Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019


VII-БОБ. ҒЎЗАНИНГ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИНГ



Download 1,23 Mb.
bet29/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

VII-БОБ. ҒЎЗАНИНГ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИНГ


ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ

Ғўзадан юқори ва барқарор хосил олишда суғориш тартибини тўғри белгилашда иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш асосий омилардан бири ҳисобланади. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда барча агротехник тадбирлар, жумладан тажриба даласида бажариладиган суғориш ва ҳосилни йиғиб-териб олиш учун кетган сарф-ҳаражатлар инобатга олинди. Суғориш тартибини иқтисодий томондан самарадорликини ҳисоблашда, барча қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги харажатларини ҳисобга олинди. Ғўза ҳосилдорлигидан келиб чиққан ҳолда олинадиган шартли соф фойда ва рентабеллик даража ҳисобланди.


Ресурс ва ҳарид нархлари хамда пахта тан нарҳини белгилашда Хоразм вилояти Янгибозор тумани фермер хўжаликларининг 2011- 2013 йилги ҳақиқий таннарҳ асос қилиб олинди. Жами ҳаражатлар, тажриба вариантларида бир хил агротехник тадбирлар бажарилганлиги сабабли, фақатгина суғориш ишларини амалга оширишда, қўшимча ҳосилни териш ва ташишга кетган сарф харажатлар ва суғоришлар сони билан боғлиқ харажатлар қўшилди.

Ғўза экилган ишлаб чиқариш шароитида қабул қилинган суғориш (назорат варианти)да шартли соф фойда хар гектар майдонда тадқиқот олиб борилган ўртача йилларда 448 - 507 минг сўм, рентабеллик даражаси 22 - 25 фоизни ташкил қилган бўлса, энг яхши кўрсаткич суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60 % бўлган, 3- вариантда кузатилди: шартли соф фойда 854 - 949 минг сўм, рентабеллик даражаси 35,1 - 39,1 фоизни ташкил қилди ва ишлаб чиқаришда қабул қилинган эгатлаб суғориш (назорат варианти)га нисбатан 406 - 442 минг сўм қўшимча даромад олинганлиги ва рентабеллик даражаси 13,1 - 14,1 фоизга ошганлиги аниқланди (7.1- жадвал).


7.1-жадвал


Ғўзани суғориш тартибининг иқтисодий самарадорлиги

Тажриба лар



Вариант- лар



Ҳосилдорлик,
ц/га

Сотишдан тушган маблағ, минг сум

Суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан ушлаб
туриш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм

Шартли соф фойда минг сўм/га



Рентабеллик, фоиз



ўртача

Қўшимча ҳосил

Жами харажат

шу жумладан

ерни экишга тайёрлаш, экиш

суғо- риш ҳисо- бига

культи- вация ҳисобига



қўшим- ча ҳосилни йиғиб
олишга

бошқа хара- жатлар



2011-2013 йй.

1


1

30,4




2489

2041

670

80

260




1031

448

22,0

2

32,2

1,8

2671

2164

670

100

325

109

960

507

23,5

3

40,2

9,8

3379

2430

670

120

390

492

758

949

39,1

4

35,5

5,1

2967

2255

670

100

325

259

901

712

31,6

2


1

30,8




2537

2030

670

80

260




1020

507

25,0

2

33,1

2,3

2734

2215

670

100

325

130

990

519

23,5

3

40,1

9,3

3348

2444

670

100

325

464

885

904

37,0

4

36,2

5,4

3015

2291

670

100

325

285

911

724

31,6

3


1

30,5




2492

1994

670

80

260




984

498

25,0

2

31,1

0,6

2580

2064

670

80

260

37

1017

516

25,0

3

39,3

8,8

3286

2432

670

80

260

440

982

854

35,1

4

37,6

7,1

3149

2425

670

80

260

381

1034

724

29,9

122

  1. БОБ. ҒЎЗАНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАНГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ ОБЪЕКТЛАРИ, ТИЗИМИ, УСЛУБЛАРИ ВА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ТАВСИФИ


    1. Тажрибалар ўтказиш услублари ва объектлари

Хоразм вилоятининг ўтлоқи-аллювиал, шўрланишга мойил тупроқлари ва сизот сувлари сатхи 1,0-2,0 метр, минерализацияси 1-3 г/л бўлган шароитда ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибига мос равишда турли суғориш технологияларини аниқлаш бўйича дала тажрибалари:



    • Янгибозор тумани “Бобо Омониёз” фермер хўжалигининг енгил қумоқ механик таркибли (4-тажриба);

    • Янгибозор тумани “Бобо Омониёз” фермер хўжалигининг ўрта қумоқ механик таркибли (5-тажриба);

    • Янгибозор тумани “Абдулла” фермер хўжалигининг оғир қумоқ механик таркибли (6-тажриба) тупроқлари шароитида олиб борилди.



    1. Тажрибалар ўтказиш тизими


Қишлоқ ҳўжалик экинларидан юқори хосил олишда илмий асосланган суғориш тартибларини далада қўллаш учун суғориш технологияларни тўғри танлаш катта аҳамиятга эга. Шуни ҳисобга олган холда, Хоразм вохасининг ўтлоқи аллювиал турли механик таркибли тупроқлари шароитида ишлаб чиқилган ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибини жорий қилишда мақбул суғориш технологиясини аниқлаш мақсадида дала тажрибалари 2013-2014 йилларда ўтказилди 8.2.1-жадвал).
8.2.1-жадвал Суғориш технологиясини ўрганиш бўйича тажриба тизими

Вариантлар



Эгатлаб суғориш технологиялари



Суғориш олди тупроқ намлиги, ЧДНСга
нисбатан, %

1

Ишлаб чиқариш назорати

70 - 80 - 60

2

Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан
суғориш

3

Эгатни қарама-қарши томонидан
суғориш

4

Эгат оралатиб суғориш

Изох:Эгатнинг нишаблиги i=0,00018-0,00020.

Суғориш технологияларида суғориш техникаси элементлари тупроқ шароити ва суғориладиган ерларнинг нишаблигига боғлиқ равишда Еременко В.Е. тавсиясига биноан: эгатнинг узунлиги: енгил тупроқларда l=80 м., ўрта тупроқларда l=100 м. ва оғир тупроқларда l=120 м.; эгатнинг сув сарфи: енгил тупроқларда q=0,60 л/с; ўрта тупроқларда q=0,40 л/с; оғир тупроқларда q=0,20 л/с (2- вариантда эгатнинг сув сарфи сув эгат охирига етгандан сўнг 2 марта камайтирилади) қабул қилинди.


Суғориш технологияларни қўллаш бўйича ўтказилган дала тажрибаларида қуйидаги кузатиш, ўлчов ва таҳлиллар олиб борилди (55, 56, 57 бетларга қаранг):

  1. Эгат узунлиги бўйича тупроқ намлигининг ўзгариши (динамикаси) эгатнинг ҳар 20 м. (ўрта ва оғир тупроқларда) узунлиги бўйича 0-150 см (эгатнинг биринчи яримида) ва 0-100 см. (эгатнинг иккинчи яримида) чуқурликкача аниқланди.

  2. Эгатдаги сув оқимининг эгат охирига етиб бориш тезлиги ва вақти аниқланди.

  3. Эгатнинг узунлиги бўйича тупроқнинг вертикал намланиш эпюраси аниқланди.

  4. Эгатнинг узунлиги бўйича тупроқнинг текис намланиш

коэффициенти аниқланди.

  1. Суғориш техникасининг фойдали иш коэффициенти аниқланди.



    1. Ғўзани суғориш техникаси ва турли суғориш технологиялари.


      1. Ғўзани суғориш техникаси элементлари.

Суғориш техникаси элементи тупроқнинг механик таркиби, суғориладиган майдоннинг нишаблиги, етиштириладиган экин турига боғлиқ холда қабул қилинди.
Тажрибада даласидага суғориш техникаси элементлари ишлаб чиқаришда қўлланилаётган шароитга асосан олинган нишаблиги 0,00020 га тенг бўлган енгил қумоқ тупроқли далада эгатлар орасидаги масофа 0,6 м, эгат узунлиги 80 м. ва эгатга бериладиган сув сарфи 0,6 л/с, суғориладиган дала нишаблиги 0,00016-0,00018 га тенг бўлган ўрта қумоқ тупроқда эгатлар орасидаги масофа 0,9 м., эгат узунлиги 100 м. ва эгатга бериладиган сув сарфи 0,4 л/с, механик таркиби бўйича оғир қумоқ тупроқли далаларда мос равишда: 0,00019, 0,9 м., 120 м. ва 0,2 л/с.


      1. Суғориш технологияларининг тупроқ сув-физик хоссаларига таъсири


Агротехник тадбирлар Хоразм вилояти хўжаликларда қабул қилинган ПСУЕАИТИнинг Хоразм филиали тавсияномасига асосан амалга оширилди.
Ғўза тажриба даласи учун йиллик минерал ўғитлар меъёри гектарига қуйидагича берилди: 250 га азот, 175 кг. фосфор ва 125 кг. калий (1:0,7:0,5 нисбати бўйича). Ғўза даласига ўғитларни бериш муддатлари ПСУЕАИТИнинг Хоразм филиали тавсияномасига асосан амалга оширилди.
Эгат узунлиги бўйича тупроқ намлигини бир хилда тақсимлаш мақсадида, бутун майдон бўйича ўсимлик учун қулай шароит яратиб бериш ва оддий усулга нисбатан эгат узунлиги бўйича унинг бошлангич қисмида сувни фильтрацияга кетишини камайтириши хамда тупроқни маромида намланишини таъминлаш суғориш
техникаси элементларини тўғри танлаш билан характерланади. Эгат узунлиги бўйича тупроқни бир хилда намланиши орқали суғориш сувини тежаш таъминланади. Сувни эгатнинг икки томонидан, яъни қарама-қарши сув бериш йўли билан суғоришни амалга ошириш учун суғориладиган майдоннинг нишаблиги маромида текисланиши талаб қилинади.
Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал, шўрланишга мойил, механик таркиби бўйича енгил ва оғир қумоқ тупроқлари ҳамда сизот сувлари сатхи 1,0-2,0 метр ва суғориладиган майдонларнинг нишаблиги кичик (≤ 0,0002) бўлган шароитлар учун аниқланган мақбул ва илмий томондан асосланган суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлганда, турли суғориш технологияларининг самарадорлиги ўрганилди.
Тажрибанинг асосий мақсади тавсия этилаётган суғориш технологиясининг асосий афзаллиги, яъни эгатга бериладиган сув сарфи орқали тупроқнинг чегаравий намлик миқдорини ҳисобга олган холда тупроқни керакли миқдорда намлатишдан иборат. Шу билан бир қаторда суғориш сифатини ошириш, эгатдан бўладиган ташламани ва буғланишни камайиши ҳисобига сувни иқтисод қилиш, суғориш меъёрини ва сонини камайтириш, ғўзанинг ҳосилдорлиги ортишига олиб келади.
Дала тажрибалари бошланишида (ўсув даври бошида) тупроқ кесмлари қазилиб, генетик қатламлар бўйича тупроқ морфологияси аниқланди (8.3.2.1-8.3.2.3-жадваллар).
Суғориш технологияларини қўллашда, тупроқнинг механик таркиби, унинг тузилиши ва сув-физик хусусиятлари муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
8.3.2.1-жадвал 4-қирқим. Қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал
тупроқлар (Янгибозор тумани “Бобо-Омониёз” фермер хўжалигида жойлашган 4- тажриба даласи, 4-апрел 2013 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

Ан



0-48


Енгил қумоқ тупроқ, пастга қараб намлик
ошиб бориши кузатилди, ғоваклиги юқори. Пастга тушиши билан қатлам зичлашди.

В1



48-75


Қатлам тўқ ва ёрқинроқ, намлиги юқори ва зич тупроқ, донадор, ўрта қумоқ тупроқ, тупроқнинг механик таркиби бўйича ўтиш
сезилади.

В2



75-135


Кулранг, нам, юқори қатламга нисбатан зичроқ, механик таркиб бўйича ўзгарувчан, ғоваклиги юқорироқ, қумлоқ тупроқ,
механик таркиби бўйича ўтиш сезиларсиз.

С


135-160


Кулранг, пастга қараб тупроқнинг намлиги юқори, қум аралаш тупроқ, оқ доғлар учрайди. Сизот сувларининг сизиб чиқиши
кузатилади.

8.3.2.2-жадвал 5-қирқим. Қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал


тупроқлар (Янгибозор тумани “Бобо-Омониёз” фермер хўжалигида жойлашган 5- тажриба даласи, 4-апрел 2013 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

1

2

3

Ан

0-62

Тупроқнинг ранги кулранг ва хар хил жойларда доғлар учраб туради. Ўртача қумоқ тупроқ, ғоваклиги кичик, хар жойда ўсимлик қолдиқлари ўчрайди. Механик
таркиб бўйича ўтиш кузатилади.

8.3.2.2-жадвалнинг давоми

1

2

3



Ан-н

62-103


Кулранг, енгил қумоқ, айрим жойларида
доғчалар учраб туради. Пастга қараб сув ўтказувчанлик юқорилиги сезилади.

В


103-144


Кулранг, юқори даражада ғоваклик ва бўшлиқлар мавжуд. Пастга қараб механик таркиб бўйича ўзгариши кузатилади,
қумлоқ тупроқ.

С1



144-165


Тўқ кулранг, қумли тупроқ, намлиги юқори, сизот сувларинниг сизиб чиқиб
кетиши кузатилди.

8.3.2.3-жадвал 6-қирқим. Қадимдан суғорилиб келаётган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар (Янгибозор тумани “Абдулла” фермер хўжалигида


жойлашган 6 - тажриба даласи, 10 апрел 2013 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

Ан



0-66


Қорамтир кулранг, оғир қумоқ, қаттиқ зичлашган, чувалчанг йўллари учраб туради, қуйига қараб механик таркиб
бўйича ўтиш кузатилди.

В1



66-101


Юқори қатламга нисбатан очроқ, ўсимлик қолдиқлари кам учрайди, ўрта қумоқ,
тупроқ ранги бўйича ўтиш сезилади.

В2

101-128

Тупроқ тўқ кулранг, енгил тупроқ, қатламда ўсимлик қолдиқлари учраб мавжуд эмас, қатлам бўйича пастга қараб намлик сезиларли даражада ўзгариши
кузатилди.

С1



128-155


Тупроқ ранги тўқ кулранг, ўрта қумоқ, нам, сизот сувларининг сизилиши
кузатилди.

Тажриба далалари тупроғининг механик таркибини аниқлаш бўйича ўтказилган дала ва лаборатория тахлилларининг натижалари 8.3.2.4-жадвалда келтирилган. Тажриба далалари тупроғининг механик таркиби Н.А.Качинский тавсифи бўйича аниқланди.
8.3.2.4-жадвал Тажриба далалари тупроғининг механик таркиби

Тажрибалар

Қатлам, см



Фракция катталиклари, мм бўйича миқдори, %

Механик таркиб, Н.А.Качинский бўйича

> 0,25

0,25
-0,10

0,10-
0,05

0,05-
0,01

0,01-
0,005

0,005-
0,001



<0,001

0,01-
0,001

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

“Бобо-Омониёз” фермер хўжалиги, 2013

4


0-48

2,78

17,23

18,21

40,04

5,29

8,56

7,89

21,74

енгил қумоқ

48-75

2,63

17,99

15,5

29,56

11,06

14,48

8,78

34,32

ўрта қумоқ

75-135

2,01

14,72

22,58

44,03

8,34

6,11

2,21

16,66

қумлоқ

135-160

1,99

21,78

28,91

38,21

5,44

2,52

1,15

9,11

қум

“Бобо-Омониёз” фермер хўжалиги, 2013

5


0-62

2,51

2,77

24,41

33,77

12,29

15,04

9,21

36,54

ўрта қумоқ

62-103

3,25

14,47

26,19

32,72

6,15

8,98

8,24

23,37

енгил қумоқ

103-144

5,43

12,75

26,98

36,66

4,71

7,55

5,92

18,18

қумлоқ

144-165

8,42

12,63

28,12

42,00

4,26

2,21

2,36

8,83

қум

“Абдулла” фермер хўжалиги, 2013

6


0-66

2,93

5,58

8,05

32,02

18,71

18,98

13,73

51,42

оғир қумоқ

66-101

5,22

7,05

25,88

25,44

9,94

10,88

14,43

35,25

ўрта қумоқ

101-128

7,02

9,41

24,09

31,07

7,38

9,64

11,39

28,41

енгил қумоқ

128-155

5,24

9,01

19,35

26,35

10,23

14,84

14,98

40,05

ўрта қумоқ

Хоразм вилояти шароитида турли суғориш технологияларини қўллаш бўйича олиб борилган тажриба далалари тупроғининг ҳажм оғирлигини аниқлаш натижалари қуйида келтириб ўтилган (8.3.2.5-жадвал).


8.3.2.5-жадвал
Суғориш технологияларининг тупроқ ҳажм массасига таъсири, г/см3

Тажрибалар



Қатлам, см

Вегетация бошида

Вегетация охирида, вариантлар
бўйича

1

2

3

4

2013 й.

4

0-30

1,27

1,31

1,30

1,29

1,29

30-50

1,32

1,34

1,35

1,34

1,34

50-100

1,32

1,37

1,35

1,33

1,33

0-50

1,29

1,32

1,32

1,31

1,31

0-70

1,31

1,34

1,33

1,32

1,33

0-100

1,30

1,35

1,33

1,32

1,32

5

0-30

1,33

1,36

1,36

1,35

1,35

30-50

1,38

1,42

1,41

1,40

1,40

50-100

1,35

1,38

1,37

1,36

1,37

0-50

1,35

1,38

1,38

1,37

1,37

0-70

1,37

1,41

1,40

1,39

1,39

0-100

1,35

1,39

1,38

1,37

1,37

6

0-30

1,42

1,45

1,45

1,43

1,44

30-50

1,44

1,46

1,46

1,45

1,45

50-100

1,36

1,39

1,38

1,37

1,38

0-50

1,43

1,45

1,45

1,44

1,44

0-70

1,42

1,44

1,44

1,43

1,43

0-100

1,39

1,42

1,41

1,40

1,41




  1. тажриба дала(2013 й.)да вегетация даври бошида тупроқнинг хажм оғирлиги 0-50 см. қатламда 1,29 г/см3, 0-70 см. қатламда 1,31 г/см3 ва 0-100 см.ли қатламда 1,30 г/см3 ни ташкил этди. Суғориш технологияларини ғўзани парваришлаш қўллаш орқали юқори хосил олишга эришиш учун олиб бориладиган агротехник тадбирлар, жумладан далани экишга тайёрлаш, экиш, культивация қилиш, суғориш учун эгат олиш, вегетация давридаги бериладиган суғоришлар сони, ўғит бериш ва кимёвий ишловлар ўтказиш натижасида тажриба даласи тупроғининг хажм оғирлиги барча

вариантларда ошди. 0-100 см қатламда энг катта тупроқнинг зичлашиши назорат вариантида: - 0,05 г/см3; энг кичик зичлашиш 3 ва 4 вариантларда - 0,02 г/см3 кузатилди.

  1. тажриба далада вегетация даври бошида тупроқнинг хажм оғирлиги 0-50 см. қатламда 1,35 г/см3, 0-70 см. қатламда 1,37 г/см3 ва 0-100 см.ли қатламда 1,35 г/см3 ни ташкил этди. Агротехник тадбирларни далада шароитида қўллаш натижасида тупроқнинг хажм оғирлиги барча вариантларда ошди. 0-100 см. қатламда энг катта тупроқнинг зичлашиши куатилди. Ишлаб чиқариш назорат вариантида (1 вариантда) - 0,04 г/см3, энг кичик зичлашиш 3 ва 4 вариантларда - 0,02 г/см3 бўлди.

  2. тажриба далада вегетация даври бошида тупроқнинг хажм оғирлиги 0-50 см. қатламда 1,43 г/см3, 0-70 см. қатламда 1,42 г/см3ва 0-100 см.ли қатламда 1,39 г/см3 ни ташкил этди. Юқорида таъкидлаганимиздек агротехник тадбирларни далада қўллаш натижасида тупроқнинг хажм оғирлиги барча вариантларда ошди. 0- 100 см. қатламда энг катта тупроқнинг зичлашиши кузатилди (ишлаб чиқариш назорат вариантида) - 0,03 г/см3, энг кичик зичлашиш 3 вариантда - 0,01 г/см3 бўлди.

Тажриба даласи тупроғининг чекланган дала нам сиғими ҳайдалма 0-50 см. қатламида тупроқнинг қуруқ массасига нисбатан 19,25 % (4-тажриба), 20,06 % (5-тажриба) ва 21,55 % (6-тажриба); 0-
70 см. қатламда 19,34 % (4-тажриба), 20,26 % (5-тажриба) ва 21,83 % (6-тажриба); шунга мос равишда тажриба далалари тупроқининг 0- 100 см қатламида 19,35 % (4-тажриба), 20,43 % (5-тажриба) ва 22,17
% (6-тажриба) ташкил этди.
Юқоридаги тахлиллардан шуни хулоса қилиш мумкинки, барча тажриба далаларида қатлам чуқурлашиши билан ЧДНСни ошиши кузатилди (8.3.2.6-жадвал).
Тажриба далалардаги тупроқларнинг чегаравий дала нам сиғими
(ЧДНС),2013 й.

Тажриба дала



Қатлам, см



ЧДНС

Оғирлигига
нисбатан фоизда

Ҳажмига
нисбатан фоизда

4


0-50

19,25

25,03

0-70

19,34

25,53

0-100

19,35

25,54




5


0-50

20,06

27,28

0-70

20,26

27,55

0-100

20,43

27,99




6


0-50

21,55

31,03

0-70

21,83

31,44

0-100

22,17

31,48

Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги, тупроқ ҳажм оғирлигига ва механик таркибига, тупроқ қатламига, тупроқнинг шўрланиш тури ва даражасига, далалаги зовурлар ҳолатига ҳамда сизот суви сатҳига боғлиқ ҳолда белгиланади. Турли суғориш технологияларининг тупроқнинг сув ўтказувчанлигига боғлиқлиги ўрганиб чиқилди. Тажриба майдонида тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ғўза даласи учун хар йили баҳорда чигит экишдан олдин «ички ва ташқи халқалар» усулида 6 соат давомида аниқланди (8.3.2.7-жадвал).


Турли суғориш технологияларининг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири

Тажриба

Йиллар

Вегетация
бошида

Вегетация охирида

м3/га

мм/мин

1 вариант

2-вариант

3-вариант

4-вариант

м3/га

мм/мин

м3/га

мм/мин

м3/га

мм/мин

м3/га

мм/мин

4

2013

1469

0,408

1186

0,329

1211

0,336

1315

0,365

1238

0,344

2014

1415

0,393

1145

0,318

1247

0,346

1308

0,363

1308

0,363

5

2013

1235

0,343

1072

0,298

1118

0,311

1155

0,321

1132

0,314

2014

1229

0,341

1078

0,299

1155

0,321

1171

0,325

1101

0,306

6

2013

818

0,227

681

0,189

730

0,203

741

0,206

736

0,204

2014

791

0,220

641

0,178

666

0,185

719

0,200

690

0,192

Турли суғориш технологияларининг қўлланилишида (4-тажриба дала) ўсув даври бошида 6 соатлик кузатув натижаларига кўра сув ўтказувчанлик хар гектарига 1415 дан 1469 (7-тажриба, 2014 й.) м3 гача ёки 0,393 дан 0,408 мм/мин ни ташкил қилди. Ўсув даври охирида барча тажриба далаларда сув ўтказувчанлик 6 соат давомидаги кузатиш натижасида гектарига 107 дан 283 м3 гача камайди. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги бошланганидан уч соатдан кейин барқарорлашди, сув ўтказувчанлик гектарига 110-162 м3 бўлди. Тажрибаларнинг барча вариантларида тупроқ қатламли бўлгани сабабли сув ўтказувчанлик нисбатан паст бўлганлиги кузатилди.



  1. тажриба даланинг вариантлари (2013й.) бўйича тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ўсув даври бошида гектарига 1469 м3 ёки 0,408 мм/мин бўлган бўлса, вегетация даври охирига келиб, 1 вариантда 1186 м3 ёки 0,329 мм/мин. 2 вариантда 1211 м3 ёки 0,336 мм/мин, 3

вариантда 1315 м3 ёки 0,365 мм/мин, 4 вариантда 1238 м3 ёки 0,344 мм/мин. ни ташкил қилди. Барча тажриба ва вариантларда шундай боғлиқлик юзага келди.

  1. тажриба даланинг вариантлари (2013 й.) бўйича тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ўсув даври бошида гектарига 1235 м3 ёки 0,343 мм/мин бўлган бўлса, вегетация даври охирига келиб, 1 вариантда 1072 м3 ёки 0,298 мм/мин, 2 вариантда 1118 м3 ёки 0,311 мм/мин, 3

вариантда 1155 м3 ёки 0,321 мм/мин, 4 вариантда 1132 м3 ёки 0,314 мм/мин. ни ташкил қилди.

  1. тажриба даланинг вариантлари (2013 й.) бўйича тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ўсув даври бошида гектарига 818 м3 ёки 0,227 мм/мин бўлган бўлса, вегетация даври охирига келиб 1 вариантда 681 м3 ёки 0,189 мм/мин, 2 вариантда 730 м3 ёки 0,203 мм/мин, 3

вариантда 741 м3 ёки 0,206 мм/мин, 4 вариантда 736 м3 ёки 0,204 мм/мин. ни ташкил қилди. 2014 йилдаги тажриба вариантларда хам шундай боғлиқлик юзага келди.
Юқорида келтирилган тахлиллар натижасида қуйидагича хулоса келиш мумкин. Тадқиқот натижаларига ва хисоб-китоб ишлари бўйича 3 вариант, яъни эгатни қарама-қарши томонидан суғориш технологияси қўлланилган вариантда энг яхши cув ўтказувчанликка эга эканлиги тасдиқланди.
Н.А.Качинский тавсияси бўйича суғориш нуқтаи назаридан тажриба даласидаги тупроқларнинг дастлабки сув ўтказувчанлиги қониқарли ва С.В.Астановга кўра, ўртадан кучсизгача деб баҳолаш мумкин.



    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish