Таҳлилнинг мақсади –қимматли қағозлар бўйича келажакдаги хатти харакатни аниқлик билан тахмин қилишга қаратилган. Таҳлил қилмасдан сармоядорлар бозорда нима бўлаётганлигини била олмайдилар.
Энг истиқболли компаниялар-эмитентлар ҳам охир оқибатда мувафақиятсизликка учраши мумкин. Бошқа томондан кичик ва ноқобил компаниялар тез ва кутилмаган тарзда натижаларига эришиб уларнинг улуши кескин ортиб кетиши мумкин.
Барча иштирокчиялар кайси компаниялар ривожланиб кетмоқда, қайсилари ривожланиши секинлашган ёки орқага кетганлига қараб акцияларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан қимматли қағозларни таҳлил қилишга киришадилар.
Қимматли қағозларнинг одатда фундаментал ва техник таҳлил турлари таркибланади.