Қимматли қоғозлар таҳлили. Таҳлилнинг мақсади – қимматли қоғозлар бўйича келажакдаги хатти-ҳаракатни аниқлик билан тахмин қилишга қаратилган. Таҳлил қилмасдан сармоядорлар бозорда нима бўлаётганлигини била олмайдилар.
Енг истиқболли компаниялар, эмитентлар ҳам охир-оқибатда муваффақиятсизликка учраши мумкин. Бошқа томондан кичик ва ноқобил компаниялар тез ва кутилмаган тарзда натижаларга эришиб‚ уларнинг улуши кескин ортиб кетиши мумкин.
Барча иштирокчилар қайси компаниялар ривожланиб кетмоқда, қайсиларининг ривожланиши секинлашган ёки орқага кетганлигига қараб аксияларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан қимматли қоғозларни таҳлил қилишга киришадилар.
Қимматли қоғозларнинг одатда фундаментал ва техник таҳлил турлари таркибланади.
Молиявий ҳисоботни башоратлаш. Бошқарув ҳар доим келажакка йўналитирилган бўлади. Бўлиб ўтган жараённи ортга қайтариб бўлмайди. Лекин унинг натижаларига қараб келажак режасини тузиш, келажакдаги бошқарувнинг оптималлигини, самарадорлигини таъминлаш чораларини кўриш мумкин.
Молиявий ҳисоботларни башоратлаш нима учун керак? Молиявий ҳисоботларни башоратлаш асосида молиявий ҳолат, натижа, пул ҳаракати, капитал ўзгаришидаги ҳар қандай кўрсаткични олдиндан кутилишини башоратлаш мумкин.
Башоратлаш молиявий ҳисоботлар маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилинадиган ҳар қандай кўрсаткични олдиндан аниқлаш имконини беради. Бу эса корхонанинг молиявий ҳолати, натижалари, пул оқими юзасидан оддиндан кутилиши мумкин бўлган ҳолатни аниқлашга имкон беради. Тўғри, олдиндан аниқланган кўрсаткичнинг аниқлиги таъминлаб бўлмайди. Чунки унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар, шунингдек‚ бошқарув аппарати томонидан қабул қилинадиган қарорлар аниқликни қай жиҳатдандир ўзгаришига сабаб бўлади.
Башоратлашда мураккаб моделлаштириш тизимидан фойдаланилади. Рискларни баҳолаш масаласи бу борада ўта мураккаб ва қийин жараён ҳисобланади.
Баланс моддаларини башоратлашда қуйидаги моделлардан фойдаланилади.
1) Бухгалтерия баланси моддаларини фиксатсиялаш методи – башоратлаш даврида баланснинг шундай моддаларига нисбатан қўлланиладики, улар маълум даврийликда ўзгаришсиз қолади. Масалан Устав капитали, Қўшилган капитал, Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, Узоқ муддатли мажбуриятлар ва ҳ.к.
2) Бухгалтерия баланси моддалари орасидаги мутаносиблик методи.
Мисол учун, бошқарув ва тижорат харажатларини, тўловга қабул қилинган мажбуриятлар ва ҳ.к.ларнинг сотиш ҳажмига боғлиқлиги. Айрим кўрсаткичлар маҳсулотларни сотиш ҳажмига эмас, балки ишлаб чиқарилган, сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатлари ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради. Масалан, кредиторлик мажбуриятларининг ортиши, мажбуриятлар бўйича захираларнинг ташкил этилиши каби.
3) Регрессив таҳлил методи. Кўрсаткичлар орасидаги барқарор муносабатлар мавжудлиги шароитида статистик мутаносибликка асосланган усул ҳисобланади.
4) эксперт баҳолаш методи. Мураккаб вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган усул.
5) Доимий ўсиш методи. Алоҳида коеффитсиентларнинг доимий ўсиш суръатларини белгилаш усули. Масалан узоқ муддатли қарзлар, маъмурий ва савдо харажатлари, белгиланган харажатларнинг бошқа турларининг ўсиши. Кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари ўртача қийматларни эмас, балки мураккаб ўртача йиллик ўсиш суръатлари даражасида қўлланиши керак.
6) элементар режалаштириш методи. Ҳар бир обект учун режалаштирилган схема, режалар мавжудлиги, молиявий ҳисобот мақомини ташкил этувчи шу каби обектлар гуруҳи назарда тутилади.
Ушбу методдан амортизатсия харажатларини башоратлашда, узоқ муддатли қарзларни қоплашда фойдаланиш мумкин.
Молиявий таҳлилнинг моделли таркиби қуйидаги бўлимлардан ташкил топади.
- дастлабки маълумотлар базаси;
- ҳисоб-китоблар;
- оралиқ жадваллар;
- натижалар;
- графиклар.
Молиявий ҳисоботларни башоратлашда ҳар қадамда хўжалик юритувчи субект раҳбариятининг хатти-ҳаракатларини танлаш зарурияти билан юзма-юз келиши мумкин ва бу табиий ҳол ҳисобланади.
Агар хўжалик юритувчи субект муайян чораларни кўришни хоҳламаса, ўз-ўзидан ҳолат янада ёмонлашиб боравериши мумкин.
Асосий жиҳатлар тақсимланмаган фойдани қаерга йўналтириш лозимлигига, узоқ муддатли активларнинг қайси турларини олиб келиш лозимлигига, молиявий қўйилмаларни қаерларга жойлаштиришга, хусусий капитални ўстиришга қаратилмоғи лозим.
Башоратлашдаги энг муҳим масалалардан бири бу инфлятсия даражаси бўйича аниқ маълумотларга таянилиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |