11.2. Харид қилиш тартиб - таомилларини мониторинг ва назорат қилиш
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг давлат харидлари тоғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини , давлат харидларининг Қонунда
белгиланган мақсадлари, принциплари ва чекловлари амалга оширилишини давлат харидларининг отказилиши ҳақидаги ахборотни топлаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш воситасида доимий асосда амалга ошириладиган кузатиш тизимидан иборат бўлади.
Давлат харидлари соҳасидаги назорат мазкур соҳада қонун ҳужжатлари
талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қойишга қаратилган чора - тадбирлар тизимидан иборат бўлади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистик ва бошқа ахборотни
таққослаш ва таҳлил қилиш орқали амалга ошириладиган текширувлар давлат органларининг давлат харидлари тоғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилишнинг асосий шаклидир.
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат тегишли ваколатли
давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш чогида қонун
ҳужжатларида назарда тутилмаган текширувлар отказилишига ва ҳисобот
бериш шаклларини талаб қилишга йул қуйилмайди.
Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа норматив - ҳуқуқий
ҳужжатларнинг тоғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қуйидагилар ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
3. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш
агентлиги;
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш
қумитаси.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси давлат буюртмачилари
томонидан амалга оширилган давлат харидларини аудитдан отказади ва аудит натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳар йилнинг якуни бўйича киритадиган ҳисоботида корсатади, шунингдек очиқ ахборот манбаларига жойлаштиради.
―Давлат харидлари тоғрисидаги Қонуннинг ва давлат харидлари
соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўгри қўлланилиши устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатли давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Мамлакатимизда харид қилиш тартиб - таомиллари устидан жамоатчилик
назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилган . Харид қилиш
тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати давлат харидларини
ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, давлат харидлари
тоғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишларининг олдини олиш ва уларни аниқлаш ҳамда давлат буюртмачиларини, ваколатли давлат органларини аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик
ва шаффофлик принципларини чиқариш рўёбга воситасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда
ройхатдан отказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот
воситалари давлат харидлари тоғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек
қонунчиликда белгиланган тартибда ройхатдан отказилган нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари:
давлат харидлари тоғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашга; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва шартномаларни бажаришнинг бориши тоғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни давлат буюртмачиларига юборишга;
харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан мустақил мониторингни ва давлат харидлари самарадорлигини баҳолашни, шу жумладан уларнинг ―Давлат харидлари тоғрисидаги Қонун талабларига мувофиқлигини баҳолашни амалга оширишга;
текширув тадбирларини отказиш ташаббуси билан давлат органларига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Шунингдек, жамоатчилик вакиллари давлат буюртмачиси, давлат
харидлари электрон тизими оператори, ваколатли орган, харид комиссиялари ва уларнинг азолари ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қоидабузарликлар
аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат
қилишга ёки қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат қилиш ваколатига
ҳам эга ҳисобланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |