Молиявий таҳлил ва уни ташкил этиш



Download 451 Kb.
bet3/6
Sana21.07.2022
Hajmi451 Kb.
#832111
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КУРС ИШИ Мол.Тахлил

Молиявий ҳисобот таҳлили. Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми молиявий ҳисоботлар ҳисобланади. Молиявий ҳисобот ана шу ҳисоботларга асосланган ёки улар билан боғлиқ бўлган изоҳлар, мўлжаллар ва тушунтиришларни ҳам ўз ичига олади.
Молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари, хусусий капитал тўғрисидаги маълумотларни жамлайди, шунингдек‚ уларга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг натижаларини акс эттиради.
Молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субектга тегишли бўлган қуйидаги жиҳатлар тўғрисидаги маълумотларни таъминлайди:
- активлар;
- мажбуриятлар;
- капитал;
- даромад ва харажатлар, жумладан фойда ва зарарлар;
- мулк эгалари томонидан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги қилинган қўйилмалар ва уларга тақсимланадиган суммалар;
- пул оқимлари.
Ушбу маълумотлар, изоҳлардаги бошқа маълумотлар молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субектнинг келгуси пул оқимларини ва, хусусан, уларнинг муддатини ва аниқлилигини башорат қилишга ёрдам беради.
Молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами қуйидагиларни қамраб олади:
- давр охирига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
- давр учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
- давр учун капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
г) давр учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
- изоҳлар, яъни аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг ва бошқа тушунтириш маълумотларининг қисқа баёнини қамраб олган изоҳлар;
- олдинги давр учун қиёсий маълумотларни;
- молиявий ҳолат тўғрисидаги олдинги даврга тегишли (ретроспектив таҳлил юзасидан) маълумотларни.
Хўжалик юритувчи субект молиявий ҳисоботларининг тўлиқ тўпламида барча молиявий ҳисоботларни тенг даражада тақдим этиши лозим.
Кўпгина хўжалик юритувчи субектлари, молиявий ҳисоботлардан ташқари, хўжалик юритувчи субектининг раҳбарияти томонидан тайёрланган‚ унинг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларининг асосий жиҳатларини ҳамда у дуч келадиган асосий ноаниқликларни шарҳлайдиган ва тушунтирадиган молиявий таҳлилни ҳам тақдим этадилар. Бундай ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- молиявий натижаларни шакллантирган асосий омиллар ва таъсирлар, жумладан хўжалик юритувчи субекти фаолият кўрсатадиган муҳитдаги ўзгаришлар, хўжалик юритувчи субектнинг ушбу ўзгаришларга жавобан чоралари ва уларнинг таъсири, ҳамда хўжалик юритувчи субектнинг молиявий натижаларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга қаратилган инвеститсион сиёсати, жумладан унинг дивиденд сиёсати;
- хўжалик юритувчи субектнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ва у томонидан кўзланган мажбуриятларнинг капиталга нисбати коеффитсиенти;
- хўжалик юритувчи субектининг МҲХСларга мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинмаган ресурслари.
Хўжалик юритувчи субектлари, молиявий ҳисоботлардан ташқари, экологик ҳисоботлар ва қўшилган қиймат тўғрисидаги расмий ахборотлар каби ҳисоботларни ва расмий ахборотларни, хусусан экологик омиллар аҳамиятли бўлган соҳаларда ва қачонки, ходимлар аҳамиятли фойдаланувчилар гуруҳи сифатида инобатга олинганда, тақдим этадилар.
Молиявий ҳисоботлар таҳлилида ўрганиладиган мавзуларни қуйидагича таркиблаш мумкин:
Молиявий ҳисоботлар таҳлилининг умумий мавзулари:
- Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳолат таҳлили;
- Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили;
- Пул оқимлари ва валюта маблағлари ҳаракатини таҳлили;
- Хусусий капитал таҳлили;
- Молиявий ҳисоботларни комплекс таҳлили.
Молиявий ҳисоботларнинг бирлик мавзулари:
- Инвеститсион фаолият ва инвеститсион жозибадорлик таҳлили
- Бозор ва иш активлиги таҳлили
- Кредитга лаёқатлилик таҳлили
- Иқтисодий ночорлик таҳлили
- Молиявий индикаторлар таҳлили
- Рисклар таҳлили ва ҳ.к.
Хўжалик юритувчи субект жорий даврнинг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган барча суммалар бўйича олдинги даврга нисбатан қиёсий маълумотларни тақдим этиши лозим. Бу жиҳатдан хўжалик юритувчи субекти камида, иккита молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботларни (агарда тақдим этиладиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда тегишли изоҳларни тақдим этиши лозим. Бу ҳолат, маълумотларни қиёслашни, уларни таҳлил этишнинг зарурийлигини белгилаб берувчи асосий шартдир.

Download 451 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish