РЕЖА
Кириш
1. Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг меъёрий асослари.
2. Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари. Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш.
3. Молиявий таҳлилнинг асосий бўлимлари: молиявий ҳисобот таҳлили, инвеститсион таҳлил, қимматли қоғозлар бозоридаги жараёнлар таҳлили, молиявий ҳисоботни башоратлаш.
4. Молиявий таҳлил босқичлари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
1. Молиявий таҳлилни ташкил этиш, юритиш, хулосаларни шакллантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг меъёрий асослари
Молиявий таҳлилнинг методологик асослари меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитни йўлга қўйиш ва юритишда риоя этиладиган барча меъёрлар (Қонунлар, стандартлар, Низомлар, йўриқномалар, буйруқлар, тартиблар) таҳлил учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Шу билан биргаликда таҳлилнинг ўзи учун ҳам қатор нормалар белгиланганки, улар хўжалик юритувчи субектларнинг бошқаруви заруриятидан келиб чиққан ҳолда ижро этилади ва амалга оширилади.
Молиявий таҳлилни одатда расмий ва норасмий меъёрий асосларига муҳим эътибор қаратилади. Расмий асослари мажбурийлик тартибида, аниқ меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилади ва юритилади, норасмий асосларини эса бошқарувчилар, менежерлар ўз мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайдилар ва юритадилар.
Расмий меъёрий асосларга хўжалик юритувчи субектнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил этишнинг қуйидаги тартибларини киритиш мумкин:
- хўжалик юритувчи субектнинг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш;
- хўжалик юритувчи субектнинг иқтисодий ночорлигини баҳолаш;
- хўжалик юритувчи субектнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш;
Норасмий асосларда ўрганиладиган масалалар кўлами жуда кенг доирада амалга оширилиб уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- активлар, капитал ва мажбуриятлар таҳлили;
- молиявий барқарорлик таҳлили;
- тўлов лаёқати ва ликвидлик таҳлили;
- иш ва бозор активлиги таҳлили;
- пул оқимларининг таҳлили;
- хусусий капитал таҳлили;
- фойда ва зарарлар таҳлили;
- дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таҳлили;
- инноватсион маҳсулот ва фаолият таҳлили;
- инвеститсион фаолият таҳлили;
- солиқ тўловлари ва мажбуриятлар таҳлили;
- логистик таҳлил ва ҳ.к.
Хўжалик юритувчи субект фаолиятига баҳо бериш ва таҳлил этишда бир қатор аналитик жараёнлар амалга оширилади. Бу жараёнларнинг асосий манбаси сифатида бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи маълумотлари олинади. Бизнесдаги ҳолат ва унинг келгусидаги ривожини прогнозлаш юзасидан‚ шунингдек, статистик, макроиқтисодий ва тармоқ кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили ҳам амалга оширилади. Шу билан бир қаторда хўжалик юритувчи субектларда бу борада таҳлил бошқарувнинг энг муҳим дастаги сифатида қаралади.
Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини баҳолашда молиявий таҳлилдан фойдаланиш албатта: хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий ҳисоботларини тузиш ва уларга тушунтиришлар беришда; молиявий ҳолатини баҳолашда; иқтисодий ночорлик (банкротлик)ка қарши бошқарув ҳисоботини тайёрлашда; бизнесини реструктаризатсия қилишда; молиявий соғломлаштиришда; мулкий муносабатларни тартибга солишда қўл келади.
Молиявий таҳлилдан фойдаланишнинг ягона методикаси шу пайтга қадар яратилмаган. Шу сабабли, ҳар битта менежер ўз амалий тажрибасидан, хўжалик юритувчи субектининг фаолият ва бошқарув хусусиятларидан, ахборот манбаларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида методик ишланмалардан фойдаланадилар.
Хўжалик юритувчи субектнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил этишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан 3 та босқичи таркибланади: таҳлилнинг мақсадини ва уни реализатсия қилиш тартибини белгилаш; таҳлилда фойдаланиладиган ахборотлар сифатини баҳолаш, ишончли ахборотлар базасини шакллантириш; таҳлил усуллари (методлари)ни аниқлаш, таҳлилни ўтказиш ва олинган натижаларни умумлаштириш.
Таҳлил этишнинг методологик асослари кўпинча ҳуқуқий манбаларга таянган ҳолда тузиб чиқилади. Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини молиявий таҳлил этишнинг амалдаги нормаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС);
“Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси қарори;
“Давлат улуши бўлган аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори;
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС).
“Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун консептуал асос” деб номланган БҲМСда молиявий ҳисобот мақсади сифатида қуйидагилар баён этилган. “Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субектининг молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат...”.
Молиявий ҳисобот ахборотни қуйидагилар учун ҳам сақлайди: инвеститсия қарорларини ва кредитлар беришга доир қарорларни қабул қилиш; хўжалик юритувчи субектнинг бўлғуси пул оқимига баҳо бериш; хўжалик юритувчи субектга ишониб топширилган ресурслар муносабати билан унинг ресурсларига, мажбуриятларига баҳо бериш; раҳбар органларнинг ишига баҳо бериш.
Жумладан, мазкур стандартнинг кейинги бандларида хўжалик юритувчи субект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши, субектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш, кредитларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, хўжалик юритувчи субектнинг фаолият кўрсаткичлари, унинг рентабеллигини аниқлаш, иқтисодий ресурслардаги потенсиал ўзгаришларни баҳолаш зарурлиги қайд этилади.
Молиявий ҳисоботларни бир пайтнинг ўзида турли даврлар бўйича ахборотларни жамлаши ҳам уларнинг таҳлилийлигини таъминлаш учун қилинган зарурий талабдир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг “Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги қарори”га мувофиқ хўжалик юритувчи субектларнинг иқтисодий ночорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади: тўлов лаёқати ёки қоплаш коеффитсиенти; ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коеффитсиенти; корхона активлари ва харажатлари рентабеллиги. Якуний хулосани чиқариш юзасидан қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар ўрганилади: ўз маблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати коеффитсиенти; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффитсиенти; асосий воситаларнинг эскириш коеффитсиенти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат улуши бўлган аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида қуйидаги кўрсаткичларни баҳолашни тавсия этилади.
1. Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари: корхонанинг фоизлар, солиқлар ва амортизатсия суммаси чегирилгунга қадар фойдаси; харажат ва даромадларнинг ўзаро нисбати; жалб қилинган капитал рентабеллиги; аксионерлик капитали рентабеллиги; инвеститсияланган капитал рентабеллиги; активлар рентабеллиги; мутлақ ликвидлик коеффитсиенти; молиявий мустақиллик коеффитсиенти; кредиторлик мажбуриятлари айланувчанлиги; дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги; қоплаш (тўловга қобиллик) коеффитсиенти; дивиденд тўлаш коеффитсиенти; дебиторлик мажбуриятининг камайиш коеффитсиенти.
2. Самарадорликнинг қўшимча кўрсаткичлари: асосий воситаларнинг эскириш коеффитсиенти; асосий воситаларни янгилаш коеффитсиенти; меҳнат унумдорлиги; фонд қайтими; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффитсиенти; энергия самарадорлиги (маҳсулот қиймати таркибида энергия харажати улуши); сотилган маҳсулот таркибида инноватсион маҳсулотнинг улуши; инноватсион фаолиятга харажатларнинг жами харажатлар таркибидаги салмоғи; ходимларни ўқитиш харажатлари салмоғи; кадрлар қўнимсизлиги коеффитсиенти; режалаштирилган инвеститсия дастурининг бажарилиш даражаси; қувватларни ишга тушириш коеффитсиенти; режалаштирилган экспорт ҳажмининг бажарилиши.
Хўжалик юритувчи субектнинг иқтисодий ночорлигини баҳолаш, хўжалик юритувчи субектларни банкрот (иқтисодий ночор) деб эълон қилиш ва уларни тугатиш шартлари давлат номидан иш кўрувчи органлар томонидан қатъий белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ваколатга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси эга.
Хўжалик юритувчи субектлар рақобатда синмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим:
- мавжуд маблағларини тўғри жойлаштириш ва бошқариш;
- ижобий фаолият натижавийлигига эришиш;
- дебитор қарзларни кўпайтирмаслик йўлларини топиш, мавжуд дебитор қарзларни муддатида қайтариш чора-тадбирларини кўриш;
- кредитор қарз мажбуриятларини тўлов муддати бўйича назоратини олиб бориш.
Хўжалик юритувчи субектлар иқтисодий ночорлигини белгилашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниши лозим:
- хўжалик юритувчи субектларни тўлов лаёқати, қоплаш коеффитсиентини ўрганиши;
- хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий мустақиллик ва қарамлик даражасини ўрганиши;
- узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини ўрганиш;
- ўз ва қарз маблағлари орасидаги нисбатни ўрганиш;
- активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини ўрганиш;
- ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини ўрганиш;
- асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш;
- муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини ўрганиш.
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ёки мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ёки тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Корхоналарнинг молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартибига мувофиқ корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолати бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- иқтисодий барқарор;
- иқтисодий таҳликали (хавф-хатарли);
- иқтисодий нобарқарор*-**:
*тўловга қобиллигини тиклаш имконига эга бўлган корхоналар;
**тўловга қобиллигини тиклаш имконига эга бўлмаган корхоналар.
Хўжалик юритувчи субектларнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш юзасидан қуйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади.
- Тўлов лаёқати ёки қоплаш коеффитсиенти (Ктл):
- Ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коеффитсиенти (Кат)
- Корхона активлари ва харажатлари рентабеллиги (Ра, Рх)
Якуний хулосани чиқариш юзасидан қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар ўрганилади:
- Ўз маблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати коеффитсиенти (Кўқ)
- Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффитсиенти(Кқув)
- Асосий воситаларнинг эскириш коеффитсиенти (Кеск)
Хўжалик юритувчи субектлар кредитга лаёқатлигини таҳлил этишда молиявий ҳолат таҳлилида қўшимча тарзда қуйидаги мавзуларни ўрганиш тавсия этилади;
- хўжалик юритувчи субектларининг рентабеллик даражаси;
- айланма маблағларнинг ҳолати;
- ўз маблағларини ҳажми, уларнинг асосий ва айланма капиталидаги иштироки;
- ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотларни ўсиш даражалари;
- тўлов муддати келган ва ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолати;
- хўжалик юритувчи субектларнинг пул ва қимматли қоғозларининг мавжудлиги ва бошқа жиҳатлари.
Бугунги амалиётда мамлакатимиз тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субектларга узоқ ва қисқа муддатли кредитларни жалб этишда молиявий таҳлилда ўрганиладиган кўрсаткичлар тизимига 5 та таркиб гуруҳ кўрсаткичларни киритиш лозим. Бу кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат:
1. Тўлов лаёқати ва ликвидлилик коеффитсиентлари;
2. Иш активлиги коеффитсиентлари;
3. Молиявий леверидж коеффитсиентлари
4. Рентабеллик коеффитсиентлари
5. Қарзни қоплашни тавсифловчи коеффитсиентлар
Ривожланган давлатларда кредитга қодирликни баҳолашда энг муҳим қоида сифатида шартли “С-1-5” қоидасига амал этилади. Бу қоида қуйидагиларни характерлайди.
С1-чарактер – қарз берувчининг бозордаги обрўси, унинг ҳолатини аниқлаш;
C2-cапаcитй – қарз олувчининг фаолиятни якунига етказа олиши, тегишли даромадга эга бўлиши ҳамда олинган кредитларни қайтариб бера олиш қобилияти;
C3-cапитал – қарз олувчининг сармоясини етарлилиги;
C4-cондитионс – бизнеснинг ривожланиши юзасидан шартлар;
C5-cоллатерал – гаров.
Бу қоидаларга бизнинг кредит амалиётимизда ҳам тўлиқ амал этилади, фақат унинг расмий жиҳатлари бу тартиб белгиланмаган.
Кредитга қодирлилик таҳлилидаги услубий жиҳатлардаги фарқланишлар албатта‚ мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни юритишда миллий стандарт нормаларига таянилиши, молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этишнинг фарқланиши билан изоҳлаш мумкин.
2.2. Молиявий таҳлилни ташкил этиш шакллари. Молиявий таҳлилни ташкил этишда корхонанинг тармоқ хусусияти, фаолият кўлами, рақобатдаги ўрни каби жиҳатларини ҳисобга олиш
Молиявий таҳлилни ташкил этиш юзасидан расмий жиҳатларнинг белгиланмаганлиги сабабли уни ташкил этишда анъанавий йўналишлардан фойдаланиш мумкин.
Одатда, бухгалтерия ҳисобини ва аудитни (ички, ташқи) ташкил этишдаги расмий жиҳатлар билан белгиланган аниқ тартиб ва қоидалар молиявий таҳлилни ташкил этишда асос бўлиб хизмат қилади.
Жумладан, янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисидаги қонуннинг “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш” тўғрисидаги 11-моддаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини бухгалтерия ҳисоби субектининг раҳбари амалга ошириши қайд этилади ҳамда бухгалтерия ҳисоби субектининг раҳбари қандай ҳуқуқларга эга эканлиги таркибланади. Ушбу ҳуқуқлар қаторида:
Бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
Бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклаши;
Бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиши қайд этилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ушбу тартиблари бевосита, молиявий таҳлилга нисбатан ҳам тўла мос дейиш мумкин.
Таҳлилни ташкил этиш шакли сифатида ички молиявий таҳлилни ташкил этилиши ва ташқи молиявий таҳлилни ташкил этилишини таркиблаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |