Молиявий таҳлил ва уни ташкил этиш



Download 451 Kb.
bet2/6
Sana21.07.2022
Hajmi451 Kb.
#832111
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КУРС ИШИ Мол.Тахлил

Ташқи молиявий таҳлил чекланган ахборотларни акс эттирувчи молиявий ҳисобот шакллари асосида хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий ҳолатини ўрганишни характерлайди ва корхона эришган натижаларининг барча сирларини очиб бериш имконини бермайди. Ушбу таҳлил ички ахборот базасидан фойдаланиш имконига эга бўлмаган, корхона фаолияти билан қизиқувчи контрагентлар, мулк эгалари ёки давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ташқи молиявий таҳлилнинг аҳамиятли жиҳатлари қуйидагилар билан характерланади:
- таҳлил субектлари ва ахборот фойдаланувчиларининг кўплиги;
- таҳлилчиларнинг мақсади ва қизиқишларининг турли туманлиги;
- ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг норматив қоидалари, таҳлил этишнинг расмий жиҳатларининг белгиланганлиги;
- таҳлилнинг фақат чоп этиладиган молиявий ҳисобот шаклларидаги ахборотлар базасига таянган ҳолда ўткалиши;
- қўйиладиган аналитик масалаларнинг чекланганлиги;
- ахборот фойдаланувчилар учун корхона фаолияти юзасидан таҳлил натижаларидан фойдаланишнинг максимал очиқлиги.
Ташқи молиявий таҳлилнинг асосий жиҳатлари молиявий ҳисобот маълумотлари асосида корхона активлари, ўз маблағлари манбаи ва мажбуриятларининг ўзгариши, тўлов лаёқати ва ликвидлилик даражаси, молиявий ҳолати ва барқарорлиги, бозор ва иш активлиги, молиявий ва иқтисодий салоҳияти, иқтисодий мустаҳкамлиги ва ночорлиги, фойда ва рентабеллик даражаси, пул оқими ва хусусий капиталнинг ўзгаришлари, корхонанинг иқтисодий рейтингини аниқлашга қаратилади.
Ички молиявий таҳлил – корхонанинг ички бўлимлари, ходимлари томонидан ўтказилиб ўрганиладиган масалаларнинг кўлами билан ташқи молиявий таҳлилдан фарқ этади. Ички молиявий таҳлилнинг ахборотлар базаси ва ўрганиладиган масалаларнинг кўлами ташқи молиявий таҳлилга нисбатан кенг ҳисобланади. Унинг ахборотлар базасига фақат чоп этиладиган молиявий ҳисоботларгина эмас‚ балки молиявий ҳисобнинг барча манбалари ва ҳисобдан ташқари манбаларни ҳам киритиш мумкин. Ўрганиладиган масалалар кўламини бошқарувчилар ва таҳлилчиларнинг қизиқишлари доирасидан келиб чиқиб белгилаш мумкин. Ушбу таҳлил турининг ўзига хос хусусиятларини қуйидаги жиҳатлар билан изоҳлаш мумкин.
Ички молиявий таҳлилнинг ўзига хос жиҳатлари:
- таҳлил субектларининг тор гуруҳи;
- таҳлил натижалари фақат ички талабларга, корхона бошқаруви юзасидан йўналтирилганлиги;
- теран молиявий таҳлилни ўтказишда ахборотларнинг кенг доирасидан фойдаланиш имкониятининг юқорилиги;
- таҳлилни ўтказиш бўйича норматив методикалар билан биргаликда аниқ регламентлари (тартиблари) белгиланмаган усуллардан фойдаланиш имкониятлари;
- аниқ бошқарув қарорларини тайёрлаш юзасидан чуқур молиявий таҳлилни ўтказиш имконияти мавжудлиги;
- бошқарув аппарати талабларидан келиб чиққан ҳолда аналитик ишни ташкил этилиши.
Молиявий таҳлил мазмуни бўйича тўлиқ молиявий таҳлил ва тематик молиявий таҳлил турларига ажратилади.
Тўлиқ молиявий таҳлил корхона молиявий фаолиятининг барча жиҳатларини комплекс ўрганишни характерлайди. Тематик молиявий таҳлил корхона молиявий фаолиятининг алоҳида жиҳатларини ва акспектларини ўрганишни характерлайди. Тематик молиявий таҳлил предметига: активлардан самарали фойдаланиш, активларни молиялаштиришда алоҳида манбалардан оптимал фойдаланиш даражаси, тўлов лаёқати ва молиявий барқарорлик ҳолати, оптимал инвеститсион фаолият, капиталнинг молиявий тузилиши каби масалаларни киритиш мумкин.
Молиявий таҳлилда обектни қамраб олиниши юзасидан хўжалик юритувчи субектларнинг тўлиқ (бир бутунликдаги) молиявий таҳлили, алоҳида бўлимлар ва бирликлар молиявий ҳолатининг таҳлили (иқтисодий жавобгарлик марказлари бўйича) ҳамда алоҳида молиявий жараёнлар таҳлилини таркиблаш мумкин.
Ўтказиш даври бўйича молиявий таҳлил олдинги, жорий ва истиқболли таҳлил турларига таркибланади.
Олдинги молиявий таҳлил – корхона молиявий фаолиятини бир бутунликда ёки алоҳида олинган молиявий жараёнлар бўйича шарт-шароитларни билиш билан боғланади (масалан, узоқ ва қисқа муддатга банк кредитларини олиш юзасидан корхонанинг тўлов лаёқатини баҳолаш).
Жорий (оператив) молиявий таҳлил – алоҳида молия режаларини бажарилишида ёки молия оператсияларини амалга ошириш давомида оператив тарзда молиявий ҳолатга таъсир этиш юзасидан ўтказиладиган таҳлил туридир.
Истиқболли молиявий таҳлил – амалдаги ҳолатни ўрганиш асосида молиявий ҳолат ва унинг алоҳида бирликлари бўйича келажакдаги ўзгаришларнинг кутилишларини баҳолаб берувчи таҳлил туридир.
Молиявий таҳлилни ташкил этиш босқичларини иқтисодий таҳлил ва унинг таркибий қисмларига нисбатан ягона асосда бирдай белгилаш тўғри, лекин айнан молиявий таҳлил юзасидан уни қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

  1. Молиявий таҳлил мақсадини белгилаш ва режасини тузиш;

  2. Молиявий таҳлил юзасидан маълумотлар базасини тўплаш;

  3. Молиявий таҳлилни бевосита ўтказиш босқичи;

  4. Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи;

  5. Қарорлар тайёрлаш босқичи;

  6. Таҳлил натижаларини реализатсия қилиш босқичи.

Иқтисодий таҳлилни ёки молиявий таҳлилни ташкил этишдаги ёндашувлар турлича бўлганлиги билан уларнинг мазмуни албатта битта жиҳатга яъни таҳлилни сифатли ва фойдали ўтказишга қаратилган.
Молиявий таҳлилни ташкил этишда албатта ҳар битта тармоқнинг ва соҳанинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим. Жумладан, хўжалик субектларининг фаолият турлари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Фарқланиш нафақат уларнинг фаолият турида‚ балки мулкий шаклида, капиталда қатнашиши, мулкий тақсимотида, кўламида ҳам мавжуд. Молиявий ҳисоботлар бир хил шакл ва мазмунни ифода этгани билан уларнинг қаторлари, қаторларнинг шаклланиш тартиблари бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Молиявий ҳолат ва натижавийликни баҳолашда бу жиҳатларни фарқланиши муҳим ўрин тутмаса ҳам, аслида масаланинг ечими унинг қуйи бўғинига, фаолиятнинг турига, хусусиятига, тақсимотнинг шаклига, мулкий ва молиявий муносабатларга бориб тақалади.
Иқтисодиётнинг у ёки бу тармоғи ягона мақсадда бирлашса ҳам, бошқа муносабатларда тубдан фарқ қилади. Бу жиҳат фарқланишлар албатта молиявий таҳлилда ҳисобга олиниши лозим.
Ахборотлар базасида ҳам фарқланишни кузатиш мумкин. Масалан кичик бизнес субектлари соддалаштирилган тартибда молиявий ҳисоботни тузадилар ва юритадилар, йирик бизнес субектлари эса умумбелгиланган тартибда молиявий ҳисоботни тузадилар ва тақдим этадилар. Шу билан биргаликда уларнинг сони ва мазмунида, аудиторлик хулосаларининг олинишида ҳам фарқланишлар кузатилади. Молиявий ҳисоботларга аудиторлик хулосаларининг олинишида ҳам мажбурий ва мажбурий бўлмаган таркибини гуруҳлаш мумкин.


2.3. Молиявий таҳлилнинг асосий бўлимлари: молиявий ҳисобот таҳлили, инвеститсион таҳлил, қимматли қоғозлар бозоридаги жараёнлар таҳлили, молиявий ҳисоботни башоратлаш.





Download 451 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish