийинчиликларга тукнаш келган халол солик туловчилар - хужалик юритувчи субъектларга конун хужжатларида белгиланган тартибда солик таътиллари берилиши;

  • утказилган камерал назорат натижалари буйича аникланган тафовутлар юзасидан солик туловчилар томонидан асослар такдим этилмаган такдирда, соликлар ва бошка мажбурий туловлар суммаларини суд тартибида ундириш жорий этилиши;

  • ортикча туланган соликлар ва бошка мажбурий туловларни кайтариш ёки хисобга олиш солик туловчи ваколатли органларга мурожаат этган санадан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилиши;

  • давлат солик хизмати органларига кирим хужжатларини расмийлаштирмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация киладиган хужалик юритувчи субъектларнинг хисобвараклари буйича операцияларини 5 банк кунигача булган муддатга вактинчалик тухтатиб туриш ваколати берилади;

  • Тошкент, Нукус шахарларида ва вилоят марказларида солик органларига хисоб-китоблар хакидаги маълумотларнинг онлайн режимида берилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини куллаш оркали накд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий этилади, республиканинг колган худудларида мазкур тизим боскичма-боскич киритилиши;

  • давлат солик хизмати органлари хужалик юритувчи субъектлар ходимларининг хисоботдаги ва хакикий сони мувофиклиги устидан тизимли мониторингни амалга ошириши, натижаси буйича солик солинадиган базани аниклаштириши.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш максадида, Узбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солик маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш туFрисида”ги УРК-455- сонли Конунига мувофик Солик кодексининг 23 та моддасига узгартириш ва кушимчалар киритилди. Хусусан, куйидаги узгартиришлар киритилди:

  • Солик кодексининг 22, 67-моддаларига киритилган кушимча ва янги тулдирилган “Солик мониторинги” номли 121-боб киритилди.

  • Солик кодексининг тулдирилаётган 761-моддасига асосан, солик мониторинги утган йил якунларига кура, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация килиш жорий йилнинг 1 январь холатига кура энг камиш хакининг етмиш минг баравари микдоридан ортикни ташкил этган солик туловчига нисбатан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

  • Солик кодексининг 70 ва 91-моддаларига киритилган кушимчаларга мувофик, солик мониторинги амалга ошириладиган солик даври учун камерал назорат ва молия-хужалик фаолияти буйича режали текширувлар утказилмаслиги белгиланди, бундан солик мониторинги муддатидан илгари тугатилган холлар мустасно.

  • Солик туловчи томонидан аникланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниклаштирилган солик хисоботи такдим этилмаган такдирда, камерал назорат натижаси буйича аникланган соликлар ва бошка мажбурий туловларни суд тартибида ундиришни жорий этиш максадида, Солик кодексининг 70- моддасига тегишли кушимчалар киритилди.

  • Вактинчалик молиявий кийинчиликларга дуч келган инсофли солик туловчилар хисобланган, хужалик юритувчи субъектларга нисбатан солик таътилларининг кулланилиш тартибини жорий этиш учун Солик кодексининг 54, 55 ва 354-моддаларига узгартиришлар киритилди.

  • Вактинчалик молиявий кийинчиликларга дуч келган инсофли солик туловчиларга - солик таътилллари йигирма турт ойгача булган муддатга берилади. Бунда, инсофли солик туловчиларга - охирги икки йил ичида солик мажбуриятларини уз вактида ва тулик бажариб келган солик туловчилар киради.

  • Солик кодексининг 67-моддасига кушимча. киритилди ва кодекс янги “Хужалик юритувчи субъектлар ходимларининг хисоботдаги ва хакикий сонининг мувофиклиги юзасидан мониторинг” 71!-модда билан тулдирилди.

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда тадбиркорликни кенг куллаб кувватлаш, уларга кулай ишбилармонлик мухитини яратиш, солик сохасида берилаётган имтиёз ва преференциялар уларнинг молиявий баркарорлигини оширишга, ишлаб чикаришни янада диверсификациялаш ва модернизациялашга, ракобатбардош ва экспортбоп махсулотлар хажмини купайтиришга хизмат килади.
Хулоса килиб айтганда, мамлакатимизда кичик бизнесни ривожланишида солик ставкаларининг кутарилиши тадбиркорлик субъектларига салбий таъсир килиб, бунинг натижасида яширин иктисодиёт авж олиб давлат бюджетидаги солик тушумларини камайтиради ва аксинча, солик ставкаларининг пасайтирилиши ва солик имтиёзларининг берилиши туфайли тадбиркорлик субъектларида даромаднинг ошиши ва бюджетга тушумларнинг ортишига олиб келмокда. Бунинг натижасида кичик корхоналарда ишлаб чиваришни кенгайишига, янги иш уринларини яратилиши, инвестицион фаоллигини ошиши, корхонада ишлаб чикариш самарадорлигининг ошишига, натижада бюджетга тушум суммасининг купайишига олиб келади. Ушбу фикр мулохазаларимизни давом эттирган холда биз, тадкикотимизнинг кейинги параграфида кичик тадбиркорлик субъектларини тулайдиган соликларни корреляцион тахлили ва солик тушумларини прогноз килиш истикболларини куриб чикамиз.

  1. Кичик тадбиркорлик субъектлари тулайдиган соликларнининг корреляцион тахлили ва солик тушумларини прогноз килиш

