Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга узоқ ва қисқа муддатли кредитларни жалб этишда молиявий таҳлилда ўрганиладиган кўрсаткичлар тизимига 5 таркиб гуруҳ кўрсаткичларни ўрганилишини белгиланган
1.Тўлов лаёқати ва ликвидлилик коэффицентлари
2.Иш активлиги коэффицентлари
3.Молиявий левераж коэффицентлари
4.Рентабеллик коэффицентлари
5.Қарзни коплашни тавсифловчи коэффицентлар
Ривожланган давлатларда кредитга қодирликни баҳолашда энг муҳим коида сифатида шартли “6-С” коидасига амал этилади.
Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари. Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш.
Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари. Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш.
Молиявий таҳлилни юзасидан расмий жиҳатларнинг белгиланмаганлиги сабабли уни ташкил этишда анъанавий йўналишлардан фойдаланиш мумкин.
Янги тахрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисидаги қонуннинг “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш” тўғрисидаги 11-моддаси бухгаотерия хисоби ва хисоботини бухгалтерия ҳисоби субъектининг рахбари амалга ошириши қайд этилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қандай хуқуқдарга эга эканлиги таркибланади. Ушбу хуқуқлар қаторида:
Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
Бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслахатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаши;
Бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиши қайд этилади.
Тахлилни ташкил этишда шакли ички молиявий таҳлилни ташкил этилиши ва ташқи молиявий таҳлилни ташкил этилишини таркиблаш мақсадга мувофиқдир.
Ташқи молиявий таҳлил чекланган ахборотларни акс эттирувчи молиявий ҳисобот шакллари асосида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини ўрганишни ҳарактерлайди ва корхона эришган натижаларининг барча сирларини очиб бериш имконини бермайди. Ушбу таҳлил ички ахборот базасидан фойдаланиш имконига эга бўлмаган, корхона фаолияти билан қизиқувчи контиргентлар томонидан, мулк эгалари ёки давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ташқи молиявий таҳлилнинг аҳамиятли жиҳатлари қуйидагилар билан ҳарактерланади:
-таҳлил субъектлари ва ахборот фойдаланувчиларининг кўплиги;
-таҳлилчиларнинг мақсади ва кизиқишларининг турли туманлиги;
-ҳисобга олиш ва ҳисоботлашнинг норматив қоидалари, таҳлил этишнинг расмий жиҳатларининг белгиланганлиги;
-таҳлилнинг фақат чоп этиладиган молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотлар базасига таянган ҳолда ўткалиши;
-ахборот фойдаланувчилар учун корхона фаолияти юзасидан таҳлил натижаларидан фойдаланишнинг максимал очиқлиги.
Ташқи молиявий таҳлилнинг асосий жиҳатлари молиявий ҳисобот маълумотлари асосида корхона активлари, ўз сармояси ва мажбуриятларининг ўзгаришига, тўлов лаёқати ва ликвидлилик даражасига, молиявий ҳолати ва барқарорлиги, бозор ва иш активлигига, молиявий ва иқтисодий салоҳиятига, иқтисодий мустаҳкамлиги ва ночорлигига, фойда ва рентабеллик даражасига, пул оқими ва хусусий капиталнинг ўзгаришларига, корхонанинг иқтисодий рейтингини аниқлашга қаратилади.
Ички молиявий таҳлил-корхонанинг ички бўлимлари, ҳодимлари томонидан ўтказилиб ўрганиладиган масалларнинг кўлами билан ташқи молиявий таҳлилдан фарқ этади. Ички молиявий таҳлилнинг ахборотлар базаси ва ўрганиладиган масалаларнинг кўлами ташқи молиявий таҳлилга нисбатан кенг ҳисобланади. Унинг ахборотлар базасига фақат чоп этиладиган молиявий ҳисоботларгина эмас балки, молиявий ҳисобнинг барча манбаларидан ва ҳисобдан ташқари манбаларни ҳам киритиш мумкин. Ўрганиладиган масалалар кўламини бошқарувчилар ва таҳлилчиларнинг қизиқишлари доирасидани келиб чиқиб белгилаш мумкин. Ушбу таҳлил турининг ўзига ҳос хусусиятларини қуйидаги жиҳатлар билан изоҳлаш мумкин.
Ички молиявий таҳлилнинг ўзига хос жиҳатлари:
-таҳлил субъектларининг тор гуруҳи;
-таҳлил натижалари фақат ички талабларга, корхона бошқаруви юзасидан йўналтирилганлиги;
-теран молиявий таҳлилни ўтказишда ахборотларнинг кенг доирасидан фойдаланиш имкониятининг юқорилиги;
-таҳлилни ўтказиш бўйича норматив методикалар билан биргаликда аниқ регламентлари (тартибларнинг) белгиланмаган усуллардан фойдаланиш имкниятлари;