истикболлари
Узбекситонда иктисодиётни модернизациялаш шароитида баркарор иктисодий усишга эришишда бюджет даромадларини бажарилишини таъминлаш ва солик йотилувчанлигини ошириш бевосита солик тушумларини илмий-иктисодий асосланган методларни куллаш оркали прогнозлашнинг самарадорлигига боFликдир. Фаолият курсатаётган юридик шахслар таркибида солик туловчи кичик тадбиркорлик субъектлари туртдан уч кисмини ташкил этиб, улар тулайдиган соликлар солик тушумлари такибида 6-7 фоизни ташкил этади. Шундай экан, ягона солик тулови буйича тушумларни математик моделларни куллаш оркали ишончли ва таъсир этувчи омилларни хисобга олган холда оптимал даражада туFри прогнозлаш мухим ахамият касб этади.
Солик сиёсатини такомиллаштириш, солик йотилувчанлигини ошириш, солик тушумларини тахлил килиш ва прогнозлашни такомиллаштириш хамда автоматлаштириш, бу борада замонавий илмий (иктисодий) асосланган методларни куллаш ва прогнозлаштиришнинг ягона тизимини яратиш долзарб масалалардан бири хисобланади.
Солик тушумлари давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи хисобланади. Х,озирги вактда давом этаётган жахон молиявий иктисодий инкирозининг мамлакатимиз иктисодиётига таъсирини камайтириш ва иктисодиётни модернизациялаш шароитида давлат бюджети даромадларининг баркарорлигини таъминлаш, солик тушумларини прогнозлаштириш методикасини янада такомиллаштириш, солик йотилувчанлигини ошириш бюджет даромадларини баркарор булишини таьминлайдиган солик сиёсатини олиб бориш ва тадбиркорликка кулай ишбилармонлик мухитини яратиш мухим ахамиятга эга.
Соликларни прогноз килишда асосий муаммолардан бири соликнинг хусусиятидан келиб чикиб, прогнозлаш методларини туFри танлаш хисобланади ва у бевосита прогноз курсаткичининг аниклигини таъминлашга хизмат килади. Бозор муносабатлари шароитида солик тушумларига таъсир этувчи омилларни урганиш, уларни статистик тахлил килиш оркали керакли хулосаларни шакллантириш давлат нуктаи назаридан хам, корхона нуктаи назаридан хам объектив долзарб масалалардан бири хисобланади.
Соликларни прогноз килиш - бюджет параметрларини ишлаб чикиш ва кабул килиш тизимининг асосий элементидир. Соликларни прогноз килишнинг асосий вазифаси бюджет талабларини сифатли, белгиланган хажмда кабул килинган солик концепцияларидан келиб чикиб, иктисодий асосланган холда таъминлашдан иборатдир.
Соликларни прогноз килиш жорий солик мажбуриятларини бажариш буйича олинган хисобот ва тахлилий маълумотлари устида олиб борилган илмий тадкикотлар натижаларига асосланади. Бу маълумотларни йотиш ва кайта ишлаш жорий йилдаги соликка тортишнинг ижобий ва салбий куринишларини, унинг инвестициялаш даражасига, тармоклардаги таркибий узгаришларга, худудлар, хужалик юритувчи субъектлар ва фукаролар даромадларига таъсирини бахолаш инобатга олинади.
Иктисодий адабиётларда иктисодчилар томонидан соликларни режалаштириш ва соликларни прогнозлаш атамаси бир хил маънода таърифланади. Бирок, бунинг илмий асосланган фарки бор. Соликларни режалаштириш хакикий курсаткичлар асосида бажарилади ва солик тушумларини бюджетга купрок тушириш асосий максади хисобланади.126
Солик тушумларини прогноз килиш хисоб-китобларининг куйидаги уч тури ажратиб курсатилади. Булар:
^ Корхона маълумотлари буйича солик тушумларини прогнозлаш;
^ Хакикий эришилган даражадан келиб чикиб солик тушумларини прогнозлаш;
^ Макроиктисодий курсаткичлар буйича солик тушумларини прогнозлаш.
Корхона маълумотлари буйича — солик тушумлари ва бошка бюджетга туланадиган туловларни прогноз килишда хисоб-китоблар хар бир корхоналар буйича алохида-алохида амалдаги соликка тортиш буйича конун хужжатлари йурикномалар ва бошка меъёрий хужжатларга асосан соликларни тулаш муддатларига караб ойлик, чораклик ва йиллик муддатларга асосан ишлаб чикилади.
Молиявий курсаткичларнинг хам истикболли, хам режали хисоб - китоблари турли хил усуллардан фойдаланишни такозо этади. Шулардан энг мухимларига куйидагилар киради: экстраполяция усули, норматив (меъёрий),
250
математик моделлаштириш, таккослаш усуллари киради.
Экстраполяция усули молиявий курсаткичларнинг динамикасини намоён килишда, уларни аниклаш, хисоб-китобларда курсаткичларнинг жорий давридагилардан фойдаланади.
Норматив (меъёрий) усул урнатилган иктисодий норма ва нормативлардан фойдаланишни талаб этади.
Математик моделлаштириш усули реал иктисодий ва ижтимоий жараёнларни бошкаришда турли молиявий моделларни тузишдан иборатдир.
Таккослаш усули илмий-техник, иктисодий, маданий ва бошка омилларнинг жахон масштабидаги ривожланиш тизими билан узаро таккослашдан иборатдир.
Бюджет лойихаларини ишлаб чикишдан олдин мамлакат ижтимоий- иктисодий ривожланиш прогнозлари, максадли дастурлар, бюджет ва солик сиёсатининг асосий йуналишлари устувор вазифаларини ечишни хисобга олган холда ишлаб чикилади. Ушбу курсаткичларга мувофик ижро этувчи хокимият органлари бюджет даромадларини соликларнинг турлари буйича уларнинг солик солиш базасини хисобга олган холда, харажатларни белгилашда чекловчи омил булиб хизмат килувчи макроиктисодий прогноз параметрлари ва бошка курсаткичларга караб белгилайди.
Бюджет даромадлари ва харажатларини урта муддатли прогнозлаштиришнинг турт асосий усули мавжуд. Булар: экспертлар прогнози, детерминистик прогнозлар, вакт каторларининг тахлилига асосланган прогнозлаштириш ва эконометрик прогнозлаштириш 127
Башоратлаш объектининг микёсига караб иктисодий башоратлар алохида корхона ва ташкилотлар (микродаражада) башоратидан то мамлакат микиёсида (макродаража) тармоклар ривожланишнинг башоратигача булган ёки дунё микёсидаги конуниятларни (глобал даража) барча даражаларини камраб олади.
Башоратлаш даври муддатига караб башоратлар куйидаги гурухларга булинади:

  • тезкор башоратлар - бир ойгача;

  • киска муддатли башоратлар - бир йилгача;

  • урта муддатли башоратлар - беш йилгача;

  • узок муддатли башоратлар - ун беш йилдан юкори.

Бозор иктисодиёти шароитида купрок киска муддатли ва урта муддатли
252
башоратлар мухим ахамиятга эга.
Солик тушумларини прогноз килишда. статистик тахлил ва микро - моделлаштириш меделларидан фойдаланиш тавсия этилади. Статистик тахлилда макродаражада солик тушумларини ЯИМ га боFликлиги куриб чикилса, микродаражада хар бир солик турининг хусусиятидан келиб чикиб, таъсир этувчи омиллар солик туловчилар, солик ставкаси, солик базаси, солик имтиёзлари ва бошка омилларнинг боFликлиги куриб чикилади.128
Соликларни прогноз килишда асосий муаммолардан бири соликнинг хусусиятидан келиб чикиб, прогнозлаш методларини туFри танлаш хисобланади ва у бевосита прогноз курсаткичининг аниклигини таъминлашга хизмат килади. Масалан, кушилган киймат солоти ривожланаётган мамлакатларнинг бюджет даромадларида улуши асосий урин эгаллаши туфайли бевосита мамлакатда яратилаётган ЯИМ га нисбатан боFликлиги юкоридир. Шунинг учун, ККС ни прогнозлашда эстраполяция (кичик квадратлар усул) ва эконометрик (корреляцион-регрессион усул) моделларини
254
куллаш прогноз курсаткичининг аниклилигини таъминлайди.
Солик тушумларини прогнозлашда таъсир этувчи омилларнининг асосий кесишув нуктасини аниклаш ва прогноз килиш усулини танлаш мухим хисобланади ва бунда экспертлар методи, эконометрик метод ва экстрополяция методларидан фойдаланиш тавсия этилади.129
Макродаражада соликларни прогнозлашда асосан экстраполяция методи, регрессион тахлил методи, дельфи методи, эконометрик методи, экспоненциал силликлаш методларидан фойдаланиш максадга мувофикдир.130
Экспертлар прогнози - бу даромад тушумлари кийматларининг мазкур даромадлар манбаи билан яхши таниш булган мутахассис томонидан килинган башорати.
Детерминистик прогнозлаштириш - даромад тушумлари суммаларини даромадлар окимини бевосита белгиловчи муайян ижтимоий, иктисодий ёки узга хил узгарувчидаги фоиз узгаришига мувофик башорат килиш.
Вакт каторларининг тахлилига асосланган прогнозлаштириш - даромадни унинг утмишдаги динамикасидан келиб чикиб башорат килиш.
Эконометрик прогнозлаштириш - даромадларни предикторлар (прогноз омиллари) сифатида амал килувчи бир ёки бир нечта иктисодий узгарувчилар мавжуд булганида статистик бахоланган коэффициентларга мувофик башорат килиш.
Эконометрика - иктисодий жараёнларнинг микдорий томонларини иктисодиёт назарияси, тахлили, статистика ва математик-статистиканинг усуллари асосида талкин килишнинг назарий натижалар туплами, усуллари ва йулларини бирлаштирувчи фан.
«Эконометрика» сузи экономика ва метрика (улчов) сузларидан келиб чиккан булиб, у Нобель мукофоти совриндори Норвегия иктисодчи олими

Р.Фриш томонидан киритилган.
Эконометрикада эхтимоллар назарияси ва математик статистикада урганиладиган корреляцион ва регрессион тахлил, даврий каторлар тахлили, бир жинсли тенгламалар тизими, хамда бошка усуллар кулланилади. Эконометриканинг асосида иктисодий моделлар ётади. Бу моделлар иктисодий жараёнларни башоратлаш, тахлил килишда илмий тадкикотлар олиб бориш учун хизмат килади.
Эконометрик прогнозлаштиришдан даромадларни прогноз килишда. тобора фаол фойдаланилмокда. Ундан иктисодий шароитларнинг узгаришларига таъсирчан булган харажатларни прогнозлаштириш учун фойдаланилиши хам мумкин.
Соликларни режалаштиришда риск даражаси хисобга олинади. Олдиндан кутилмаган ёки бахоланаётган бошка омил таъсири натижасида хакикий келиб тушадиган солик тушумлари режадагидан 2-3 фоиз пунктга фарк килиши олдиндан режада кузда тутилади. Бу бюджет харажатлари буйича режа вазифаларини имкон кадар юкори бажаришни таъминлайди.
Бугунги кунда давлат бюджети даромадларини прогнозлашда кенг кулланиладиган усуллардан (методлар) куйидагиларни ажратиш мумкин: экстраполяциялаш ва моделлаштириш методлари.
Экстраполяциялаш усулларида, асосан, мавжуд курсаткичлар - тушумлар буйича маълумотлардан фойдаланилгани учун уларни куллаш осон хамда бу усуллар прогнозлаштиришда курсаткичларнинг утган даврлардаги динамикасини инобатга олиш имконини беради. Лекин, бу методлар оркали доимий узгарувчи макроикдисодий омилларни (факторларни) хамда солик ва бюджет сиёсатидаги узгаришларни хисобга олиш имкони йук.
Бюджет даромадларини прогнозлаш методлари уз навбатида икки гурухга ажратилади:

  • эконометрик методлар;

  • детерминистик методлар.

Эконометрик методлар, прогнозлаштирилаётган микдор ва унга таъсир этувчи омиллар уртасида статистик боFланиш мавжуд деган гипотезага асосланади хамда бошка усулларга караганда аникрок прогнозлаш имконини беради. Бунда:
Хозирги кунда амалда куллаш учун тавия этилаётган эконометрик прогнозлаш усулларига куйидагилар киради:

  • Кросс-секцион моделлари - хар худудлар буйича бир вакт даврига олинган маълумотларига асосланади. Бу методда хисоблаш учун зарур маълумотларни мунтазам равишда туплаш мураккаб ва бу усул, асосан, иктисодий жараёнларни илмий урганиш учун кулланилади;

  • Вакт каторлари моделлари - муайян бир худуд буйича хар хил вактларга олинган маълумотларга асосланади. Бу методдан фойдаланиш учун бир неча йиллик маълумотлар зарур булади. Тушумларни прогнозлашда бу усулни куллаш мумкин, тушумлар ва хисобланган соликлар туFрисидаги маълумотлар ДСИ маълумотлар базасидан олинади;

^ Детерминлаштирилган прогнозлаш методлари прогнозлаш- тирилаётган курсаткич ва унга таъсир курсатувчи омиллар уртасида детерминлашган боFликлик мавжуд деган фикрга асосланади. Бунда бирон бир солик тури буйича прогнозлар унга таъсир этувчи омилларнинг утган ва прогнозлаштирилаётган даврдаги кийматларига асосан амалга оширилади. Шу сабабли хар бир солик тури учун шу соликни хисоблаш базасига бевосита таъсир этувчи омиллар ишлатилади. Масалан, юридик шахслар фойда солиги тушумлари динамикаси корхоналар фойдасининг усиш суръатига бевосита боFликдир, ер солоти микдори эса унинг кадастр киймати билан чамбарчас боFланган.
Детерминлаштирилган прогнозлашда солик тушумлари фоиз курсаткичи ёки бошка омилнинг узгаришини хисобга олган холда прогнозлаштирилади. Детерминистик тренд моделида омиллардаги узгаришлар хисобга олинмайди. Тушумлар динамикаси трендга эга булган тушумларни оператив режалаштиришда бу усулдан фойдаланиш осон. Экзоген курсаткичларни талаб килмайди.
Иктисодчи олимларнинг таъкидлашича, жахон амалиётида бюджет даромадларини прогнозлашнинг 150 дан ортик методлари аникланган булиб, амалиётда асосан факат 15-20 турлари кулланилмокда ва ахборот-
258
коммуникация тизимини ривожланиши хисобига такомиллаштирилмокда. 131
Бюджет даромадлари режаси буйича таваккалчилик даражасини камайтириш, зарур маълумотлар ва солик тизимидаги узгаришларни инобатга олиш максадида, амалиётда курсатиб утилган усуллар аралаш холда кулланилади. Аннете Кйобе ва Степан Даннингер (Халкаро валюта жамFармаси мутахассислари) томонидан жахондаги 34 та мамлакатида бюджет даромадларини режалаштириш холати урганиб чикилиб, мазкур давлатларнинг 29 тасида оддий экстраполяция усулидан, 4 тасида эконометрик усуллардан фойданилаётганлиги туFрисида хулоса берилган.132
Микрофирма ва кичик корхоналардан ундириладиган ягона солик тулови тушумларининг 14 йиллик маълумотлари асосида, унга таъсир килувчи омиллар ставка, солик базаси ва туловчилар сонининг регрессион тахлили амалга оширилган хамда солик тушумларини келгуси беш йилга эконометрик моделлар оркали прогнози амалга оширилган.
Маълумотларни тахлил килишда регрессион тахлил энг кенг таркалган усуллардан бири булиб хисобланади. Тушумларни тахлил ва прогнозлашда сонли маълумотлар билан жуда куп иш курилади ва турли катталиклар орасидаги боFликликни кузатиш, тахлил килиш зарурияти туFилади.
Берилган сон кийматларни тахлил килишда. эркли узгарувчи (X) ва эрксиз (Y) узгарувчилар каралади. Регрессион тахлил ана шу узгарувчилар кийматларинининг узгаришини тушунтириб беради.
Регрессия тенгламаси - бу узгарувчилар орасидаги статистик боFланишнинг формуласи. Агар бу формула чизикли булса, чизикли регрессия туFрисида суз юритилади. Икки узгарувчи орасидаги статистик боFланиш формуласи жуфт регрессия дейилади, бир нечта узгарувчилар орасидаги боFланиш эса куп омилли регрессия дейилади.
Корреляцион тахлилнинг иккинчи вазифаси ходисалар (узгарувчилар) уртасидаги боFланиш зичлигини (кучини) аниклашдан иборатдир. Бу корреляцион индекси |я| < 1ва чизикли корреляцион коэффициент |r| < 1 ларнинг
сонли кийматларини хисоблаш йули билан текширилади. Агар R=l(r=1) булса, унда урганилаётган омиллар уртасида функционал боFланишлар мавжуд булади. Агар R=0 (г=0)булса, бу холда омиллар узаро боFланмаган булади.
БоFланиш зичлиги R ва r ларнинг сонли кийматлари буйича бахолашда куйидаги шартли таснифлаш кулланилади:

  1. 1 дан 0,3 гача - кучсиз боFланиш; 0,3 - 0,65 - уртача зич боFланиш;

  1. 65 - 0,80 - уртачадан зичрок боFланиш; 0,80 - 0,99 - зич боFланиш.

Корреляцион индекс R жуфтли омиллар уртасидаги боFланиш зичлигини бахолашда кулланилади. Чизикли боFланишлар зичлигини аниклашда корреляция коэффициентидан фойдаланиш мумкин. Корреляция коэффициенти r нинг манфий киймати ходисалар уртасида тескари боFланиш мавжуд эканлигидан далолат беради.133

Давлат солик кумитасининг маълумотлар асосида, ягона солик тулови тушумлари натижавий омилга (Y) бир канча таъсир этувчи омилларнинг ягона солик тулови базаси, ягона солик тулови ставкаси ва туловчилар сони (X1, X2 , X3 ) регрессион тахлилини куриб чикамиз. Бунинг учун куйидаги жадвал маълумотлари асосида амалга оширилади (4.1-жадвал):

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish